Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева


Ўзбек халқ ҳунармандчилигини ривожлантирган ҳунарманд усталар ва уларнинг иш усуллари



Download 222,95 Kb.
bet28/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

2.Ўзбек халқ ҳунармандчилигини ривожлантирган ҳунарманд усталар ва уларнинг иш усуллари.
Қадим замонлардан бери ота-боболаримиз инсоният вужудга келтирган кашфиёт, илм-фан чўққиларини эгаллаб, ўз ҳунарларини авлоддан-авлодга ўтказиб келмоқдалар.
Ўзбек миллий каштадўзлик халқ ҳунармандчилик санъатининг энг қадимий турларидан бўлиб, у халқнинг ўз турмушини гўзал қилиш истаги натижасида юзага келган. Кашта кийимлар ва буюмларни безашда ҳамда рўзғор безак буюмлари тайёрлашда қадимдан қўлланилган.
Каштачилик санъатимиз нафақат мамлакатимизда, балки чет элларда ҳам шуҳрат қозонган. Ўзбек чевар усталари қўллари билан тикилган корпеч, сўзана, зардевор, гулкўрпа, чойшаб кабилар Франсия, Италия, Япония, Германия, Белгия, Америка, Ҳиндистон каби ҳорижий мамлакатларда, шунингдек, Республикамизнинг Фарғона водийсида фақат хонадонларда эмас, балки амалий санъат музейларида кўп намуналари тўпланиб, доимий экспозицияга айланиб қолган.
Каштадўзликнинг йирик намоёндаларидан Андижонлик рассом каштадўз Х.Назаров, Самарқандлик каштадўз Усмон Шокиров, Тошкентлик каштадўз ва чизмакаш Хайри Собировалар кашта буюмларига янги турли хил нақш композиция ва тикиш усулларини яратдилар. Х.Собирова онаси Захира Мирхолиқовадан қўлда, машинада тикиш сирларини ва чизмачиликни ўрганди. Х.Собирова 15 ёшидан бошлаб онасининг каштадўзлик ҳунарини давом эттириб, кўплаб шогирдлар етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган.
Ўзбек каштачилигида ироқи, илма, ёрма, босма, хамдўзи, чамак, чинда хаёд, бахя чоклари кенг тарқалган. Турли жойлардаги бадиий кашталарда чоклар турлича тикилади. Чунончи, Тошкентда кўпроқ босма чоки, Шаҳрисабзда йўрма, кандахаёл, ироқи, Бухоро, Самарқанд, Нуротада йўрма чоки билан тикилади.
Каштадўз усталар табиатдаги гул, барг, новда, ғунча, қуш ва бошқаларнинг тузилишини, ўсиш қонун-қоидаларини, кўринишини синчиклаб ўрганиб, улардан турли нақш композициялар ишлаш учун ҳар хил элементларни ўзлаштириб олганлар. Масалан, гулни ўзлаштириб олар экан, унинг гўзаллигини қайси ҳолатдаги кўринишини тасвирлашни излаб топади. Ўсимликсимон нақшлар "Ислимий гуллар" деб аталади. Ислимий гуллар ўз навбатида, икки томонга уланадиган кўринишда бўлади.
Ўзбек кашталарида ўсимликсимон, геометрик ҳамда гул нақшлари кўп бўлса, рус каштачилигида геометрик, ўсимликсимон шакллар, гуллар, қуш ва мевалар кўп тасвирланади, қозоқ ва қирғиз каштачилигида эса кўпроқ ҳайвонлар, шох ва туёқларни эслатувчи элементлар тасвирланади.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish