12.1- жадвал
СП «Зарафшан-Ньюмонт» ҚК олтин ишлаб чиқариш динамикаси
Кўрсаткичлар
|
1995
|
1996
|
1997
|
1998
|
Танлаб эритишга ётқизилган руда миқдори, минг. т
Таркиби, г/т
Олтин ишлаб чиқариш, кг
|
4205 1,78
761
|
11222 1,81
9535
|
13 285
1,72
13 683
|
13 542
1,76
11 724
|
Уранли рудаларни уюмда танлаб эритиш Франция ва бошқа давлатларда амалга оширилади. Бружо (Франция) кони камбағал рудалари таркибидаги уран смолкасида ураннинг ўртача таркиби 0,017% га яқин бўлади. Кондиция рудаларига таркибида 0,02% U дан кўп бўлган рудалар, камбағал рудаларларга 0,01 дан 0,02% U бор рудалар ва таркибида 0,01% дан кам бўш жинслари бор рудалар киради. 1963 йилдан бошлаб қамбағал рудалар уюмда танлаб эритиш усули билан қайта ишланади.
Тажриба-саноат синовлари 1000, 10 минг ва 16 минг т. камбағал рудадан иборат уюмлар массасида амалга оширилади. 1000 тоннали учта уюмда уран таркиби 0,034% бўлиб, суғориш учун эритма рН 1,4; суғориш учун эритма сарфи – 2,5 л/(т.ч). I ва II уюмларда руданинг гранулометрик таркиби 0-120 мм синф билан тақдим қилинган. I уюмда суғориш учун эритма – сув ва сульфат қислота, II уюмда – завод жараёни чиқиндилари ва сульфат кислота қўлланилади. Чиқиндилар кимё заводида рудага сульфат кислотаси билан ишлов берилгандан кейин ҳосил бўлади, уларнинг таркибида Fe2(SО4)3, 2 г/л га яқин H2SО4 бўлиб, рН 1,6 га тенг. III уюмда гранулометрик таркиби йириклиги 0-400 мм ли руда бўлиб, суғориш эритмаси II уюмники билан бир хил. Бу ерда танлаб эритишдан кейин уранни ажратиб олиш учун энг мақбул натижалар олинган бўлиб, ажратиб олиш 80% эритмадаги концентрацияси 1,6 г/л.
Рудани массаси 10 минг т. уюмларда саноат танлаб эритиши амалга оширилди, рудада уран таркиби 0,018% (1800 кг), руда йириклиги 0-400 мм. III уюмни танлаб эритиш бўйича қурилма қўлланилди. Уюм остига майдон поливинилхлорид пластиналардан тайёрланди, унга сиғими 300 м3 бўлган уран таркибли эритмалар учун мўлжалланган поливинилли резервуар туташган. Уюм баландлиги 4 м бўлиб, рН1 ли эритма билан ишлов берилган. Уюм октябрдан июлгача икки қишки ойга танаффус билан суғорилди. 79,8%U (1437 кг) ажратиб олинди, Н2SО4 сарфи 12,5 кг/т рудани ташкил қилди. 1 кг уран таннархи – 81,5 франк.
16 000 т массали уюмларда саноат танлаб эритиши сентябрдан мартгача массаси 10 минг т уюмни танлаб эритиш шароитида ўтказилди, аммо кислотанинг эритмадаги концентрацияси танлаб эритишнинг бошланғич фазасида юқори бўлган (рН 0,9). Уюмда уран таркиби 0,024% (3480 кг), руданинг йириклиги 0-400 мм, уюмнинг баландлиги 5 м, уран ажратиб олиш 68% (2622 кг). H2SO4 сарфи рудага нисбатан 10,5 кг/т, 1 кг уран таннархи 44 франк. Ураннинг паст таннархи чиқинди ташлаш жойидан олинган руданинг таннархи ҳисобга олинмаганлиги билан, шунингдек уюмнинг завод ва кон (ташлама жой) рудасига яқин жойлашиши билан тушунтирилади.
Бружо конининг уран рудаларини уюмда танлаб эритиш тажрибаси мақбул бўлиб чиқди ва Франциянинг атом энергетикаси бўйича комитети уранни уюмда танлаб эритиб ажратиб олиш усулини бошқа янада юқори қувватли объектларда қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.
Уранли рудани дастлабки майдалашсиз танлаб эритиш усулини қўллаш уранни бойитишнинг классик усуллари иқтисодий самара бермаган ҳолатларда қўллаш билан уран олиш имконини беради. Услуб ҳам камбағал кон массаси, ҳам завод чиқиндиларига ишлов беришда қўлланилиши мумкин. Қайта ишланувчи материал уюми баландлиги бир неча метрдан 10-20 м гача оралиқда бўлади. H2SО4 эритмаси перфорланган пластмасс қувурлар ёрдамида 1 дан 25 л/(ч-м2) гача дебит билан берилади. Ундан кейин руда ювилади ва қуритилади. Бу усулни қўллаш руданинг гранулометрик таркибига боғлиқ равишда ишлаб чиқариш ва уранни ажратиб олишни 80% гача кўпайтиришга имкон берди.
Анча бой руда дастлаб 250-300 мм гача, баъзида 30-15 мм йирикликда майдаланади (ўртача 70-80 мм гача), кейин эса танлаб эритилади. Ишлов беришнинг тўлиқ цикли бир ойга яқин давом этади, тайёр маҳсулот – магний оксиди уранати. Ҳозирги вақтда Францияда йиллик қуввати 100 тоннадан ортиқ уран ишлаб чиқарувчи комплекс ишлаб турибди.
Испаниянинг Саламанка вилоятида 1975 йилдан уранни уюмда танлаб эритиш бўйича қурилма ишлаб турибди. Кон сланцлар билан тақдим этилган, ундаги ёриқлар ичида уран минераллари – асосан уран смолкаси бор. Рудада U3O8 ўртача миқдори 0,09%, бортлиги-0,02%. Руда бўйича йиллик ишлаб чиқариш 200 минг т. бўлиб, тоғ жинсини қазиб олишнинг умумий ҳажми 1,2 млн.т. Қазиб олишда руда сараланади, кейин эса -50 мм йирикликкача майдаланади ва баландлиги 3 м дан кўп бўлмаган уюмларга тўкилади. Бой руда (0,07% U3O8) ва камбағал руда (0,02-0,07% U3O8) алоҳида уйилади ва танлаб эритилади.
Дастлаб ерга полиэтилен пленка ётқизилади, унга эҳтиёткорлик билан руда қатлам-қатлам ётқизилди. Уюм ётқизилгандан кейин унинг юзасида жўяк олинади ва уюм таркибида 0-28 г/л H2SО4 бўлган нордон эритма билан суғорилади. Уран таркибли эритмалар (0,3-3 г/л U3O8) рН 1,2-1,4 бўлганда уранни аланин 336 ва керосиндаги изодеканол билан экстаркцияга йўналтирилади. Барча оқава сувлар оҳак ва хлорли барий билан ишлов берилади ва чиқиндихонага юборилади, унинг тиндирилган сувлари тўкилади. Бутун заводда 100 га яқин одам ҳихмат қилади. Йилига ўртача 75 т U3O8 ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришни 500 т/йилига U3O8 гача кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Уранни бой кам қувватли конлардан танлаб эритиш Эль-Нопаль (Мексика) да амалга оширилади. Бу коннинг заҳираси 115 минг т. руда бўлиб, унинг ўртача таркиби 0,28% U3O8 (300 т U3O8). Руда 38 мм йирикликкача майдаланади, уюмга тахланади ва H2SO4 эритмаси билан суғорилади, оқимга қарши ювиш ва эритмадан уранни экстракция қилиш ўтказилади. Танлаб эритишга таъсир қилувчи қуйидаги асосий факторлар ўрганилди: уюмнинг геометрияси, руда бўлакларининг ўлчами ва уларнинг тақсимланиши, танлаб эритувчи эритма сарфи ва суғориш режими, суғориш усули, ювиш. Танлаб эритишнинг самарадорлиги танлаб эритиш давомийлиги 1000 соат бўлганда 80-85% ташкил қилади. Кислота сарфи – одатда 25 кг/т рудадан кам. Танлаб эритувчи эритмада U3O8 таркиби 7 г/л бўлиб, уларнинг нисбати Қ:С 3:1. Уранни ажратиб олиш учун экстрагент сифатида аланин 336 (трикаприламин) ва керосиндаги изодеканол ишлатилади. Чўктириш ва реэкстрациядан кейин тайёр уранли маҳсулот олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |