Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 3,77 Mb.
bet47/155
Sana24.02.2022
Hajmi3,77 Mb.
#198139
TuriСеминар
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   155
Bog'liq
Ўзб стр Фуққаролик жамияти энг янги мажмуа 2020

Назорат саволлари
1. Номинал даромад деганда нимани тушинасиз?
2. Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил оширилиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни нималарда ифода этилади.
3. Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни.
4. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борисида олиб борилаётган ислоҳотлар.
5. “Обод қишлоқ дастури”ни доирасида олиб борилаётган изчил сиёсат.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг мазмуни.
7. Мамлакатимизда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан турар-жой қурилишини ривожлантиришдаги аҳамияти.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг аҳамияти.
9. 2018 йил мобайнида Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий даромадлари таркибинини қандай баҳолайсиз.


7-МАВЗУ. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ


РЕЖА
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш
2. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари
3. Ўзбекистон Республикасининг ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсати


1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш
Тарихдан маълумки, ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, халқнинг эрки ва тинчлиги унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилинади. Мустақиллигини, тинчлигини асрай олган давлатгина барқарор ривожланади, тинчлик, хотиржамлик, осойишталик қарор топган мамлакат гуллаб-яшнайди.
Шу боис истиқлолимизнинг дастлабки кунларида – 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим қадам қўйилди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қуролли Кучларнинг мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг давлатимиз тасарруфига ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрда қабул қилинган қонунига биноан 14 январь Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.
Ўтган йиллар мобайнида юртимизда давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган Қуролли Кучларни барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, барқарор ва изчил демократик тараққиётимизнинг ишончли кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Аввало, ҳарбий соҳа ислоҳотлари билан боғлиқ стратегик мақсадларга эришишнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори бунёд этилди. Мамлакатимиз Конституциясининг 52-моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи” эканлиги алоҳида белгилаб қўйилди. Асосий қомусимизда, шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳуқуқий мақоми ҳам аниқ белгилаб берилган бўлиб, унга кўра Қуролли Кучлар Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, республикамиз аҳолисининг осуда ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилиши қайд этилди. Шунингдек, “Мудофаа тўғрисида”, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунлар Қуролли Кучларимиз ташкилий асосларини ўзида мужассам этди.
Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш бўйича ўз вақтида қабул қилинган дастурга мувофиқ амалга оширилган кенг кўламли ишлар замонавий талабларга жавоб берадиган миллий армиямизни шакллантириш ва бошқаришнинг сифат жиҳатдан мутлақо янги тизимига ўтиш борасида муҳим қадам бўлди. Қисқа вақт ичида ҳарбий округлар, чегара ҳудудлари ва махсус операцияларга ихтисослаштирилган қисмлар тузилди. Миллий армиямизни босқичма-босқич ва тизимли равишда шакллантиришда, аввало, хавфсизлигимизга қарши қаратилган жиддий таҳдид ва хатарлар, айниқса, халқаро терроризм, экстремизм, наркоагрессия, оммавий қирғин қуролларининг тарқалиши каби бало-қазолар ҳисобга олинди.
Қуролли Кучларимиз ва уларнинг асосий жанговар бўлинмаларининг принципиал жиҳатдан янги ташкилий-таркибий тузилмаси жорий этилди, бошқарув ва тузилмаларнинг бир-бирини такрорлайдиган, кам самарали бўғинлари тугатилди. Бу эса, ўз навбатида, мазкур бошқарув ва тузилмаларнинг ҳаракатчанлиги, тезкорлиги ва жанговар қобилиятини ошириш имконини берди.
Мамлакатимиз ҳудудига суқилиб кирадиган ҳар қандай тажовузкор босқинчига қарши қатъий зарба беришга қодир бўлган Махсус операцияларни амалга оширадиган кучлар, Террорчиликка қарши курашиш корпуси бўлинмалари ва бошқа замонавий жанговар бўлинмалар ташкил этилди ва уларнинг фаолиятини кучайтириш давом эттирилмоқда. Бугун Армияда хизмат қилишнинг нуфузи баланд. Йигитларимиз учун ҳарбий соҳада хизмат қилиш, нафақат фахрли бурч, балки юксак шон-шарафга айланди.. Барча ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгач, унинг Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилишини ният қилишади. Чунки замонавий жанговар техник қуролларни мукаммал эгаллаган йигитларимиз миллатнинг, юртнинг ифтихори бўлишаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган конституциясининг 1 моддасида «Ўзбекистон -Суверен демократик Республика».Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари билан бир маьнони билдиради» деб ёзиб қўйилган.
Суверен демократик давлатнинг белгиларига қуйидагилар киради.
Суверен давлат бу - хозирги давлатшунослик фанида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги тўла мустақиллиги тушунилади.
«Суверенитет» «Суверен» сўзлари билан «Мустақиллик» «Мустақил» деган сўзлар ўзаро синоним сўзлар бўлиб, улар бир маьнони англатади
«Давлат» деган тушунчанинг ўзи ҳам мустақилликни англатади. Аммо тарихда шакллан мустақил, мазмунан эса қарам давлатлар кўп бўлган.
Суверен давлатнинг энг мухим белгиларига асосан қуйидагилар киради
-давлат дахлсиз ўз ҳудудига ва дахлсиз давлат чегарасига эга бўлиши:
-давлат шахсларни фуқароликка қабул килиш ва уларни фуқароликдан махрум этиш хуқуқига эга бўлиши
-давлат ва асосий қонуни –конституцияга эга бўлиши
-давлат хокимиятининг 3 ҳокимиятга эга бўлиши яьни-қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига эга бўлиши
-давлат ўзининг харбий тузилмаси ва миллий қўшинига эга бўлиши
-давлат ўз бюджетига, мулкига, молия ва солиқ тизимига эга бўлиши
-давлат ўз давлат рамзлари:герби, байроғи, мадхияси, ва ўз пойтахтига эга бўлиши
Давлат ўзининг давлат тилига эга бўлиши: (бу тил махсус қонун асосида ёки тарихий аньана бўйича аниқланади)
-давлат ўз тараккиёт йўлини ва ўз маьмурий тизимини белгилай олиш хуқуқига эга бўлиши ҳамда бошқа хуқуқлар киради.
Мустақил суверен давлат ўз ички ва ташқи ишларини бошқа давлатларнинг хуқуқларини, шунингдек, халқаро хуқуқ коидалари ҳамда меъёрларни бузмаган холда хал қилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг асослари, коидалари, шартлари ва талаблари 1991-йил 31-августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» ги қонунда ўз ифодасини топган
Суверенитетлик, мустақиллик бизга, халқимизга, инъом этган бойликлар, қулайликлар, хукуқлар, имкониятлар нечоғлик салмоқли, мазмунли эканлигини ва бизнинг халқ, миллат, давлат, ҳудуд сифатида кўтарилишимиз, халқаро микёсга чиқишимиз, аждодларимизнинг улуғлигини муносиб равишда давом эттириш учун ўзимизни сафарбар килишимиз даркорлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта 2017 йил 22 декабрда мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатномада мудофаа ва хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз жаҳонда кескин иқтисодий рақобат, ахборот хуружлари, террористик таҳдидлар тобора кучайиб бораётганлиги. Дунёнинг турли жойларида, айниқса, Яқин Шарқ минтақасида қонли тўқнашув ва низолар давом этаётгани, бундай нотинч кескинлик ўчоқлари камайиш ўрнига кўпайиб бораётганлиги таъкидлаб, ана шундай таҳликали вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шартлиги – замон талаби эканлигини айтиб ўтдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон давлатининг ички ва ташки сиёсатида мустаҳкам изчилликнинг мавжудлиги, Биринчи Президентимиз, мустакиллигимизнинг ташаббускори, ташкилотчиси ва раҳнамоси И.А.Каримов бошлаб берган Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, мустакил тараккиёт йўли, ички ва ташки сиёсат давом этаётгани давлатимиз кудратининг ва сиёсий баркарорлигининг ёркин мисолидир.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам миллий хавфсизликни таъминлаш ва уни кафолатлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Табиийки, барқарорлик ва хавфсизликни таъминламасдан туриб, бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиб бўлмайди. Шу сабабли Президентимиз деярли ҳар бир тадбирда бу долзарб мавзуга алоҳида эътибор қаратади. 2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ- 4947 сонли Фармонининг130. бешинчи йўналиши Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларга бағишлангани ҳам ушбу масаланинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолатдир.
Мурожаатнома ва Ҳаракатлар стратегиясида Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар сифатида қуйидаги масалаларни ҳал қилиш вазифалари қўйилган:

  • Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;

  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб ҳаракатларни ташкил этиш;

  • фуқаролар, миллатлар ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;

  • давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш;

  • атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зарар етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш;

  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш.

Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар масаласида эса:

  • давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш;

  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборот етказиш;

  • Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

  • давлат чегарасини демилитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш.

Мамлакатимиз хавфсизлигининг ишончли таянчи бўлган миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг самарасини оширишда янгидан қабул қилинаётган Мудофаа доктринаси муҳим роль ўйнайди. Ушбу доктрина Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик тамойилини, яқин қўшнилар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантиришни ифода этади. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкам ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз геостратегик жойлашувининг ўзига хослиги, шунингдек, минтақада вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучлар бирлашмаларининг вазифа ва тузилмалари қайта кўриб чиқилди. Миллий гвардия барпо этилди, армияни янги қурол- аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси тузилди. Ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида олиб борилаётган тизимли ўзгаришлар асосида Қуролли Кучлар академиясининг фаолияти тубдан қайта ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда гапирганда, 2017 йилда ҳарбий хизматчилар учун 56 та кўпқаватли уй барпо этилганини ва бу ишлар келгуси йилда янада катта ҳажмда давом эттирилишини таъкидлаш жоиз.
Ҳаракатлар стратегиясида яна бир янгилик сифатида давлатимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, армиямизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш ҳам энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Қуролли Кучларни замонавий қурол- аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш учун Мудофаа-саноат комплексини шакллантириш ва ривожлантириш давлат дастурини қабул қилиши зарурлиги белгилаб қўйилди.
Хавфсизлик ички ва ташқи омилларга боғлиқ. Шунинг учун Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойили ҳар қандай можарони тинч, сиёсий музакоралар йўли билан ҳал қилишни назарда тутади, куч ишлатиш, куч билан таҳдид қилиш каби усулларни қатъи рад этади. Миллий хавфсизлик кўп жиҳатдан минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятга боғлик.
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳамда минтақамизда тинчлик ва барқарорликка тахдид солувчи қандай омиллар мавжуд? Бу саволга жавоб беришдан олдин қуйидаги тушунчаларга аниқлик киритиб олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Фундаментализм” сўзининг маъноси нима? «Фундаментализм» сўзининг маъноси - пойдеворга, асосга қайтиш демак. Диний фундаментализм эса диннинг илк пайдо бўлиш ҳолатини тиклаш, тарихий тараққиёт натижасида тўпланган янги қоидалар, ақидалар, одатлар, назарияларни буткул рад этишни талаб қилади. «Динни тозалаш ва асл ҳолига қайтариш»ни фундаменталистлар ўзларининг бош мақсадлари қилиб олганлар. Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари сурувчиларнинг йўналиши. Диний фундаментализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган,  ваҳий  ва мўъжизаларнинг  муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма-сўз талқинга асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларни қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган истилоҳдир.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish