Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти



Download 3,77 Mb.
bet73/155
Sana24.02.2022
Hajmi3,77 Mb.
#198139
TuriСеминар
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   155
Bog'liq
Ўзб стр Фуққаролик жамияти энг янги мажмуа 2020

3. Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти.

Ҳар қандай жамиятда давлат ва бошқарув, ўша давлат Конституциясида кўзда тутилганидек, унинг туб мақсадларига мос бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида "Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдир-лар" дейилади. Асосий қонуннинг бундай талаблари давлат ҳокимияти, давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолият механизмларида ёки уларнинг соҳаларида мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширади, давлат аппаратининг фуқаролар олдидаги мажбуриятларини белгилаб беради. Халқни давлат ҳокимияти органларига бўлган ишончи албатта, шу давлатнинг тараққиётига хизмат қилади.


Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири айланди, унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси белгиланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши ислоҳотларнинг дастлабки муҳим қадами бўлиб, уни амалга оширишнинг миллий механизми сифатида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун, Президентнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2752-сон қарори қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишнинг институционал тузилмаси сифатида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилиб, ҳозирги кунда мазкур идора UNODC (БМТнинг Наркотик ва жиноятчилик бўйича идораси), UNDP (БМТ тараққиёт дастури) ва OSCE (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг қабул қилиниши бу борада давлат сиёсатини амалга ошириш стратегиясининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Шундай бўлса-да, мамлкатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ушбу соҳаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
— коррупцияга қарши курашнинг превентив чоралари самарадорлигига эришиш. Мазкур йўналишга кўра, коррупциянинг олдини олишнинг назарий пойдевори «таълим, хабардорлик ва тарғибот» (Education, Awareness and Advocacy) тамойилларига асосланиб, амалий томондан эса «самарадорлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик» (Effectiveness, Transparency, Accountability) тамойиллари асосида аниқ давлат сиёсатини ишлаб чиқишдан иборат. Бу борада давлат сиёсати дунёда (хусусан, Сингапурда) «One size fits all» («барча учун бир хил мезон») модели асосида ишлаб чиқилиб, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ ҳуқуқий механизми, самарали институционал тузилмаси, молиявий ва меҳнат ресурслари билан доимий таъминлаб турилиши, мунтазам мониторинг фаолияти ҳамда холис ва шаффоф баҳолаш тизими кўрсатилиши лозим. «Ўзбек модели»да эса давлат сиёсатининг юқоридаги санаб ўтилган элементлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирига таъсир қилиш механизми йўлга қўйилмаган бўлиб, бунда яхлит комплекс тизимнинг узвий ишлашини йўлга қўйиш таклиф этилади.
— коррупцияга қарши курашиш стратегиясида интергациялашган ёндашувни қўллаш. Бунда давлат органларининг фуқаролик жамиятининг барча институтлари билан ҳамжиҳат фаол ҳаракатини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда миллий тузилмаларнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Бу борада Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида интеграцияга эришишга тўсқинлик қилаётган омиллардан бири —аниқ статистика ва мақбул далилларга асосланган маълумотга таянган ҳолда иш олиб бориш тизимининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.
— жамиятнинг ҳар бир соҳасида, хусусан, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш тизимларида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш, коррупция билан боғлиқ айрим ҳатти-ҳаракатларни криминализациялаш ҳамда халқаро стандартларни тўлиқ ва тўғри қўллаш талаб этилади. Бу борада халқаро ҳужжатларда назарда тутилган «ноқонуний бойлик орттириш», «учинчи шахсларнинг моддий манфаатларини кўзлаб тамагирлик қилиш» каби хатти-ҳаракатларни криминализация қилиш масалаларини кўриб чиқиш вақти келди, деб ўйлаймиз.
— коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг бажарилиши. Бу борада мониторинг жараёнида самарали ҳуқуқий механизмнинг етарли эмаслиги, давлат хизматчиларининг этика қоидаларига риоя қилиш даражасининг пастлиги, давлат органлари фаолияти очиқлиги тамойилининг амалда номигагина ишлаётганлиги каби масалалар ҳал қилиниши лозим. Хитой тажрибаси сингари давлат хизматчисининг ижтимоий химояси ва моддий таъминотини мустаҳкамлаш лозим.
— коррупцияга қарши курашишнинг замонавий тенденцияларидан келиб чиқиб, амалда реал ишлайдиган стратегияни ишлаб чиқиш. Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар бир ташкилот ва муассасалар коррупцияга қарши кураш борасида ўзларининг “йўл ҳариталарини” ишлаб чиқаётган бўлса-да, кўпгина стратегиялар амалиётган узоқ ва самарасиз лойиҳалардир. Шу сабабли аниқ механизмлари кўрсатилган энг камида чорак асрга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш стратегиялари ишлаб чиқилиши лозим.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар натижаларига кўра, коррупцияга қарши курашиш уч босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич— жамият аъзолари фаол иштирокини кучайтириш учун маълумотларни эркин олиш имкониятини яратиш (Ушбу йўналишда мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда). Бу босқичда фаол фуқаролик позицияси мустаҳкамланиб боради;
иккинчи босқич — янги технологиялардан фойдаланган ҳолда коррупция ҳолатлари ҳақида ахборот бериш ва олдини олиш (янги технологиялар коррупцияни назоратга олиш учун эмас, уни йўқотишга мўлжалланган бўлиши лозим);
учинчи босқич — коррупцияга оид муаммоларни ҳал қилиш ва бартараф этишда жамоятчилик иштирокини таъминлашнинг аниқ тизимининг амалда ишлаши (ушбу йўналишдаги режаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда ҳуқуқий механизм яратилган бўлса-да, фуқаровийликнинг пассивлиги ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятнинг етарли эмаслиги белгиланган режаларни амалга оширишга имкон бермаяпти).
Мазкур замонавий тенденциядан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда унинг (соҳанинг) хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг янги инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, коррупция ҳолатларини экспертизадан ўтказиш, мониторинг қилиш ва баҳолашнинг реал, ҳаётий, холис ва шаффоф индикаторларини белгилаш мақсадга мувофиқдир.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish