Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги



Download 1,32 Mb.
bet12/40
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#187875
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
Biotexnalogiya

Биологик параметрлар. Бактериялар нормал ўсиши ва ривожланиши учун муҳитда минерал тузлар (биогенлар), ва биринчи навбатда бактериялар энергетик метаболизмда қўлланилловчи азот ва фосфор бирикмалари бўлиши талаб қилинади. а.ferrooxidans культурасини қўллаб бактериал танлаб эритганда одатда сильверман ва лундгрен муҳитлари қўлланилади, 9К деб номланувчи муҳит таркибига қуйидагилар киради, г/л:
(NH4)2SO4 - 3,0 г;
KCl - 0,1 г ;
K2PO4 - 0,5 г;
MgSO4. 7H2O - 0,5 г
Ca(NO3)2 - 0,01 г
FeSO4 . 7H2O - 44,2 г.
Баъзида FeSO4·7H2O ўрнига Мор тузи FeSO4·(NH4)2SO4·6H2O (63г/л) ишлатилади ва бу ҳолатда муҳитга (NH4)2SO4 қўшилмайди. Бундай таркибда муҳитда Fe2+ миқдори 9 г/л га яқин бўлади. Баъзида 9К/2 муҳити ишлатилади, унда Fe2+ миқдори 2 марта камаяди, ёки 9К/4 муҳитида Fe2+ миқдори 4 марта камаяди. Сульфид таркибли концентратларни бактериал танлаб эритганда темир юборилмайди, азот ва фосфор тузлари ўрнига аммофос (0,5 г/л) туридаги ўғитлар қўлланилади. Агар концентратлар таркибида фосфор апатит ҳолида бўлса фосфор тузларини муҳитга қўшмаса бўлади.
Бактериал оксидлаш жараёнлари кечишининг энг муҳим шартларидан бири хужайраларнинг актив культурасини қўллашдир. Кон сувларидан ажратиб олинган, лаборатория ва музейларда мавжуд турли бактериялар штаммлари фаоллиги ноорганик субстратлар – олтингугурт, темир, сульфидли минералар оксидлашда бир хил эмас. Масалан кон сувларининг айнан ўзидан ажратиб олинган ва унда маълум яшаш муҳити(рН, сульфидлар турлари, сувларнинг туз таркиби, ҳарорат режими, ингибирловчи бирикмалар мавжудлиги) шароитларида ўсган бактерия культураси ўша кон рудасидан металларни танлаб эритишда анча фаолроқ бўлади.
Зич пульпаларни чанда бактериал танлаб эритиш технологиясида юқори фаолликка эга экстремал шароитга чидамли штаммларни қўллаш жараённинг тезлигини ва табиийки иқтисодийлигини аниқловчи параметрларидан биридир. Эритмаларда қуйидаги металлар концентрациясига чидамли культуралар штаммлари мавжуд, г/л: маргимуш 6-10, темир 15-20, уран 12, мис 50, рух 40-50, алюминий 20, никель 72, хлор-иони 10, молибден 0,2, кумуш 0,01 ва кадмий 0,82.
Баъзи металлар паст концентрацияда кўп микроорганизмлар ўсишини рағбатлантирадиган омиллиги маълум, аммо уларнинг концентрацияси ошганда олдин ингибирлаш бошланади, кейин эса хужайралар фаоллиги ва ўсиши тўлиқ сўндирилади. Бу металлар гуруҳ таркибидаги ферментларни сўндириши ва эркин SH-гуруҳни боғлаши мумкинлиги билан тушунтирилади. Бундан ташқари, баъзи металлар ферментларнинг актив қисмига (мис ва темир цитохромларга) кириши мумкин, бошқалари ферментлар активаторидир. Аммо юқори концентрацияларда металлар фермент молекулаларининг ўзи билан боғланиши ва уни фаолсизлантириши (инактивирование) мумкин
Бунинг ҳаммаси танлаб эритилувчи элементлар юқори концентрацияларига адаптация йўли билан уни саноатда қўллаш учун керакли хоссаларга эга культура олиш имконияти борлигидан далолат беради. Бундай “саноат” культураси штамми юқори фаоллик, яхши кинетик характеристикага эга бўлиши ва танлаб эритишда суюқ фазага ўтувчи элементларнинг юқори концентрацияларига чидамли бўлиши керак.
А.ferrooxidans бактериялари учун энг зарарли уч валентли маргимушдир, у бактериялар темироксидловчи хоссали кучли ингибитордир. Бактериялар ривожланиши лаг-фазанинг давомийлиги маргимуш концентрацияси 2г/л да 48 соатга ва концентрация 4г/л да 120 соатгача кўпаяди. Лаборатория штаммларининг маргимушга адаптацияси одатда бир муҳитга маргимуш концентрациясини кўпайтириб кетма-кет қайта кўчириб ўтқазиш йўли билан олиб борилади. Адаптация ва саноат культурасини олиш даврий равишда 9К муҳитида Қ:С = 1:4 (Т:Ж) бўлганда, Fe2+ (10 г/л) иштирокида ёки усиз олиб борилади. Экиш материалнинг миқдори одатда 10-15% ташкил қилади.
Микроорганизмлар адаптацияси фавқулотда сезгир ва ўзига хосдир. Масалан, арсенопиритга адаптацияланган бактериялар бошқа сульфидли минералларни оксидламайди. Бу бактериялар билан халькопиритни оксидлаш тезлиги 13 марта, пиритни эса 38 марта паст.
Муҳим технологик аҳамиятга эга факт бактерияларнинг эгаллаган адаптация хоссалари, яъни уларнинг ингибирловчи ионларга юқори чидамлилиги фақат мутаген ўзгаришлар ҳисобига, уларнинг организмлари имкониятларини амалга оширганда, яшаш муҳити ўзгарганда, аммо уларнинг ген тури ўзгармаганда амалга ошади. Шунинг учун адаптация хоссалари яшаш муҳити ўзгарганда йўқолади ва культурани фаол ҳолатда ушлаб туриш учун маҳсулотни танлаб эритиш шароитида хемостат культивация режимини қўллаш керак, яъни культура қайси шароитга мослашган бўлса, шу шароитда бўлиши керак.
Адаптация жараёни жуда узоқ жараёндир. Саноат шароитида у одатда танлаб эритилувчи пульпани Fe2+ ва озуқа тузлари иштирокида, ҳарорат 32-350С да, аэрациянинг юқори даражасида, Қ:С= 1-4  1:5 нисбатда ҳажмли идишларга солиш билан бирга олиб борилади. Культуранинг фаоллиги адаптация давомида Fe2+ оксидланиш даражаси, умумий темир концентрациясининг ўсиши, рН ва ОТП катталикларининг ўзгариши ва албатта пулпани узатиш тезлиги назорат қилинади. Охиргиси бактериялар ўсиш тезлиги ва биомасса концентрацияси билан чамбарчас ҳолатда боғлиқ.
Муҳитга доимий тезликда субстратли (Fe2+, сульфидлар, концентрат) тоза сув узатилганда хемостат культивация усули қўлланилади, сувнинг хажми муҳитнинг бир қисмини культура билан чиқариш йўли билан доимий бир меъёрда ушлаб турилади (7-расм).


Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish