25-mavzu. Barqaror rejimlarda aniqlikni oshirish.
Reja:
25.1. Barqaror rejimlarda aniqlikni oshirish.
Tayanch so‘z va iboralar
АБТ ишига таъсир этувчи ҳар қандай омилни таъсир деб атаймиз. Умуман олганда, таъсирларнинг турлари кўп бўлиб, уларни энергетик, метаболик ва ахборот таъсирларига ажратиб кўриб чиқиш қулайроқдир.
Таъсирнинг энергетик аломати унинг энергия элтиш имкониятини ифодалайди ва энергаяни ҳосил қилишда, ўзгартиришда ва узатишда муҳим ҳисобланади. Метаболик аломати таъсирнинг моддий томонини ифодалаб, моддани, унинг миқдорини, шакли ва ўрнини ўзгартиришда муҳим ҳисобланади. Ахборот аломати таъсирнинг ахборот этувчи хусусияти имкониятини ифодалайди, таъсир сигнал деб аталади. Таъсирнинг қуйидаги кўришлари мавжуд: топширувчи, тойдирувчи, ва бошқарувчи.
АБТ ларни тадқиқ қилишда намунавий, стандарт деб аталувчи қатор таъсирлар қўлланилади. Тойдирувчи таъсирлар аниқ бир қонун бўйича (детерменистик таъсир) ёки тасодифан (стахастик таъсир) ўзгариши мумкин.
Турғунлик АБТ учун зарур, аммо етарли шарт эмас. АБТ ростлаш жараёнларининг исталган сифатига ҳам эга бўлиши шарт. Бошқариш жараёнлар сифатини турли намунавий тартибларда ростлаш жараёнининг бирор кўрсатгичи орқали баҳолайди. Намунавий тартибларга тинч (статик бўлган) тартибли, поғонали топшируви ва тойдирувчи, вақт бўйича чизиқли ўсувчи ёки гармоник таъсирларнинг ишланиш тартиблари ва шунга ўхшашлар мисол бўлади.
Агарда автоматик тизимларда қуйидаги берилган кўрсаткичлар таъминланса, унда ростлаш тизимлари берилган сифатга эга дейилади;
а) намунавий тартибдаги хатолар орқали тавсифланувчи аниқлилик;
б) тизимдаги ўтиш жараёнлари кечувчининг вақт орқали тавсифланувчи тезкорлиги;
в) тизимнинг тебранишларга мойиллиги орқали аниқланувчи барқарорлик кўлами.
Шундай қилиб, бошқариш жараёнининг сифати автоматик тизимларини бир режимдан иккинчи режимга ўтишидаги фаолияти билан аниқланади. Бошқариш жараёни сифатини билдирувчи кўрсатгичларнинг асосийлари қуйидагилар саналади: ўтиш жараёнининг тебранувчанлиги, бошқарилаётган катталикни белгиланган қийматларидан максимал даражада оғиши (қайтасозлаш), аниқлилига, ўтиш жараёнинг вақти.
Агар, бордию, автоматик тизим бошқариш жараёнининг белгиланган сифати даражаси талабларига жавоб бермаса, у ҳолда қўшимча коррекцияловчи қурилмалар киритилиб, частота тавсифиларининг кўринишларини ўзгартириш йўли билан, нулларни жойлашиш, қутблар кабилар устидан иш бажарилиб заруф сифат даражасини таъминлаш керак бўлади.
Бошқариш жараёнининг юқори даражадаги сифат кўрсатгичига эга бўлиши учун коррекцияловчи қурилманинг параметларини ва схемани тўғри танлай билиш керак. Коррекцияловчи қурилмаларни ҳисоблашнинг бир неча хил усуллари мавжуд. Уларга частотали, илдизли годограф, стандарт узатиш функциялари, нормаллаштирган ўтиш тавсифилари каби услубларни мисол қилиб келтирса бўлади.
Умуман олиб қаралганда коррекцияловчи қурилмаларнинг параметларини ҳисоблаш ва схемасини танлаш автоматик бошқариш тизимсини синтез қилиш масаласига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |