Пирротин ковеллин сфалерит пентландит арсенопирит халькопирит пирит.
Оксидланган темир иштирокида кимёвий оксидлашда электрод потенциалларининг катталиклари анча ошади, масалан, ковеллин учун 0,8-0,9В; пирит учун 0,2В га ортади. Худди шундай уларнинг ўзгариши қонунияти микроорганизмлар иштирокида ҳам сақланади, унда ковеллин потенциали рН2,5 бўлганда 0,18В ташкил қилади; арсенопирит учун 0,4В; пирит учун 0,53В. Минералларни танлаб эритиш шароитида электрод потенциалларининг кўрсаткичлари асос қилиб олинган селективлик қаторига мос равишда энг осон танлаб эритилувчи пирротин, энг ўжарлари эса халькопирит ва пиритдир. Сульфидли минераллар аралашмасини бактериал танлаб эритиш ва оксидлашда паст потенциалли минерални танлаб эритиш тезлишиши керак, юқориси эса –секинлашиши лозим. Маслалан, элекроманфий ковеллин иштирокида арсенопиритдан маргимуш электромусбат халькопиритга қараганда 2,8 баравар кўп танлаб эритилади.
Бу ҳақиқатни кўп компонентли сульфидли маҳсулотларни бактериал танлаб эритишни ташкил қилишда ҳисобга олиш керак. Масалан, арсенопирит ва пиритдан ташқари пирротин ҳам бор олтинмаргимушли концентратларни бактериал танлаб эритишда ҳаммадан олдин пирротин танланиб эрийди. Бу биринчидан, танлаб эритиш умумий вақтининг ортишига, иккинчидан, пульпада кўп миқдорда элементли олтингугурт пайдо бўлишига олиб келади, у бактериал оксидланганда кўп миқдорда сульфат-ионлари ҳосил бўлади (рН кўрсаткичи кескин тушиб кетади) ва уларнинг мавжудлиги учун роданид-ионлари пайдо бўлиши ҳисобига цианлаш жараёнини кескин ёмонлаштиради. Шунинг учун бактериал танлаб эритишга юборилаётган пирротинни маҳсулотдан чиқариб юбориш керак. Олимпиадинск конининг олтинмаргимушли концентратлари бунга мисол бўла олади, уларда пирротин таркиби 30% дан кўп бўлиши билан бир вақтда пирит таркиби 12%, арсенопирит эса – 8%. Сан - Бенто (Бразилия) ва Ашанти (Гана) - 12,9% фабрикаларида қайта ишланувчи концентратлар таркибида пирротин кўп (19%).
Сульфидли минералларни танлаб эритишда уларнинг кимёвий ва минералогик бир хилмаслиги, улардаги қўшимчаларнинг мавжудлиги, ўтказувчанлигининг тури, ўсмалар характери катта аҳамиятга эга. Ҳар хил турдаги ўтказувчанликка эга пиритни бактериал оксидлаш ўрганилганда, ўтказувчанлиги тешик турига эга пирит потенциаллар фарқида ва ОТП муҳити 0,5 га яқин бўлганда бактериялар билан интенсив оксидланади. Шу вақтда электрон ўтказиш турига эга пирит элекрод потенциал кўрсаткичи ва муҳит ОТП тезда тенглашади (бошланғич фарқи 0,2В) ва танлаб эритиш деярли тўхтайди.
Сульфидли минераллар ўсмаси танлаб эритилганда юқорида таърифлаб ўтилган гальваник эффект кузатилади. Арсенопирит ва пирит ўсмасини танлаб эритиш жараёнини схематик кўриниши 6-расмда келтирилган, унда гальваник эффект нафақат арсенопирит каталитик оксидланиши ҳисобига, балки элементар олтингугуртни сульфат-ионгача бактериал оксидлаш натижасида кучайиши кўрсатилган.
Бактериал танлаб эритишдаги асосий параметрлардан бири муҳит ҳароратидир, чунки биологик жараёнларнинг кечиши унга боғлиқ, уларда ҳарорат ферментатив жараёнлар тезлигига, фермент барқарорлигига, фермент-субстрат комплекснинг бўлиниш тезлигига, ферментнинг субстратга мойиллигига, ферментнинг активатор ва ингибиторларга мойиллигига, эриган кислород ва ис газа концентрациясининг ўзгаришига таъсирига боғлиқ. Ҳарорат ўзгарганда ферментлар эрувчанлиги ўзгаради, хужайрали тузилмалар модификацияси, ферментлар инактивлиги, липидлар таркиби ўзгаради ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |