Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Мавхум қайнаш қатламининг назарий асослари



Download 3,25 Mb.
bet2/5
Sana23.02.2022
Hajmi3,25 Mb.
#133786
1   2   3   4   5
Bog'liq
Amirov Kurs ishi

Мавхум қайнаш қатламининг назарий асослари

Мавхум кайнаш жараёнида катнашувчи «газ-каттик жисм» фазалари уртасидаги контакт юза катта кайнаш катламининг гидравлик каршилиги кичик булганлиги сабабли жараён тезлигини бир неча маротаба ошириш мумкин. Шу сабабали, озик-овкат ва кимё саноатида иссиклик алмашиниш, куритиш, адсорбция, абсорбция каби технологик жараёнларни амалга оширишда мавхум кайнаш усулини кулланиши бирлик иш унумдорлиги юкори булган замонавий аппаратлар яратиш имконини беради.Донадор махсулотларнинг мавхум кайниш катлимини лаборатория шароитида куйидагича хосил килиш мумкин. Остки кисмига тур (ёки элак) урнатилган ихтиёрий шаклдаги(масалан, цилиндрсимон) вертикал жойлашган идишга донадор махсулот тури (дон, нухот, кубик ва бошкалар) солинади. Тур оркали куйидан юкорига караб хаво окими юборилади. Дастлаб, оким тезлиги кичик булган холатда, тур устидаги материал катламининг шакли узгармайди. Кейинчалик, оким тезлиги аста-секин купайтирилиб маълум кийматга эга булгач, тур устидаги материалларнинг огирлиги окимнинг гидродинамик босим кучига тенг булиб колади. Бу пайтда махсулот доналари (заррачалари) гидродинамик мувозанат холатини эгаллайди ва турлича йуналишлирда силжий бошлайди. Оким тезлиги янада оширилса катлам кенгайиб заррачалар харакати тезлашади. Бунда катламнинг гидродинамик мувозанати бузилмайди, катлам мавхум кайнаш холатини эгаллайди .
Махсулот катламини узгармас холатдан мавхум кайнаш холатига утишига тугри келадиган хавонинг тезлиги мавхум кайнашнинг бошланиш тезлиги ёки биринчи критик тезлик деб юритилади. Хаво тезлиги янада оширилса окимнинг гидродинамик босим кучлари материалнинг огирлик кучларидан ортиб кетади. Натижада махсулот заррачалари хаво окими билан аппаратдан (ёки унинг белгиланган сатхидан) чикиб кетади. Шу холатга тугри келувчи оким тезлиги чикиб кетиш тезлиги ёки иккинчи критик тезлик деб аталади. Шундай килиб махсулот катламининг мавхум кайнаш холати окимининг биринчи ва иккинчи тезликлари уртасида юз беради. Саноат микиёсида мавхум кайнаш катлами асосан «каттик модда-газ» системасидаги турли жинсли катлам куринишади булади. Бунда каттик жисм зарралари катлам баландлиги буйича харп хил таркалган булади. Турли жинсли катламни хосил булиш даражаси заррачаларнинг улчами, юзаси ва шаклига, харакатдаги оким ва заррачаларнинг зичликлари нисбатига, окимнинг тезлиги ва газ таркатувчи турнинг конструктив параметрларига боглик. Агар аппаратнинг диаметри кичиклартирилса, махсулот доналарининг улчами катталашса ва газ окимининг тезлиги оширилса поршенли мавхум кайнаш катлами хосил булади. Бу катламда заррачаларни вертикал йуналишда яхши аралаштирилиши кийинлашади.
Нам каттик махсулот ёки ута кичик улчамли махсулотлар катлами мавхум кайнаш холатига келтирилса канал хосил килувчи катлам пайдо булади. Ушбу катламда газ окими каналлар оркали харакатланади.
Конуссимон ёки конус-цилиндрсимон аппаратларда канал хосил килувчи катлам фонтанли катламга айланади. Бунда газ окими аппарат уки буйлаб заррачалар билан биргаликда харакатланади ва заррачаларни юкорига фаввора каби отади.
Жараён мавхум қайнаш қатламида олиб борилганда қаттик материал заррачалари ва қуритувчи агент уртасида контакт юзаси купаяди, намликнинг материалдан бугланиб чиқиш тезлиги ортади, қуритиш вакти эса анча қискаради. Хозирги кунда кимёвий технологияда мавхум қайнаш қатламли қуриткичлар сочилувчан донасимон материалдан ташкари, ковушиб колиш хусусиятига эга булган материаллар, пастасимон моддалар, эритмалар, котишмалар ва суспензияларни сувсизлантириш учун ишлатилмокда.
Узлуксиз ишлайдиган битта камерали кенг тарқалган.Нам материал бункердан таъминлагич оркали қуриткич камерасига берилади. Камеранинг пастки қисмида таркатувчи тур жойлаштирилган.
Ҳаво вентилятор орқали аралаштириш камерасига берилади ва бу ерда иссик тутунли газлар билан аралашади. қуритувчи агент (иссиқ хаво ёки хавонинг тутунли газлар билан аралашмаси) маълум тезлик билан турнинг пастидан берилади. Ҳаво окими таъсирида қаттик материал доначалари мавхум қайнаш холатига келтирилади. қуритилган материал турдан бир оз тепада жойлашган штуцер оркали ташкарига чиқарилади ва транспортёрга тушади. Ишлатилган газлар циклон ва батареяли чанг ушлагичда тозаланади.
Цилиндрсимон кобикли қуриткичларда баъзан қуритиш жараёни бир меъёрда бормайди, чунки қатламда интенсив аралаштириш мавжуд булганлиги сабабли айрим заррачаларнинг аппаратда булиш вақти уртача қийматдан анча фарк килади. Шу сабабли узгарувчан кесимли (масалан, конуссимон) қуриткичлардан фойдаланилади. Бундай конуссимон аппаратнинг пастки қисмида газнинг харакатланиш тезлиги энг катта заррачанинг чукиш тезлигидан катта, тепа кисмида эса энг кичик заррачанинг чукиш тезлигидан кам булади. Бундай холатда қаттиқ заррачаларнинг нисбатан тартибли циркуляцияси мавжуд булиб, заррачалар аппаратнинг марказий қисмида кутарилади, унинг чекка қисмларида эса пастга қараб тушади. Натижада материал бир меъёрда исийди ва камеранинг иш баландлиги камаяди.
Саноатда ишлатиладиган мавхум кайнаш катламли куриткичлар катта иш унумдорлигига эга. Масалан, KCI ни сувсизлантиришга мулжалланган қуриткичнинг иш унумдорлиги 100 т/соат ни ташкил этади.
Мавхум қайнаш қатламли қуриткичларнинг самарали ишлаши учун нам материал ва қуритувчи агентни аппаратнинг кундаланг кесими буйича бирмеъёрда таркалишига эришиш керак. Бунинг учун нам материални аппаратга бериб турадиган таъминлагич, қуритилган материални аппаратдан чиқариб турадиган ва газ тарқатувчи қурилмаларнинг конструкциясини тугри танлаш мақсадга мувофиқ булади.

Download 3,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish