Адабиётлар
Корниш-Бодуен Э. Основы ферментативной кинетики. М.: Мир, 1979, 280с.
Каравайко Г.И., Кузнецова С.И., Голомзик А.И. «Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд». М.: Наука, 1972 г.
Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. «Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов». М.: «Недра» 1982 г. 288 с.
Маъруза №10.
Чанда бактериал танлаб эритиш технологияси. Умумий маълумотлар
Режа: 1.Чанда бактериал танлаб эритиш технологиясининг саноат амалиёти
2. Бактериал-автоклав танлаб эритишнинг саноат қурилмаси тажрибаси
Ишлаб чиқилган илмий асослар ва саноат амалиёти чанда танлаб эритиш усули бир қатор афзалликларга эга эканлигини кўрсатди, бу уни бошқа гидрометаллургик жараёнлар билан бир қаторда кенг қўллашга имкон беради ва қийин бойитилувчи минерал хом ашёни қайта ишлашда песпектив қилиб қўяди.
Чет элда бактериал танлаб эритиш жараёнини интенсив ўрганиш 80-йиллар бошида сезиларли фаоллашди. Арсенопирит-пиритли ва пиритли концентратларни ўрганишнинг нафақат тажриба изланишлари, балки йириклаштирилган - тажриба ва яримсаноат синовлари ўтказилмоқда. Бу барча изланишлар олтин таркибли арсенопирит ва пирит бактериал очилганда олтинни цианлаш билан ажратиб олиш 95-98% гача ошишини кўрсатди. Масалан, таркибида 7-10% магимуш ва 11-58 г/т олтин бўлган Зимбабве, Малайзия ва Жанубий Африка олтинтаркибли концентратларни танлаб эритиш сульфидларнинг(арсенопирит ва пирит) оксидланиш даражаси 95-98% бўлганда олтинни 95% ажратиб олишга имкон беради. Бу изланишлар натижасида арсенопиритнинг асосий қисми танлаб эритилгандан кейин пиритни танлаб эритиш тезлиги кескин ошиб кетиши тўғрисидаги факт тасдиқланди. Шунинг учун танлаб эритилувчи концентрат таркибида пирит ва арсенопиритнинг миқдорий нисбати жуда муҳим омилдир. Биомасса фаоллигини юқори даражада ушлаб туриш учун бактериал танлаб эритилувчи эритма таркибида маргимушни максимал миқдори 20 г/л дан ошмаслиги керак, шунинг учун танлаб эритиш циклининг бир қисм эритмаларини циклдан маргимушдан тозалаш учун чиқариб туриш таклиф қилинади.
Чинола (Канада) ва Поргера (Папуа-Янги Гвинея) конлари олтин таркибли пиритли концентратларини бактериал танлаб эритишда яхши натижалар олинган. Чинола кони концентратларидаги пиритнинг оксидланиш даражаси (350С, Қ:С= 5:1, рН 2-1,8, темир (III)- 35 г/л) 80-88% бўлганда, олтинни цианлаш йўли билан ажратиб олиш 91-94% ташкил қилди. Бунда пиритнинг оксидланиш тезлиги бир соат механик аралаштиришда 0,75% га етди.
Олтинтаркибли мис-пиритли концентратлар учун (темир - 34,7%, олтингугурт - 39,7%, маргимуш - 0,4%, мис 1%, олтин - 13,4 г/т) қайта ишлашнинг иккита усули таққосланди: оксидловчи куйдириш – сульфат кислотасида танлаб эритиш – цианлаш ва бактериал танлаб эритиш – цианлаш (III). “Бактериал танлаб эритиш - цианлаш” технологиясида куйдиришга қараганда олтинни анча юқори ажратиб олишга эришилиши аниқланди. Бу технологиянинг юқори самара беришини капитал сарф ва эксплуатация харажатларини тахминий хисоби ҳам тасдиқлади.
Бактериал танлаб эритиш технологияси таркибида 19-32% гача маргимуш, 32-34% темир, 22-25% олтингугурт, 18-53 г/т олтин бўлган Сальсинь (Франция) кони ансенопиритли концентратларини қайта ишлашда ҳам бу технология самаралидир. Бундай юқори маргимуш таркибига эга концентратни (42-70% арсенопирит, 11-17% пирит, 6-16% пирротин) бактериал танлаб эритиш цианлаш билан 85% олтин ва 84% кумуш ажратиб олишга имкон беради.
Бактериал танлаб эритиш жараёни олтин таркибли рудаларни флотацион бойитишдан қолган таркибида бор йўғи 0,9 г/т олтин бўлган ётган чиқитларини қайта ишлашда ҳам қўлланилиши мумкин. Тўғри цианлаш билан уни фақат 10-20% ажратиб олиш мумкин. Ишлаб чиқариш қуввати 2 т/сут бўлган қурилмада технологик схема ишлаб чиқилган бўлиб, унга чиқитларни сульфидли флотациялаш, олинган сульфидли концентратни қўшимча янчиш, бактериал танлаб эритиш ва цианлаш жараёнлари киритилган. Бу схема бўйича олтинни цианлаб ажратиб олиш 75% га етди.
Бактериал танлаб эритишнинг ишлаб чиқариш қуввати суткасига 10 тонна концентрат бўлган биринчи саноат қурилмаси 1986 йилда Фэйрвью (ЖАР) конида қурилган эди. Бу қурилманинг ишлаб чиқариш қуввати 15 т/соатгача кўпайтирилди, кейинчалик эса куйдириш цехи ёпилгандан сўнг ишлаб чиқариш қуввати суткасига 55 тоннагача етди (1991 йил). Бу қурилмада ўжар концентратлар қайта ишланиб, уларнинг таркибида 8-10% маргимуш, 24-29% олтингугурт, 120-140 г/т олтин бўлиб, олтиннинг 70% ини йириклиги 2 мкм дан кам ва арсенопирит ва пирит билан бирлашган ҳолатда. Бундай концентратларни тўғридан тўғри цианлашда олтинни ажратиб олиш 35% дан ошмайди. “Куйдириш-цианлаш” технологиясини қўллашда олтинни ажратиб олиш 90% даражада эди. Биогидрометаллургик қайта ишлашда у 95% гача кўтарилди (33 ва 34 расм).
Заводда танлаб эритиш учун ҳар бирининг хажми 90 м3 бўлган 10 та реактор ўрнатилган. Барча реакторларнинг фойдали хажми 764 м3 ни ташкил қилади. Танлаб эритиш 4 сутка давомида 40-450С ҳароратда ва рН 1,8-1,2 да олиб борилади. Пульпада қолдиқ кислород концентрацияси 2 мг/л даражада ушлаб турилади.
Танлаб эритишдан кейин олинган арсенитли эритмаларни нейтраллаш охактош ёки охак “сути” билан 2 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда рН 5 даражада ушлаб турилади, иккинчисида – 8. Бу анча қийин эрувчи маҳсулотлар – асосли темир арсенати (FeAsO4)(FeO4)3 ва кальций сульфатини Fe3+ ва As5+ 3:1 нисбатда ҳосил бўлишига ёрдам беради. Арсенат чўкмалари барқарор бўлиб рН 3-10 бўлганда эримайди. Маргимуш таркиби чўккандан кейин эритмада 0,5 мг/л дан ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |