ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
«ЭЛЕКТРОНИКА ВА АВТОМАТИКА»
факултети
«Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш»
кафедраси
«БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ »
фанидан
Мавзу: Мавхум қайнаш қатлами орқали қуритиш жараёнинг бошкариш тизимини лойихалаш .
Бажарди :67 М-18гр магистри Амиров Ш.
Қабул қилди: д.т.н. проф. Мухамедханов У.
МУНДАРИЖА
1. Кириш………………………………………………………................
2. Мавхум қайнаш қатламининг назарий асослари.........................
3. Технологик жараённи автоматлаштириш ………………………
4. 4. Бошқариш тизимини симулятсия қилиш................................
5. Хулоса…………………………………………………........................
6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………...................
КИРИШ
Республикамизда олиб борилаётган чора тадбирлар асосида ишлаб чиқариш ва саноат жадал ривожланди. Айниқса, охирги бир неча йилликда кўплаб янги заводлар, корхоналар (шу жумладан кўплаб қўшма корхоналар), фабрика ва яна бир қанча турдаги ишлаб чиқариш зоналари барпо этилди. Бу каби ишлаб чиқариш соҳаларида албатта турли хилдаги қурилма ва жараёнлардан фойдаланилади. Бунда қурилмалар ва кетма-кетликдаги жараёнлар йиғиндиси маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқаришда кўзланган мақсад ҳамда сифат кўрсаткичларига эришиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида асосий ютуғимиз бўлган хавфсизлик ва иқтисодий масалалардаги муаммоларимизни бир қанча енгиллаштиради.
Мамлакат ривожланишида бу каби саноат турларининг кўпайиши катта аҳамиятга эгадир. Бу масалада мухтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ҳам катта эьтибор қаратилиб, кўплаб ташшаббускорликлар олиб борилмоқда, жумладан Президентимизнинг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига кўра қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича –ҳаракатлар стратегияси”ни иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари IV бобининг 2-бандида “Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш; юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш ” кераклиги келтириб ўтилган. Бу жумлаларда кейинги беш йиллик, 2017-2021-йилларда ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириб, замонавий юқори технологиялардан фойдаланиш, ўзимизда мавжуд хом ашёлардан юқори сифат кўрсаткичига эга маҳсулот ва хизматларни ташкил этиш назарда тутилган.
Инсониятнинг маданий ривожланиш даражаси кўп томонлама ишлаб чиқаришни янги технологияларини яратиш ва фойдаланишига боғлиқ бўлиб келмоқда.
Ишлаб чиқариш борку у ерда албатта технологик жараён бўлади. Технологик жараёнларни назорат қилиш ва автоматлаштириш узлуксиз ривожланувчи тизим бўлиб,у ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва фан техниканинг кўпчилик соҳалари билан узлуксиз боғлангандир. Ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда юқори самарадорликка эришишнинг бевосита шарти –асосий ва ёрамчи ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ҳисобланади.
Шу жумладан “Ўзёгмойсаноат” микиёсида пахта чигитидан мой олувчи дастлабки завод 1884 йили Куконда курилди. 1893 йилда Каттакургонда, 1910 йилда Когон шахрида мой заводи курилди. Бу заводларда мой гидровлик пресслар ёрдамида олинар эди. Тез орада пахта тозалаш заводлари ёнида 1-2 та пресси булган кичик мой заводлари курила бошлади ва 1918 йилга келиб Урта Осиѐда 150 та прессга эга булган 40 дан ортик мой заводлари булиб улардан 19 таси (105 пресс ) Фаргона водийсида жойлашган эди. Узбекистонда асосий ёг мой саноати революциядан кейин ривожланди.
1922 йилда Янги йул шахрида, 1930 йилда Фаргона шахрида янги машина ва ускуналар билан жихозланган мой заводлари курилиб ишга туширилди. 1960 йилга келиб мой заводларида ишлаб чикарилган мойнинг 46% ни экстракция усулида, 54% ни пресслаш усулида олинган мой ташкил этди.
Хозирги кунда Республикада йиллик куввати 3,6 млн. тонна мойли усимлик уругларини кайта ишлайдиган 21 та корхона ишлаб турибди, бу корхоналарда пахта чигити, соя, масхар, мева данаклари ва сабзавот уругидан мой олиниб, бу мойларда озик-овкат саноати тармокларида ишлатиладиган мойлар, маргарин махсулотлари, майонез, хужалик совуни, атир совун, дистиляцияланган ёг кислоталари ва бошка махсулотлари ишлаб чикарилмокда. Ёг-мой саноатида ишлаб чикарилаётган махсулотлардан усимлик мойи, глицерин, хужалик совун ва шрот экспорт килинмокда. Республикамизда хозирги кунда саноатни автоматлаштиришни ривожлантириш ва энергия ва ресурсларни тежашни таъминлайдиган ҳамда тайёр маҳсулотларнинг юқори сифатини, шу жумладан мойли уруғ махсулотларни қуритиш сақлаш ва саноатда қайта ишлашни таъминлайдиган мураккаб технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг илғор тизимини жорий этишга катта эътибор берилмоқда. Мен ушбу курс лйиҳасида Косон ёгни екстракция килиш заводининг чигитни куритиш жараёнини лойиҳалашни мақсад қилдим.Бунинг учун технологиянинг энг ривожланган аниқлиги юқори бўлган системалари MATLAB ва КOMПАС дастурларидан фойдаландим.
Do'stlaringiz bilan baham: |