Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали


Корхонани тугатиш ва қайта ташкил қилиш



Download 1,82 Mb.
bet11/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

4. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил қилиш

Корхона фаолиятини тўхтатиш уни тугатиш ёки қайта ташкил қилиш
шаклида амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқаришнинг барқарор
эмаслиги, молиявий қийинчиликлар, сурункали зарар кўриш ва тўлов
қобилиятининг йўқолишини корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил
қилишга асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.
Корхонани қайта ташкил қилиш – бу, унинг бирлашиб кетиши,
қўшилиши, бўлиниши, ажралиб чиқиш ва шаклини ўзгартириши дегани.
Корхонани қайта ташкил қилиш таъсисчи (таъсисчилар) ёки корхона
бошқаруви қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қайта ташкил қилиш
корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, молиявий ва иқтисодий
кўрсаткичлари аввалгига нисбатан яхшиланишига хизмат қилиши лозим.
Корхонани тугатиш ҳуқуқий хатти-ҳаракат бўлиб, ишлаб чиқариш ва
хўжалик юритиш фаолиятининг тўхтатилишини англатади. Корхона
тугатилганда у давлат рўйхатидан чиқарилади, унинг банкдаги ҳисоб рақами
ёпилади ҳамда муҳр, штамп ва бошқа реквизитлари ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
Корхонани тугатишга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
* ишлаб чиқарилаётган маҳсулот(иш, хизмат)га бўлган талабнинг пасайиб
кетиши ёки умуман йўқолиши;
* ишлаб чиқаришнинг зарар келтириши;
* ишлаб чиқаришниннг атроф-муҳит ҳамда аҳоли ҳаётига хавф туғдириши;
* корхонанинг бино ва иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа
воситаларидан иқтисодий жиҳатдан унумлироқ, янада сифатли ва
истеъмолчилар талабига жавоб берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда
фойдаланиш имкониятининг юзага келиши.
Корхонани тугатишда тугатиш комиссияси тузилиб, унга кредиторларга корхона тугатилганини хабар қилиш, кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини ундириш чораларини кўриш, шунингдек, корхонанинг тугатилиши сабабли ишсиз қолган ходимлар иш билан таъминланишига ёрдамлашиш вазифаси юкланади.
Корхонани тугатиш жараёнида оралиқ тугатиш баланси
тузилиб, унга тугатилаётган корхонанинг мулки, кредиторларнинг талаблари
ва уларни кўриб чиқиш натижалари рўйхати киритилиши лозим. Ушбу баланскорхонанинг таъсисчиси (таъсисчилари) ёки корхонани тугатиш тўғрисида қарор чиқарган идора томонидан тасдиқланади. Тугатиш комиссияси унинг айби билан келтирилган зарар учун жавобгар ҳисобланади.



Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish