Назорат саволлари.
1. Асинхрон машиналарнинг тезлигини ростлаш усулларини айтиб беринг.
2. Асинхрон моторнинг тезлигини кучланишнинг частотасини ўзгартириб ростлаш усулини тушунтириб беринг.
3. Асинхрон моторнинг тезлигини нима учун сирпанишни ўзгартириб ростлаш усули кенг қўлланилинмайди?
4. Асинхрон моторнинг сирпанишини тушунтиринг.
5. Асинхрон моторнинг тезлигини жуфт қутблар сонини ўзгартириб ростлаш усулини тушунтириб беринг.
Тавсия этилган адабиётлар.
А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974.573-580 бетлар
У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972.145-146 бетлар
Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил.51-60 бетлар
9-МАЪРУЗА
ФАЗА РОТОРЛИ АСИНХРОН МОТОРНИНГ ТЕЗЛИГИНИ РОСТЛАШ.
АСИНХРОН МАШИНАЛАРНИНГ МАХСУС ТУРЛАРИ
Режа:
Фаза ротори асинхрон моторнинг тезлигини реостат ёрдамида ростлаш.
Фаза роторли асинхрон моторнинг тезлигини қўшимча эюк ёрдамида ростлаш
Асинхрон машинанинг фазарегулятор ва индукцион регулятор режимида ишлаши.
Махсус асинхрон машиналар.
Таянч сўз ва иборалар: Сирпаниш, қаршилик, реостат, қувват исрофлари, фойдали иш коэффициент, қўшимча қаршилик, сирпаниш қувват исрофи, қўшимча эюк, каскад схемаси, ўзгармас қувват, ўзгармас момент, фазарегулятор, чўлғамлар, силжиш бурчаги, магнит майдон, электр боғланиш, айланувчи трансформатор, кучланишни ростлаш, магнитогидродинамик насос, суюқ метал, чизиқли асинхрон мотор, яхлит магнит ўзак, ишга тушириш, канал, частота ўзгартиргич, тормоз, двигател, синхрон двигател, ўзгармас ток мотор.
Фаза ротори асинхрон моторнинг тезлигини реостат ёрдамида ростлаш.
Фаза роторли асинхрон моторнинг тезлигини ростлаш мақсадида қисқа туташган роторли асинхрон моторни тезлигини ростлаш усулларини қўллаш мумкин. Лекин фаза роторли асинхрон машиналарда контакт халқалари ёрдамида ротор чўлғамининг параметрларини ўзгартириш мумкин бўлганилиги учун уларнинг тезлигини роторнинг параметрларини ўзгартириб ростлаш хам мумкин. Юқоридагиларга асосан бундай асинхрон двигателнинг тезлигини қуйидаги асосий усуллар ёрдамида ўзгартириш мумкин: 1. Ротор чулғамига қўшимча қаршилик улаб. 2. Ротор чульамига қўшимча э.ю.к. киритиб. Фаза роторли асинхрон моторнинг тезлигини ротор чўлғамига қўшимча қаршилик ёки реостат улаб ростлаш.
Ротор занжирининг актив қаршилиги катталашганда моторнинг механик характеристикаси ўзгаради, характеристика анча юмшоқлашади, сирпаниш ҳам ортади: Асинхрон моторнинг валидаги момент Мст=const бўлганда унинг ишчи сирпаниши s sm га пропортционал бўлади, шунингдек роторнинг актив қаршилигига ҳам пропорционал бўлади. Шунинг учун rқ=o ва rқ o холларга мос келувчи s ва s` лар қуйидаги нисбатдан аниқланади.
(9.1)
Бунда rқ нинг қиймати
(9.2)
Бу усул қўлланганда қувват исрофлари ортади шунинг учун бу усулда сарфлар кўпаяди. Ротор чўлғамига қаршилик уланганда моторнинг механик характеристикаларини кўриниши ўзгаради.
Реостат ёрдамида тезликни ростлаш асосан қисқа муддатли ва қайтарилувчан қисқа муддатли режимда (асинхрон моторларни монтаж қилишда, созлашда, кран қурилмаларида ва хоказо) ишлайдиган фаза роторли асинхрон моторларни тезлигини ростлаш мақсадида қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |