Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан


ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

1. ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
1.1. ДАЛАЛАРНИ ВЕГЕТАЦИЯ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАШ 
Ерни экишгача тайѐрлаш ғўзапояни йиғиштириш, бегона ўтларни 
йўқотиш, ўғит солиш, кузги шудгорлаш, далани текислаш, эрта кўкламги 
бороналаш, дискалаш, бороналаш ѐки молалаш билан бир вақтда, чизеллаш 
бевосита экиш олдидан бороналаш билан молалаш қаби ишларни ўз ичига
олади. Шўрланган ерларда эса қўшимча равишда шудгор усти текисланади, 
шўр ювиш олдидан эгатлар ѐки поллар олиниб, эрта кўкламги бороналаш 
олдидан унинг марзалари бузилиб, ер қайта текисланади. 
Экишдан олдин амалга ошириладиган ишлар ўзаро боғлиқ бўлган икки 
тизимга бўлинади:
1) ерга асосий (кузги) ишлов бериш; 
2) эрта кўкламги, экиш олдидан ишлаш тизими. 
Ерга асосий (кузги) ишлов бериш тизими. 
Пахта ҳосилини янада оширишда кузги шудгор катта аҳамиятга эга. Ерни 
кузда шудгорлаш, далаларни бегона ўтлардан тозалаш, эрта кўкламда ва экиш 
олдидан ишлаш ҳамда экишга тайѐрлаш учун қулай шароит яратиш, ғўза 
ниҳолларини бехато ундириб олиш, ўсимликларнинг яхши ривожланишини 
таъминлаш, эрта пишар ва мўл пахта ҳосили етиштиришда энг зарур 
тадбирлардан ҳисобланади. 
Фақат Хоразм вилоятида ноқулай иқлим шароити ҳамда ташкилий 
сабабларга кўра, шунингдек, Фарғона вилоятининг Қуқон гуруҳ районлари 
енгил тупроқларида ерни кўкламда ҳайдашга йўл қўйилади. 
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Хоразм вилоятида экин майдонларининг 
кўп қисмини кузда ҳайдашга эришиш зарур: бу кўкламда амалга ошириладиган 
экиш олди ишларини осонлаштиради. Тажрибаларнинг кўрсатишича, бу териб 
олинадиган ҳосил миқдорини анча оширади
(1-жадвали). 



1-жадвал. Хоразм вилоятида кузги шудгорлаш ва кўкламги ҳайдашнинг пахта 
ҳосилига таъсири 
Ерни ҳайдаш 
муддати 
Пахта ҳосили, ц/га 
1-тажриба 
2-тажриба 
Совуқдан 
олдинги 
ҳосил 
Ялпи 
ҳосил 
фарқи Совуқдан 
олдинги 
ҳосил 
Ялпи 
ҳосил 
фарқи 
Кўкламда 
ҳайдалганда 
31 
48,6 
0,7 
27,1 
46,0 
2,4 
Кузда 
шудгор 
қилинганда 
34,5 
49,3 

32,0 
48,4 

 
Кузги шудгорлашда ҳайдов қатлами юмшаб, майда донадор бўлганлиги 
натижасида кўпроқ нам тўплаш имконияти яратилади; тупроқнинг чангсимон 
устки қисми ҳайдов қатлами остига тушади, бегона ўт уруғлари, зараркунанда 
ва касаллик қўзғатувчи вирус ҳамда замбуруғлар тупроққа чуқур кўмилиб 
кетади; ҳайдаш олдидан солинган органик ўғитлар ҳайдалма қатлам тагига 
тушиб яхши чирийди; эрта кўкламда ва чигит экиш олдидан ўтказиладиган 
ишларни ҳамда экишни энг қулай муддатларда амалга ошириш ғўза 
ниҳолларини барвақт ундириб олиш имкониятини вужудга келтиради. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish