9.8. Тавсия этилган адабиётлар: 1.А. Рахимов. Электротехника ва электроника асослари Тошкент. Ўқитувчи 1988й.
2.Б. Китаев. Электротехника ва саноат электроника асослари. Т.Ўқитувчи . 1980
3.Ҳ. Нигматов. Радиоэлектроника Т. 1994 й. 122-135 бетлар.
4 Н.Турдиев. Радиоэлектроника асослари Т. 1995 й. 104 –107 бетлар.
10 Глоссарий Айланувчи магнит майдони –Уч фазали асинхрон двигател статори чулғамидан ўтган ток ҳосил қилган магнит майдони.
Актив қаршилик –Электр энергиясини қайтмас тарзда бошқа хил энергияга айлантирувчи қаршилик.
Аниқмас қутбли ротор –Аниқ қутбга эга бўлмаган ва тез айланувчи генераторларда ишлатиладиган ротор.
Анод характеристикаси –Электрон лампалардан ўтаётган анод токининг анод кучланишига боғлиқлиги.
Аралаш уйғотишли –Статорининг чулғамлари ротор чулғамларига аралаш усулида уланадиган электр машиналари.
Асинхрон двигателлар – Ротори айлантирувчи майдонда кечиб айланадиган ўзгарувчан ток машиналари.
Асинхрон частота –Асинхрон двигател роторининг айланиш частотаси.
Вектор диаграмма –Актив ва реактив элементли ўзгарувчан ток занжиридаги кучланиш (ток) лар векторларининг қўшилишидан ҳосил бўлган шакл.
Гидрогенератор –Сув кучи билан ротори айлантириладиган ўзгарувчан ток генератори.
Индуктив қаршилик –Электр энергиясини магнит майдон энергияси сифатида жамловчи элемент.
Кетма-кет уйғотишли–Статорининг чулғамлари роторига кетма-кет уланадиган электр машиналари.
Ковак –Яримўтказгичларда мусбат бўш ўринлар (локал ионлар заряди).
Қисқа туташувли ротор –Чулғамлари учлари қисқа туташган стерженлардан иборат асинхрон двигател ротори.
Қувват коэффициенти –Ўзгарувчан ток занжиридаги тўла қувватнинг анча қисми фойдали қувватга айланиши ифодаловчи катталик.
Мустақил уйғотишли –Ташқи электр манбаи ёрдамида уйғотувчи магнит майдони ҳосил қилинадиган электр машиналари.
Ночизиқли элемент –Параметрлари занжирдаги ток кучи ва кучланишнинг ўзгаришига боғлиқ бўлган асбоблар.
Параллел уйғотишли–Статорининг чулғамлари роторига параллел уланадиган электр машиналари.
Реактив қувват –Реактив элементларда фойдали иш бажармасдан жамланган луғат.
Ротор –Электр машиналарининг қўзғалувчи қисм.
Реверсли иш –Электр двигателининг ротори айланиш йўналишини ўзгартириш усули.
Сиғим қаршилик –Электр энергиясини электр майдон энергияси сифатида жамловчи элемент.
Симметрик система –Параметрлари ўзаро тенг ва фазолари бир хил фазога силжиган уч фазали токлар тўплами.
Синхрон двигателлар –Ротори айланитирувчи майдон билан бир хил айланадиган ўзгарувчан ток генератори.
Сирт эффекти –Актив қаршиликнинг ўзгарувчан ток частотасига ва ўтказгич кўндаланг кесимига боғлиқлигини ифодаловчи ҳодиса.
Станина –Электр машиналарининг барча қисмларини тутиб турувчи қобиғи.
Статор –Электр машиналарининг қўзғалмас қисми.
Тармоқ симлари –Уч фазали токларнинг фазалари учларини истеъмолчи билан туташтирувчи сим.
Транзистор –Ток кучини ёки кучланишни (электр сигналлари) кучайтириб ўтказиш хоссасига эга бўлган яримўтказгичли асбоб.
Трубогенератор –Буғ кучи билан ротори айлантириладиган ўзгарувчан ток генератори.
Уйғотиш токи –Электр машиналарининг чўлғамларидан ўтиб доимий магнит ҳосил қиладиган ток.
Уч фазали ток системаси –Битта электр генератори ҳосил қилган 3 та бир фазали токлар тўплами.
Ўзгарувчан ток –Вақт ўтиши билан ҳам йўналиши, ҳам қиймати ўзгарадиган ток.
Ўзгарувчан ток генератори –Ўзгарувчан ток ҳосил қиладиган электр машинаси.
Ўнг қўл қоидаси –Доимий ток генероторида ҳосил бўлган Э.Ю.К. нинг йўналишини аниқловчи қоида.
Фазали ротор –Аниқ қутбга эга ва секин айланувчи генераторларда ишлатиладиган ротор.
Хусусий ўтказувчанлик –Яримўтказгичларда хусусий заряд ташувчилар (электрон ва ковак) лар ҳисобига ҳосил бўлган ўтказувчанлик.
Чап қўл қоидаси –Доимий ток двигателида роторнинг ҳаракат йўналишини аниқловчи қоида.
Электр машиналари –Электр энергия ҳосил қилинадиган ёки электр энергияси билан ишлайдиган статик қурилма.
Электровакуум асбоблар –Вакуумда зарядли заррачалар ҳаракатига асосланиб ишловчи электрон лампалар.
Эффектив қиймат –Ўзгарувчан ток кучи ёки кучланишнинг таъсир кўрсатувчи қиймати
Юлдуз усулида улаш –Уч фазали токларнинг ноль симларини бир жойга тўплаб занжирга улаш усули.
Яримўтказгичли асбоблар –Яримўтказгичлик хоссасига эга бўлган жисмлар асосида ясалган электрон асбоблар.
Яримўтказгичли диод –Электр токини бир томонлама ўтказиш хоссасига эга бўлган электрон асбоб.