Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан


Дефолиация учун далани танлаш ва тайѐрлаш



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

Дефолиация учун далани танлаш ва тайѐрлаш
Дефолиация олдидан ҳар бир дала алоҳида-алоҳида ўрганилади, 
танланади ва дефолиация муддати белгиланади. Дефолиация учун танланган 
далада ғўзалар бир хил ривожланган ва биологик етилган бўлиши шарт. 
Дефолиантлар тўлиқ таъсир кўрсатиши учун дефолиация – ғўзанинг биологик 
жиҳатдан баргни тўкишига ва кўсакларнинг очилиш даражасига қаратилиши 
лозим. Дефолиация пайтида тупроқ намлиги даланинг тўлиқ нам сиғимига 
нисбатан 60-65 фоиз бўлганда барглар тез тўкилади. Тупроқ намлигининг 
пасайиши ѐки ошиб кетиши ҳам баргни тўкилишига салбий таъсир кўрсатади. 
Тупроқ жуда қуриб қолганда, дефолиантларнинг самарадорлиги пасаяди. 
Тупроқ намлиги меъѐридан паст бўлса, дефолиациядан 10-12 кун олдин енгил 
суғориш керак. 
Маълумки, етиштирилган пахта ҳосилини кузнинг совуқ ва ѐғин-сочинли 
кунларига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб-териб олишда, ғўза дефолиацияси 
муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ғўза дефолиацияси ўз вақтида ва сифатли ўтказилса, ғўза баргларини 
тўлиқ тўкилишини таъминлайди, қатор ораларида ҳаво аэрацияси яхшиланиб
ўсимлик қуѐш иссиқлиги ва нуридан самарали фойдаланади ҳамда 
дефолиантлар таъсирида ўсимлик танасида физиологик жараѐнларнинг 
бузилиб, моддалар қайта тақсимланиши натижасида кўсаклар пишиб етилиши 
тезлашади. Натижада, етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда пахта 
териш машиналаридан самарали фойдаланиш ва қўл терими суръатини 15-20% 
га ошириш имконияти яратилиб, ҳосилни тез ва сифатли йиғиб олиш мумкин. 
Ҳаво ҳарорати дефолиантлар самарадорлигини белгиловчи асосий 
омиллардан бири ҳисобланади. Ҳар бир дефолиант ўзининг кимѐвий хусусияти 
ва таъсири этиш механизмидан келиб чиқиб, ҳароратга турли даражада 
талабчан бўлади. 


55 
Дефолиантлар самарадорлигига дефолиация даврида ҳаво ҳароратининг 
ўзгариши катта таъсир этиб, дефолиациядан сўнг 5-6 кунда ҳаво ҳароратининг 
мутадил ѐки 20-25 
0
С атрофида бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Дефолиантлар 
қўлланилгандан кейинги дастлабки кунларида, ҳароратнинг пасайиши 
дефолиацияга 
салбий 
таъсир 
этиб, 
дефолиантлар 
самарадорлигини 
пасайтиради. Ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 18 
0
С дан пасайганда, Авгурон-
экстра дефолиантини, 15 
0
С дан паст бўлганда Садаф, Хлорат магний, Супер 
ХМД дефолиантларини қўллаш тавсия этилмайди. Ҳаво ҳароратининг пасайиб 
бориши билан дефолиантлар меъѐрини ҳам 10-20 фоизга ошириб бориш керак. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish