Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети «Ижтимоий-иқтисодий»



Download 59,72 Kb.
bet1/11
Sana27.02.2022
Hajmi59,72 Kb.
#473606
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti majmua


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


«Ижтимоий-иқтисодий» факультет


«Иқтисодиёт» кафедраси





«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ўқув ишлари бўйича проректор
_____________ Ф.Г.Шарипов
«___» ______________ 2019 йил
__________






«БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ НАЗАРИЯСИ »


ФАНИНИНГ ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 200 000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
Таълим соҳаси: 230000 – Иқтисод
Таълим йўналиши: 5230100Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)























Умумий ўқув соати:

78 с (1-семестр–78 соат)







Шу жумладан:
Маъруза
Амалий машғулот
Мустақил таълим



20 с (1-семестр – 20 соат)
20 с (1-семестр – 20 соат)
38 с (1-семестр – 38 соат)






Гулистон -2019
Фаннинг ишчи ўқув дастури Гулистон давлат университети Кенгашининг 2019 йил “__” __ даги “__”-сонли Қарори билан тасдиқланган “Бозор иқтисодиёти назарияси” фани дастури асосида тайёрланган.

Фан дастури Гулистон давлат университети Кенгашининг 2019 йил “___” ____________даги ___ -сонли баёни билан тасдиқланган.





Тузувчи:




Абдувохидов А.А.

ГулДУ Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси





Тақризчи:




Сатторқулов О.Т.

ГулДУ Иқтисодиёт кафедраси, иқтисод фанлари номзоди, доцент

ГулДУ Ижтимоий-иқтисодий факультети декани: __________ Б.Тўйчибоев
“___” “_____________” 2019 йил
ГулДУ Иқтисодиёт кафедраси мудири: _____________ О.Сатторқулов
“___” “_____________” 2019 йил
ГулДУ Ўқув-услубий бўлим бошлиғи : ______________ И.Худойбердиев
“___” “_____________” 2019 йил

Кириш


1. Фаннинг мақсади ва вазифалари
1.1. Фаннинг мақсади-талабаларга иқтисодий билимларнинг назарий асосларини иқтисодиётнинг асосий тушунчалари ва категорияларини, иқтисодий қонунлар ва тамойилларини ўргатиш ҳамда уларни амалда тадбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
1.2.Фанининг вазифалари-талабаларни жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишга онгли муносабатда бўлиш мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. Шунингдек, бу фан жамиятнинг ҳар бир аъзосини ғоявий жиҳатдан йўналтириш, маънавий дунё қарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим вазифаларни бажаради.
1.3.Талаба билимига қўйиладиган талаблар-талабаларни назарий билимлар, иқтисодий мушоҳада қилиш усуллари билан қуроллантириш, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар мазмунини мантиқий мушоҳада қилиш учун зарур бўлган услубий ёндашувларни эгаллашга кўмаклашиш, улар онгига миллий истиқлол ғоясини ва миллий мафкуранинг асосий қоидаларини синдириш, иқтисодиётни модернизациялаш, эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш асосида ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиётини вужудга келтиришнинг долзарб муаммоларини очиб бериш, иқтисодиёт ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш.
1.4. Фанни ўрганишда –фан бошқа иқтисодий фанларнинг назарий ва усулбий асосини ташкил қилиб ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар (молия-кредит, банк иши, солиқ ва солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит ва.х.к.)дан озуқа олади. У тадқиқот усуллари бўйича бошқа ижтимоий (фалсафа, тарих, хуқуқшунослик, социология, сиёсатшунослик) фанлари билан ҳам мустаҳкам боғлиқдир.
1.5. Фанни ўзлаштирган талабанинг малакавий даражалари
Фанни ўзлаштирган талаба Бозор иқтисодиёти назарияси ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- бозор иқтисодиёт назарияси ва иқтисодиётининг назарий асослари ва илмий услубларини; ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижаларини; мулкчилик муносибатларининг моҳияти ва мазмунини; товар –пул муносибатларини ривожланишини; бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятларини; талаб ва таклиф назариясини; рақобат ва нарх навонинг шакилланишини; тадбиркорлик фаолиятини; аграр муносибатларни; иқтисодий ўсиш миллий бойлик ва макроиқтисодий нисбатлар; иқтисодиётнинг цикллиги ва макроиқтисодий барқарорлик; ялпи ишчи кучи; молия тизими,пул.кредит, банклар ва уларни бозор иқтисодиётидаги роли; иқтисодиётнинг тартибга солишда давлатнинг роли; жоҳон хўжалиги ва жоҳон бозори ва халқаро савдони умумий хусусиятларини билиши керак;
-талаба иқтисодий-статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, жадваллар тузиш, уларни иқтисодий усулларни қўллаб таҳлил қилиш; курс иши ёзиш жараёнида адабиётлардан, картографик материаллардан фойдаланиш; барча назарий ва амалий билимларни иш фаолиятида қўллай олиш; иқтисодий услубларини методларини амалда қўллаш; иқтисодий самарадорликни амалга оширишни ташкил этиш; иқтисодий ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш; содир бўлаётган миллий иқтисодий муаммолар ечимини; иқтисодий ривожланган мамлакатларда иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ташкилий формаларини; айрим ҳудуд ва корхоналар миқёсида иқтисодий муаммоларини ечиш тадбирларини; иқтисодиёт соҳасидаги қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни таҳлил қила олиши; барча олган назарий ва амалий билимларини иш фаолиятида қўллай олиш каби кўникмаларига эга бўлиши керак;
-талаба мамлакатимиз минтақаларидаги иқтисодий шароитларини ўзига хос хусусиятларини билиши ва баҳолай олиши; мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий таркибини аниқлай олиши ва таҳлил қила олиши; Ўзбекистоннинг янги иқтисодий шароитида ривожланишини иқтисодий ислоҳотларга боғлиқ эканлиги ва фойдаланишни самарали ташкил этишни; товар пул муносибатларини такомиллаштиришни; бозор иқтисодиётини мазмуни ва ўтиш даври хусусиятларини аҳамиятига баҳо бериш; тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга эътибор бериш; аграр соҳадаги ислоҳотларни муҳимлигини англаш; иқтисодий ўсиш ҳоатига баҳо бериш; ишчи кучи бандлигини аҳамиятини англаш; молия, пул, кредит, банклар ва уларни иқтисодиётдаги ролини баҳолаш малакаларига эга бўлиши керак.

Download 59,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish