Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева


Дарс типи: Янги билимлар бериш. Дарс тури



Download 222,95 Kb.
bet27/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Дарс типи: Янги билимлар бериш.
Дарс тури: назарий.
Дарсда қўлланиладиган ўқитиш методлари: тақдимот, баҳс-мунозара, савол-жавоб, "Кластер", "Зинама-зина".
Фанлараро боғланиш: тасвирий санъат, чизмачилик, математика, физика, иқтисодий билим асослари ва б.
Дарс жиҳози: тарқатма материаллар, компьютеи, проектор, экран, слайдлар, халқ ҳунармандчилигига оид кўргазмали қуроллар, асбоб-ускуналар.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Ўтилган мавзуни сўраш. Синфдаги ва ўша пайтдаги мавжуд шароитга қараб, олдинги синфларда ўтилган айрим мавзулар юзасидан савол-жавоб ўтказилади. Масалан, одатда биринчи дарс мустақилликка бағишланади. Шу сабабли қуйидаги саволлардан фойдаланиш мумкин:
1. Азиз ўқувчилар, нима учун мустақиллик энг улуғ неъмат ҳисобланади?
2. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қандай ютуқларга эришди?
3. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қандай ишлаб чиқариш корхоналари очилди?
4. Янги ўқув йилида қандай ютуқларга эришишни олдингизга мақсад қилиб қўйгансиз?
III. Янги мавзу баёни.
Режа:
1.Халқ ҳунармандчилиги ҳақида қисқача маълумот.
2.Ўзбек халқ ҳунармандчилигини ривожлантирган ҳунарманд усталар ва уларнинг иш усуллари ҳақида.
3.Бозор муносабатлари шароитида "Ҳунарманд" уюшмасининг фаолияти ва истиқболлари.
4.Ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари.
1. Халқ ҳунармандчилиги ҳақида қисқача маълумот. Халқ ҳумармандчилиги ҳар бир халқнинг, жумладан, ўзбек халқининг пайдо бўлиши, шаклланиши, тарихий ривожланиши, миллий қадриятларини ифодалайдиган соҳа бўлиб хизмат қила олдиган маънавий, моддий, маданий мероси ҳисобланади. Шунинг учун ёшларга, мактаб ўқувчиларига халқ ҳунармандчилигига оид ишларни ўргатиш уларни маънавий томондан тарбиялашда, ўз халқининг ҳунармандчилиги, урф-одатлари, асрий миллий қадрийтлари билан таништиришда ва касб-ҳунарга йўналтиришда катта аҳамиятга эгадир. Халқ ҳунармандчилиги каштачилик, пазандачилик, ўзида меҳнат таълимининг кўпгина хусусиятлари - амалийлиги, ижодийлиги, миллийлиги, маҳаллий хом ашёларни топиш ва таъмирлаш қулайлиги, қиз болалар меҳнатининг ўзига хослиги, шаҳар ва қишлоқ мактабини уйғунлаштира олиши, асосий ҳолларда мураккаб қурилмалар, ускуналар, асбоблар ва станоклар талаб қилмаслиги, машғулотларни ташкил этишнинг соддалиги билан ажралиб туради. Натижада бу соҳани етарлича ўрганган, маълум касбларни эгаллаган ёшларнинг ишсиз қолмасликлари, меҳнат бозорининг рақобатбардошлиги билан алоҳида эътиборга моликдир. Халқ ҳунарманчилиги санъати миллий қадриятларни ва анъаналарини изчил ўрганиш, ривожлантириш ҳамда такомиллаштирган ҳолда бойитиб бориш малака ва кўникмаларига асосланади. Дарҳақиқат "Таълим тўғрисида"ги қонунда: "Умумий таълим узлуксиз таълим тизимида асосий бўғин бўлиб, таълим олувчиларни илмий билим, меҳнат ва бошланғич касб-кор кўникмаларини, ишбилармонлик асосларини эгаллашлари, шунингдек, ижодий қобилиятларини ва маънавий фазилатларини ривожлантиришни таъминлайди," - деб таъкидланган. Халқ ҳунарманчилиги ёшларнинг тафаккури, тасаввури, эстетик диди, эпчиллиги каби сифатларини шакллантиришга ёрдам беради. Зеро, бу сифат ва фазилатлар ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда кейинги йилларда мамлакатимизда халқ амалий санъатининг бир неча ўнлаб турлари ривожлантирилмоқда. Қадимий ёдгорликларни сақлаш, уларни қайта тиклаш, таъмирлаш ишларига кенг йўл очиб берилмоқда. Жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон ва Тошкентдаги обидалар қайта тикланмоқда, уларни тиклашга халқ усталари жалб этилиб, усталар ўз шогирдлари билан биргаликда обидаларга сайқал беришмоқда.
Ўзбекистонда Мустақиллик эълон қилиниши биланоқ одамларга муносиб турмуш ва меҳнат қилиш шароитларини яратишга, халқ фаровонлигини оширишга, ижтимоий адолат тамойилларини қарор топтиришга, ўсиб келаётган ёш авлодни инсонпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратилди. Ҳозирги шароитда ёшларнинг меҳнат ва касб тайёргарлиги муҳим ижтимоий вазифа бўлиб, бу соҳа назариётчилари ва амалиётчилари, педагог олимлар, ўқитувчи, тарбиячи, мураббий ва усталар ёшларга халқ ҳунармандчилигининг турли қирраларини ўргатиши, уларни шу йўналишлардаги касбларни эгаллашга тайёрлаши ҳунармандчилигимизни ривожлантиришга, тараққий эттиришга ва шу орқали жаҳон маданияти хазинасига муносиб ҳисса бўлиб қўшишга олиб келади.
Миллий урф-одатлар, анъаналар халқларнинг яшаш шароити миллий хусусиятларрини ўзида жамлаб, минг йиллар давомида ҳаёт деб аталмиш мураккаб синовлардан ўтиб, халқнинг ўзига хос тузуги - қонуни даражасига кўтарилган. Мустақиллик шарофати билан бугунга келиб аждодларимиздан қолган бебаҳо меросни ўрганиш, амалиётга татбиқ этишга шарт-шароит яратилди. Ҳозирги даврда таълим-тарбия ишини такомиллаштириш, миллийлаштириш, жаҳон андозаларига мос келадиган поғонага кўтаришда бой миллий-маданий меросимизга, миллий ва умуминсоний қадриятларга, янги даврнинг янги талабларига алоҳида аҳамият бериш керак. Таъкидлаш керакки, таълим-тарбияни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Таълим-тарбиявий тадбирларни ташкил этишни маълум касб-ҳунарга йўналтирилганлиги, табиийки, ўқувчиларда меҳнатга муҳаббат ҳисси ўз-ўзидан таркиб топган бўлмайди. У оилада ота-онанинг ёки бошқа катта ёшдаги кишиларнинг шахсий намуна кўрсатиши, кейинчалик таълим-тарбия масканларида ўтказиладиган меҳнат таълимига оид машғулотларда инсоният жамияти тўплаган меҳнатсеварлик анъаналарини ўрганиш орқали таркиб топади. Бир сўз билан айтганда меҳнат таълимининг асосий мақсади - ўқувчиларнинг ҳаётдан олган билими ва тажрибаларини аниқ ишлаб чиқариш мазмунига эга масалаларнинг ечимини топиш йўли билан бошланғич касб-ҳунар сирларини таркиб топтиришга қаратишдан иборат.
Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган меҳнат таълими машғулотларини қизиқарли, самарали ва тўлақонли олиб бориш учун ўқитувчида ақлий, маънавий, услубий, умуммеҳнат, махсус касбий, ҳисоблаш, ўлчаш-текшириш, чизиш ва тузишга доир ҳамда турли хил мосламалар, технологик жараёнларни бошқара олиш, бевосита меҳнат объектлари, предметлари ва қуроллари билан муносабатда бўлиш каби хислатлар таркиб топган бўлиши керак.
Халқ ҳунармандчилиги моддий маданиятимизнинг энг қадимий ва муҳим турларидан ҳисобланади ва тасвирий ҳамда амалий санъатнинг кўпдан-кўп соҳалари билан уйғунлашиб кетади. Аммо тасвирий ва амалий санъат, буюмларга бадиий ишлов бериш жараёни ҳамда халқ ҳунармандчилигининг ўзига хослиги, йўллари, хусусиятлари бир-биридан фарқланади. Шунинг учун моддий маънавиятнинг, маданиятнинг ушбу соҳаларига оид мавжуд таърифларини келтириб, таққослаб ўтиш ўринлидир.
Тасвирий санъат-санъат тури бўлиб, рассомлик, графика, ҳайкалтарошлик ва фото санъати соҳаларини ўз ичига олади. Тасвирий санъат реал борлиқни кўргазмали образларда, мавжуд предметларни уларнинг табиий шакли, ўрни бўлишини ўзига ўхшатиб, умумлаштириб ва типиклаштириб ифодалайди.
Амалий безакчилик санъати - тасвирий санъатнинг энг қадимги турларидан бири бўлиб, материалларга берилган - безак техникасига қараб фарқланади. Халқ турмуш маданиятини характерлайди. Амалий безак санъати буюмларининг бадиийлиги шу буюмларининг амалий функцияси билан боғлиқ.
Ҳунармандчилик - ҳунарманд, ҳар хил оддий меҳнат қуроллари ёрдамида хом ашёдан турли маҳсулотлар тайёрланадиган ишлаб чиқариш, шундай маҳсулотлар тайёрланадиган касбларнинг умумий номи. Демак юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, халқ ҳунармандчилигининг моҳияти, мазмуни, тузилиши, хусусияти ўзига хосдир. Республикамизда мавжуд бўлган халқ ҳунармандчилигининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Нукус, Хива, Термиз, Урганч, Наманган, Андижон, Фарғона, Чуст, Шаҳрисабз ва бошқа марказларининг таълимий-тарбиявий имкониятлари беқиёс бўлиб, ўзига хослиги жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради.
Ўзбек халқининг шаклланиш тарихи билан уйғунлашиб кетган халқ ҳунармандчилигининг ўнлаб турлари бўлишига қарамасдан, ҳозирги замон таълим-тарбия тизимида улардан деярли фойдаланмасдан келиш ҳоллари ҳам мавжуд, бу эса меҳнат ва касбга йўналтиришда таълим тизимининг миллий, маҳаллий, этник, тарихий хусусиятлардан ажралиб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда бу ўзбек миллий анъаналаримизни қайта тиклаш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Дунёда ҳар қандай ҳунар бўлмасин, албатта, унинг усталари ва унинг шогирдлари бўлади. бўйрачилик, гиламдўзлик, зардўзлик, саватчи, читгар ва бошқа ҳунар усталари бор. Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётган ҳозирги бир пайтда ўзбек миллий анъаналаримиз асосида устозлар шогирдларига ўз ҳунарларини ўргатиб келмоқдалар. Ҳар бир ҳунар қадимдан муқаддас ҳисобланган бўлиб, улар ҳурматлаб, эъзозлаб келинган. Ота-боболаримиз томонидан устоз ва шогирдлар учун ўзига хос одоб-ахлоқ меъёрлари, махсус тартиб-қоидалар, урф-одатлар, муомала маданияти, иримлар, дуолар, миллий анъаналар ишлаб чиқилган бўлиб, уларга қатъий риоя қилинган.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish