Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги



Download 1,32 Mb.
bet6/40
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#187875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Biotexnalogiya

Адабиётлар

  1. Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. «Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов». М.: «Недра» 1982 г. 288 с.

  2. Биотехнология металлов. М., ГКНТ, 1985 с., 243-248.

  3. Каравайко Г.И., Кузнецова С.И., Голомзик А.И. «Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд». М.: Наука, 1972 г.

  4. Толстов Е.А. Физико-химические геотехнологии освоения месторождений урана и золота в Кызылкумском регионе. МГУ. 1992

Маъруза №4. Металларни танлаб эритишда қўлланиладиган асосий микроорганизмларнинг турлари


Режа:
1. Биогидрометаллургия жараёнларида қўлланилувчи микроорганизмларнинг асосий турлари
2. Микроорганизмлар систематикаси ва таснифланиши
3. Сульфатредукцияловчи бактериялар тавсифи

Металлар биотехнологиясида ишлатилувчи асосий тур микроорганизмларнинг таснифланиши ва тавсифини кўриб чиқамиз (4.1-жадвал).


4.1 - жадвал
Биогидрометаллургия жараёнларида қўлланилувчи микроорганизмларнинг
асосий турлари

Микроорганизмлар

Микроорганизмлар туркуми

Қўллаш соҳаси

Темир (II), олтингугурт ва сульфидли минералларни оксидловчи микроорганизмлар

Acidithiobacillus

Руда ва концентратлардан металларни бактериал танлаб эритиш

Leptospirillum

Худди шу

Sulfobacillus

Руда ва концентратлардан металларни бактериал танлаб эритиш

Suifolodus

Худди шу

Acidianus

Худди шу

Сульфатредуцияловчи бактериялар

Desulfovibrio, Desulfomonas,Desulfobulbus,
Desulfobacter ва бошқ.

Оқава сувларни тозалаш, металларни чўктириш, флотация

Темир ва маргенуцни оксидловчи бактериялар

Siderocopsa, Metallogenium, Galionella, Spirothrix, Leptothix

Оқава сувларни тозалаш

Марганец ва темирни оксидловчи ва тикловчи бактериялар

Pseudomonas, Bacillus ва бошқ.

Оқава сувларни тозалаш, марганецни танлаб эритиш

As3+ оксиловчи бактериялар

Pseudomonas arsenitooxidans, Pseudomonas putida, Alcaligenes eutrophus

Саноат оқава сувларини тозалаш

Cr6+ тикловчи бактериялар

Pseudomonas dechromaticans

Оқава сувларни тозалаш

Олтинни эритувчи, йиғувчи ва чўктирувчи микроорганизмлар

Bacillus, Pseudomonas, дрожжи, мицелиал қўзиқоринлар, сув ўтлари

Олтинни эритиш, сорбциялаш ва чўктириш

Силикатларни деструкцияловчи микроорганизмлар

Aspergillus niger, Bacillus musilaginosus, лишайниклар ва бошқалар

Бокситларни кремнийсизлаш, титан, алюминий, уранни силикатли тоғ жинсларидан ажратиб олиш

Металларни йиғувчи микроорганизмлар

Сув ўтлари, гетеротроф бактериялар, актиномицетлар, дрожжлар, мицелиал қўзиқоринлар

Эритмалардан металларни ажратиб олиш, оқава сувларни тозалаш, металлар сорбцияси













Биринчи навбатда бу бактериялар Fe2+, S0 васульфидли минералларни оксидлайди, уларнинг таснифланиши 4.1-расмда келтирилган.
Руда конларида бу микроорганизмлардан ташқари бошқалари рН нинг кенг оралиғида (0,5 дан 10 гача) яшовчилари ҳам учраб, деярли барча сульфид таркибли рудаионларининг экологик жойларида яшайди.
Acidithiobacillus тури тион бактериялари талабчан аэроблардир, яъни улар фақат эркин кислородборлигида ривожланишги лаёқати бор. Ўзининг хаёт фаолияти учун бу микроорганизмлар кислород ютилиши билан кечувчи ноорганик бирикмаларнинг оксидланиш реакцияларини ишлатишади.

4.1-расм. Fe2+, S0 ва МеS оксидловчи бактериялар таснифи

Гидрометаллургик жараёнлари нуқтаи назаридан тион бактерияларининг энг муҳим хоссаси уларнинг сульфидли минераллар оксидланиши ва кимёвий оксидловчиларнинг регенерациясида иштирок этиш қобилиятидир.
Бактериал оксидлаш ва танлаб эритиш жараёнларида темир оксидловчи Acidithiobacillus ferrooxidans микроорганизмлари энг кўп аҳамиятга эга бўлиб, улар сульфидли, сульфид таркибли кўмирли, олтин, уран ва бошқа рудалар конларида бор.

Acidithiobacillus
туркумига ўхшаш




Acidithiobacillus


ferrooxidans

Acidithiobacillus


acidophilus

Acidithiobacillus


тури

Acidithiobacillus
thiooxidans

4.2-расм. Acidithiobacillus туркуми бактериялари таснифи

Бу спора ҳосил қилмайдиган харакатланувчи хемолитоавтотроф хужайралардир (4.3 расм). Бактериялар узунлиги 0,8-1мкм ва қалинликка 0,4-0,5 мкм эга. Улар узунлиги 12мкм бўлган жгутча ёрдамида ҳаракатланишади.
Ташқи тарафдан хужайра полисахаридлардан ташкил топган шилимшиқ капсула, мустаҳкам, таркибида 5 дан 50% гача қуруқ моддалари бор катакли девор билан ўралган. Гликопептидлар (5-10%) дан ташкил топган девор ташқи муҳит ва протопласт (цитоплазматик мембрана ва цитоплазма) орасидаги механик тўсиқдир. У хужайрани ташқи муҳитдан ҳимоя қилади ва гипотоник эритмаларда бўлишга имкон беради. Хужайра ичида цитоплазма бўлиб, у оқсил-липидли комплесни ташкил қилувчи ва бактерия хаётида муҳим роль бажарувчи ички цитоплазматик мембрана билан ўралган. Биринчидан, бу мембрана хужайранинг ўтказувчанлигини назорат қилади, яъни сув, керакли ионлар ва субстратларни ўтказади, иккинчидан, энергетик алмашинувда бевосита иштирок этади – унда электронларни ўтказиш системаси жойлашган, учинчидан, мембрана орқали ташқарига бактериялар хаёт фаолияти маҳсулотлари ажралиб чиқади.



1 – шилимшиқ капсула; 4 – цитоплазматик мембрана 7 - рибосома
2 – клеткали девор 5 – цитоплазма 8- жгутча
3 – мезасомалар 6 - нуклеоид


4.3-расм. A. ferrooxidans хужайрасининг тузилиши



Хужайрали метаболизм жараёнида цитоплазма ичидаги катакларнинг пайдо бўлишида лизосомалар ҳам иштирок этади. Цитоплазма таркибида шунингдек оқсил синтези марказлари рибосомалар ва карбоксисомалар, турли оқсиллар ва хужайранинг генетик маълумотини нуклеоид-ташувчиси бор. Хужайраларда плазмидлар – халқали хромосомасиз оқсилли қобиқсиз ДНК молекулалари бор. Плазмидлар бир қатор хаёт фаолияти учун зарур фукцияларни бажаради шу жумладан улар оғир металларга нисбатан хужайра мустаҳкамлиги учун маъсул, яъни улар билан бактерияларнинг адаптация хоссалари боғлиқдир.
А.ferrooxidansбактерияларининг доимий йўлдоши Aciditiobacillus thiooxidans микроорганизмлари 1922 йилда Ваксман ва Иоффе томонидан очилган. Бу бактериялар энг ацидофил бактериялар бўлиб, улар рН 0,3 бўлганда ҳам ривожланади. Улар учун энергия манбаи олтингугуртнинг S2О32-, S4О62-, S0 бирикмаларидир. Бактериалар сульфидли ва олтингугуртли конларининг хамма жойларида учрайди. Уларнинг хаёт фаолияти шароитлари А.ferrooxidans бактерияларига мос. Шунинг учун улар доимо бирга учрайди.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish