111
Кўчма эгилувчан қувур суғориш комплекти, унинг нархи, ишлаб
чиқарувчилари ва харид қилиш тартиби
Кўчма эгилувчан қувур суғориш комплекти фермер ѐки деҳқон хўжалиги
суғориладиган майдонининг энг узун контури ўлчамига қараб белгиланади.
Эгат узунлиги 400 м бўлган ҳолат учун тўлиқ комплект таркиби 3-
иловада келтирилган. Унинг 2013 йил 1 ноябрь куни ҳолатига
декларацияланган грануладан тайѐрланган, нархи 900 минг сўм.
Эски суғориладиган ерларда эгат узунлиги кичик бўлади.
Агар эгат
узунлиги 100-120 м атрофида бўлса, унда комплект таркиби 4-иловага кўра
бўлади ва нархи 264 минг сўм бўлади.
Кўчма эгилувчан қувур суғориш комплекти ―Махсусполимер‖ ОАЖ
қўшма корхонасида комплектация қилинади.
Суғориш комплектини харид қилиш учун, ушбу корхонага мурожжат
қилиш, мақсадга мувофиқ. Комплектнинг алоҳида қисмлари
уни ишлаб
чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиниши мумкин.
Декларацияланган нархлардаги полиэтилен грануласидан ишлаб
чиқилган суғориш комплектини харид қилувчи фермер ѐки деҳқон хўжалиги ва
бошқа
сув истеъмолчилар, уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилар
уюшмаси орқали тегишли ирригация тизимлар ҳавза бошқармасига
мурожаат
қилиши лозим.
―Махсусполимер‖ ОАЖ қўшма корхонаси ушбу суғориш комплектини
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлар ҳавза бошқармаси
тавсияси асосида, фермер ѐки деҳқон хўжалиги ва бошқа сув истеъмолчиларга
шартнома бўйича етказиб беради.
112
Кўчма эгилувча қувурлардан фойдаланишнинг
бошқа йўналишлари
Кўчма эгилувча қувурлар қишлоқ хўжалиги экинларини нафақат
суғориш, балки сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида қуйидаги мақсадлар
учун ҳам ишлатилса бўлади:
1. Сув танқис, қумлоқ ва тошлоқ ҳамда ҳудудларда сувни бир канал ѐки
ариқдан иккинчи канал, ѐки ариққа исрофгарчиликсиз ва тез етказиш.
2. Қумлоқ ва тошлоқ ҳамда нишаблик катта ва нотекис ерларда ўқариқ
ўрнига ишлатиб, сувни иқтисод қилиш, тупроқ эррозияси олдини олиш ҳамда
сувни экин майдони участкасига тез етказиш.
3. Темир бетон лоток тармоғи ѐки
баланд каналдан сувни экин
майдонининг баланд участкаларига - тескари нишаблик ерларга олиб бориш.
4. Кўчма кичик насослар ѐрдамида чиқарилаѐтган сувни экин
майдонининг
исталган участкасига, айниқса, экин майдони қуйи қисмидаги
коллектор-дренаж сувни юқорига - экин майдони бош қисмига,
исрофгарчиликсиз ва тез етказиш.
5. Капитал таъмир-талаб темир-бетон лоток тармоқлари ичига қувурни
жойлаштириб, сувни исрофгарчиликсиз ва тез етказишда.
Эгилувчан қувурлар сув оқимининг сарфига ва сув босимига қараб,
унинг диаметри 200 мм дан 500 мм ва ундан катта, девор қалинлиги 250
микрондан 500 микронгача қилиб ишлаб чиқилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: