Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети инвестицион лойиҳалар таҳлили


Макроиқтисод ва инвестициялар алоқадорлиги



Download 42,48 Kb.
bet3/8
Sana11.04.2022
Hajmi42,48 Kb.
#544284
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 мавзу. Лойиҳалар таҳлилинингг иқтисодий концепциялари

1.2. Макроиқтисод ва инвестициялар алоқадорлиги

Макроиқтисод инвестицияларни жалб этиш учун энг аввало муҳит яратади ва инвестиция жараёнини рағбатлантиради. Макроиқтисодий назарияда инвестициялар - I, уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари - C, ҳукумат харажатлари - G ҳамда соф экспорт харажатлари - Хn билан бирга жами харажатларни (жами талаб) ташкил этади ёки унинг бир қисми деб қаралади. Яъни:


ЯММ =C + I + G + Хn
Инвестиция маблағларининг асосий манбаи бўлиб ёпиқ иқтисодиёт шароитида мамлакатдаги уй хўжаликлари жамғармалари – Sp ҳамда ҳукумат жамғармалари – Sg ҳисобланади.
S = Sp + Sg
Очиқ иқтисодиёт шароитида бунга хорижга чиқариладиган мамлакат ички жамғармалари билан хориждан инвестициялар ва кредитлар кўринишида кириб келадиган жамғармалар ўртасидаги фарқ - Sxn ҳам қўшилади:
S = Sp + Sg + Sxn
Инвестициялар ҳажмидаги у ёки бу манба улуши мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига, мамлакатдаги даромадлар даражасига, ижтимоий тузилмага, амалга оширилаётган иқтисодий вазифалар, иқтисодий сиёсат стратегиясига боғлиқ.
Маълумки, миллий иқтисодиётда яратилган ялпи даромад (ЯММ)нинг бир қисми турли шаклларда истеъмол қилинади, бир қисми эса юқорида кўрсатилган шаклларда жамғарилади. Миллий иқтисодиётга қилинган жами инвестиция харажатлари билан ялпи жамғармалар ўртасида тенгликка эришиш, яъни I = S айниятнинг таъминланиши макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг муҳим шартларидан биридир.
Бу айниятга ўз-ўзидан эришилмайди, чунки уй хўжаликлари нафақат сармоя сифатида фойдаланиш мақсадида, балки кутилмаган харажатлар, қимматроқ буюмлар харид қилиш учун ҳам маблағ жамғарадилар. Яъни жамғармаларнинг бир қисми инвестицияларга келиб қўшилмайди. Бундай вазиятда ҳукумат инвестиция харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олиши ёки хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали юқоридаги айниятни таъминлаши, бу учун эса мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиши лозим. Самарали бюджет-солиқ, пул-кредит, валюта ва ташқи савдо сиёсати, инвесторларга яратилган кафолатлар ва имтиёзлар ҳамда макроиқтисодий барқарорлик бу муҳитни белгиловчи шартлардир. Айниқса инфляция суръатларининг юқори бўлиши жамиятда инфляцион психоз ҳолатини юзага келтириб, истеъмолга чекланган мойилликнинг ортишига, жамғармалар ва охир-оқибат инвестициялар ҳажмининг пасайишига олиб келади.
Инвестициялар ҳажмини белгиловчи асосий омиллар фоиз ставкаси ва кутилаётган ўртача фойда меъёри ҳисобланади. Иқтисодиётга қилинадиган инвестициялар ҳажми фоиз ставкасига тескари пропорционал катталик ҳисобланади.
График 1.2.1.


R

I


I
Инвестицияга талаб

Инвестицияга талаб функцияси қуйидаги кўринишга ‘га:


Iталаб = Е – dR + nY

Бу ерда:
Iталаб - иқтисодиётда инвестицияларга талаб ҳажми;


Е – фоиз ставкаси нолга тенг бўлгандаги инвестицияларга максимал талаб ҳажми;
d – фоиз ставкаси ўзгаришига инвестициялар ҳажми ўзгариши боғлиқлигини кўрсатувчи эмпирик коэффициент;
R – банк фоиз ставкаси;
n – инвестициялашга чекланган мойиллик;
Y – жами даромад (ялпи миллий маҳсулот).
Инвестициялашга чекланган мойиллик инвестиция харажатларидаги ўзгариш миқдорининг (∆ I) жами даромадлар ўзгаришидаги(∆ Y) улушини кўрсатади.
N = ∆ I /∆ Y
Келтирилган формула ва графикдан кўриниб турибдики, фоиз ставкаси нолга тенг бўлганда ҳам инвестициялар ҳажми маълум миқдор билан чегараланар экан. Чунки мамлакатдаги даромад даражаси чекланганлиги, бошқа ресурсларнинг миқдори ва сифати, мамлакатдаги қурилиш индустрияси, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланиш даражалари чексиз ҳажмдаги инвестицияларни ўзлаштириш имкониятини бермайди.
Капитал эгалари фоиз ставкасидан юқори ёки ҳеч бўлмаганда унга тенг бўлган соф фойда меъёрини таъминлаган лойиҳаларгагина сармоя қўядилар. Бундан хулоса шуки, ҳукумат фоиз ставкаларини туширишга эришса ёки кутилаётган соф фойда меъёрининг ошиши учун шарт-шароит яратса, иқисодиётга қилинган инвестициялар миқдори орта боради.



Download 42,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish