ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ
Енгил саноат ва кимё технологиялари факультети Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари кафедраси
__________________________________________________йўналиши
___-босқич талабаси _____________________________________ нинг
(талабанинг фамилияси, исми ва шарифи)
20__-20__ ўқув йилига белгиланган _______________ амалиёт бўйича
К У Н Д А Л И Г И
Амалиётни ўташ жойи ________________________________________
____________________________________________________________
Амалиётнинг муддати 20__ йил «___» _______________________ дан 20__ йил «___»________________________ гача.
Амалиётнинг ўташ учун 20__ йил «___» _________________ санасига келди ва 20__ йил «___» _________________ санасида кетди.
АМАЛИЁТ РАҲБАРЛАРИ
Университетдан: а) «Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари» кафедраси мудири в.б. А.Р.Абдусаломов ___________________
(кафедра номи, амалиёт раҳбарининг мансаби, фамилияси, исми ва шарифи, ҳамда раҳбарлик муддати)
б) «Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари» кафедраси
____________________________________________________________
___________________________________________________________
(кафедра номи, амалиёт раҳбарининг мансаби, фамилияси, исми ва шарифи, ҳамда раҳбарлик муддати)
Корхонадан: а) ____________________________________________
___________________________________________________________
(цех ёки бўлим номи, амалиёт раҳбарининг мансаби, фамилияси, исми ва шарифи, ҳамда раҳбарлик муддати)
б) __________________________________________________________
(цех ёки бўлим номи, амалиёт раҳбарининг мансаби, фамилияси, исми ва шарифи, ҳамда раҳбарлик муддати)
Амалиётни ўташ вақтида бериладиган топшириқлар:
Техника хавфсизлиги, электр хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича бериладиган йўриқнома ______________________
Ҳақ тўлаш ва бошқариш _________________________________
Амалиёт режаси ________________________________________
Амалиёт дастури _______________________________________
Амалиётга йўлланма ____________________________________
Амалиётга тўлиқ қатнашиш бўйича кафолат хат _____________
Индувидиал мавзу: _____________________________________
__________________________________________________________
______________________________________________________
_________________________________________________________
Амалиётга оид топшириқларни «Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари» кафедраси _________________________________га берди _______ «___» ______ 20__ й.
Амалиёт бўйича бериладиган топшириқлар Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети Термиз филиалининг Енгил саноат ва кимё технологиялари факультети «Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари» кафедрасида тасдиқланди.
Кафедра мудири в.б. : ________________ А.Р.Абдусаломов
(имзо) (фамилияси, исми ва шарифи)
1. Амалиётнинг асосий қоидалари.
1.1. ОТМ (Университет, институт, факультет, кафедра) томонидан тайинланган амалиёт раҳбари амалиётни ўташидан олдин кўрсатма ва йўриқнома ўтказади, ҳамда қуйидагиларни берилади:
амалиёт бўйича индувидиал (шахсий) топшириқ;
амалиёт кундалиги (амалиётни ўташ графиги);
амалиётга йўлланма;
керак бўлган ҳолатда ётоқхонага йўлланма (ОТМ томонидан корхона номига хат ёки илтимоснома);
амалиётни ўташ жойига қараб сафар гувоҳномаси.
Амалиётни ўташ учун корхонага келган талаба корхона томонидан тайинланган (бириктирилган) амалиёт раҳбарига кундаликва амалиёт йўлланмасини топшириб, техника хавфсизлиги, электр хавфсизлиги ва ёнғин профилактикаси бўйича йўриқнома утайди, ҳамда иш жойи ва асбоб-ускуналар билан ишлаш қоидалари билан танишади, шулар билан бирга амалиётни бажариш режасини ойдинлаштиради.
Амалиётни ўташ вақтида корхонанинг ички тартиб қоидаларига амал қилиш шарт ва зарур. Корхона томонидан бириктирилган амалиёт раҳбарининг рухсатисиз амалиёт жойидан кетиш ман этилади.
Амалиётнинг ўтаганлиги ва бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот амалиётнинг ўташ графиги ва амалиёт раҳбарлари (ОТМдан, корхонадан) берган қўшимча кўрсатмалар асосида тузилади. Амалиёт ҳисоботини бириктирилган амалиёт раҳбарлари назоратида остида расмийлаштириш зарур, бундан ташқари ўзбошимчалик (ёзувларни бўяш-ўчириш, ҳар рангли ручкаларда ёзиш) билан тўлдириш ман этилади.
Амалиётни тўлиқ ўтаган, ҳисоботини тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилган талабалар билимини рейтинг баллари асосида баҳоланади, асосий баҳолаш мезони сифатида амалиёт муддати олинади, яъни амалиёт бўйича баҳолаш мезони:
1-босқич талабаларига оид 2-ҳафталик малакавий (ўқувтанишув) амалиёт учун 12 иш куни, кунига 6 соатдан, жаъми 12х6=72 соат, яъни амалиёт бўйича максимал рейтинг балл – 72 баллдир;
2-босқич талабаларига оид 4-ҳафталик малакавий (ўқув) амалиёт учун 24 иш куни, кунига 6 соатдан, жаъми 24х6=144 соат, яъни амалиёт бўйича максимал рейтинг балл – 144 баллдир;
3-босқич талабаларига оид 5-ҳафталик малакавий (ишлаб чиқариш) амалиёт учун 36 иш куни, кунига 6 соатдан, жаъми 36х5=180 соат, яъни амалиёт бўйича максимал рейтинг балл – 180 баллни ташкил этади;
4-босқич талабаларига оид 3-ҳафталик малакавий (битирув олди) амалиёт учун 18 иш куни, кунига 6 соатдан, жаъми 18х6=108 соат, яъни амалиёт бўйича максимал рейтинг балл – 108 баллдир.
1.6. Амалиёт дастурини бажармаган, салбий тақриз олган ёки амалиёт ҳисоботининг ҳимоясидан «қониқарсиз» баҳо олган талаба, таътил даврида амалиётни ўташ учун қайтадан юборилади, баъзи ҳолларда эса талабанинг ўқишни давом эттириш ёки тўхтатиш масаласи (талабанинг хулқи ва ОТМ ёки корхонанинг ички тартиб интизом қоидаларига амал қилиш ҳолатлари) қўйилиши мумкин.
2. Кундаликни тутиш, тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби:
Амалиётни ўташ даврида кундалик асосий ҳужжат ҳисобланади.
ОТМ жойлашган шаҳардан ташқарида (бошқа шаҳарларда жойлашган корхоналар) ўтиладиган амалиёт учун кундалик сафар гувоҳномаси, яъни иқтисодий ҳужжат (иш ҳақи ва кундалик харажатлар учун) бўлиб қолади.
Талаба амалиётни ўташ даврида ҳар куни бажарилган ишларини кундаликка қисқа ва тушунарли қилиб ёзиб борилиши шарт.
Талаба амалиётни ўташ даврида маънавий-маърифий тадбирлардаги иштирокини, жамоат ишлари, назарий машғулотлар ва экскурсияларга қатнашганликларини ҳам ёзиб борилиши шарт.
Ҳар ҳафта сўнгида кундаликни бириктирилган амалиёт раҳбарларига кўрсатиш керак. Раҳбарлар кундаликни текшириб, қўшимча кўрсатмалар беради ва имзолайди.
Амалиёт муддати тугаганидан сўнг, корхона томонидан бириктирилган раҳбар кундаликни амалиёт ҳисоботи билан биргаликда кўриб чиқади ва тавсифнома ёзиб, талаба баҳоланади.
Тўлдирилган кундалик амалиёт ҳисоботи билан биргаликда
«Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари» кафедрасига топширилади. Тўлдирилмаган кундалик бўйича амалиёт ҳисоботи қабул қилинмайди ва бу ҳолатда талабани баҳолаш ман этилади.
Тўлдирилган кундалик амалиёт ҳисоботи билан биргаликда «Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари» кафедраси мудири томонидан текшириб имзоланади ва расмийлаштириб баҳолаш мезонига мувофиқ баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |