Ускуналарни юкланиш коэффициенти ҳам ускуналардан вақт бўйича фойдаланишни тавсифлайди. Сменалилик коэффициентидан фарқли равишда, умаҳсулотнинг меҳнат сиғимини ҳисобга олади. У мазкур ускунада тайёрланган барча маҳсулотлар меҳнат сиғимининг унинг ишлаш вақти фондига нисбати орқали аниқланади. Мазкур мисолда ушбу коэффициент қуйидагича бўлади:
К юк= =0,72
Корхонада асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни тўлиқ баҳолаш учун экстенсив кўрсаткичлардан ташқари, уларнинг қувват бўйича юкланиш табиатини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда юқорида айтиб ўтилганидек, технологик ускуналар амалдаги унумдорлигининг, яъни техник асосланган прогрессив унумдорликнинг норматив унумдорликка нисбати асосида, яъни ускуналардан интенсив фойдаланиш коэффициентидан фойдаланиш, уни қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин:
Кинт =
Бу ерда: ВФ - вақт бирлигида ускунада ишлаб чиқарилган ҳақақий маҳсулот миқдори;
ВП - вақт бирлигида ускунада техник жиҳатдан асосланган маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси.
Мисол. Паспорт маълумотлари бўйича дастгоҳда бир соатда 100 та деталь ясаш мумкин, амалда эса шу вақт ичида фақат 80 та деталь тайёрланди. У ҳолда Кинтқ0,8 (80:100), яъни дастгоҳдан қувват бўйича фойдаланиш 80 фоизни ташкил қилди.
Ускунадан интеграл фойдаланиш коэффициенти ускунадан экстенсив ва интенсив фойдаланиш коэффициентларининг кўпайтмаси орқали аниқланиб, унинг вақт ва қувват бўйича банд бўлишини (фойдаланилишини) комплекс характерлайди.
Бизнинг мисолимизда Кэкс қ 0,71 ва Кинт қ 0,8 бўлганлиги туфайли, ускунадан интеграл фойдаланиш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади:
Кинтегр= Кэкс * Кинт= 0,71*0,8=0,57
Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг умумий ва қиймат кўрсаткичлари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, аввало фонд қайтими ҳақида тўхталиб ўтиш керак. У асосий фондлар бирлигига (қиймати бўйича) тўғри келган маҳсулот ишлаб чиқаришни характерлайди.
У маҳсулот сотишдан тушган бир йиллик тушумнинг (В) асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланади:
Фк =
Маҳсулотнинг фонд сиғими - фонд қайтимига тескари қиймат бўлиб, қуйидаги формула асосида аниқланади:
Фс =
Фонд сиғими капитал қўйилмалари (инвестициялар)ни тежаш ёки кўпайтириш билан узвий равишда боғлиқ бўлади. Масалан, маҳсулот фонд сиғими пасайиб, унинг ишлаб чиқариш ҳажми доимий ёки ўсувчи бўлганда асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш шароитлари яхшиланади, демак, капитал қўйилмаларини тежаш учун имконият туғилади. Уни топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Э к = Ф е х В
Бу ерда:
Эк – капитал қўйилмаларни тежаш, сўм;
Фе – ҳисобот йилида маҳсулот фонд сиғимининг ўтган йилдагига нисбатан ўзгариши, сўм.
Ҳар бир корхона ўз тасарруфидаги асосий ишлаб чиқариш фондларидан иложи борича унумли фойдаланишга интилиши лозим. Бунга фондларни иш билан таъминлашни яхшилаш туфайли ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш ҳажмини ошириш, нисбий харажатларни камайтириш, фойдани оширишдан ташқари асосий фондларда жамиятнинг ўтмишда нарса ҳолига айланган меҳнати мужассамланганлиги ҳам зарурият туғдиради.
Корхона асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
смена давомида ускуналар бекор туриб қолишини қисқартириш ва унинг олдини олиш;
ускуналарнинг сменалик коэффициентини ошириш;
бекор турувчи ускуналарни қисқартириш ва тугатиш;
таъмирлаш ва профилактика тадбирларини ўз вақтида ва сифатли равишда амалга ошириш;
ускуналарни эксплуатация қилувчи ходимларнинг малакасини ошириш;
ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва ресурслар билан таъминлашни яхшилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |