Ўзгармас ток генератори қўлланган компаундли қўзғатиш тизими
Хозирги пайтда ишлаб чиқарилаётган синхрон машиналарнинг қўзғотиш тизимларида компаундек қўзғатиш принципи кенг қўлланилмоқда. Компаундаги қўзғатиш тизимида, қўзғатиш тизимида, қўзғатиш чўлғамининг магнитловчи кучини якорни юкламасига пропорционал холда автоматик равишда бошқарилади.
Қўзғатиш токини бундай тизимда бошқариш кетма кет чўлғами мос схемада уланган аралаш қўзғатишли ўзгармас ток генераторининг қўзғатиш токини ўзгартиришга ўхшайди. Синхрон генераторнинг якор чўлғамида ўзгарувчан ток оқади қўзғатиш чўлғамида эса ўзгармас ток оқади шунинг учун синхрон машиналарнинг компаундли қўзғатиш тизимларида ярим ўтказгичли тўғрилагичлар қўлланилади. Компаундли қўзғатиш тизимининг принципиал схемаси 40-2 расмда келтирилган.
(40-2 расм)
(40-2 расм) электр схемада
1 - Синхрон генератор
2 - Синхрон генераторнинг қўзғатиш чўлғами,
3 - Қўзғатувчи генератор
4 - Қўзғатувчи генераторнинг асосий қўзғатиш чўлғами
5 - Реостат орқали якор чўлғами 3 га ва ярим ўтказгичли тўғрилагич 9 га уланган. Тўғрилагич 9 электр энергияни 7 трансформотордан қабул қилади. Реостат 8 ёрдамида қўзғатувчи генераторнинг қўзғатиш токи ўзгартирилади; 10 – трансформатор, 11-ростлагич – қўзғатиш токини ростлайди. Юқоридаги қўзғатиш тизими фақат якор токининг амплитудасига боғлиқ бўлиб, унинг фазасига боғлиқ бўлмайди. Бу тизим ёрдамида синхрон генераторнинг кучланишининг ўзгармаслигини U=const ни ±(5÷10)% гача аниқликда таъминлаш мумкин. Бу аниқлик баъзи электр исътемолчиларнинг талабларини етарлича қаноатлантирмаганлиги сабабли бу схемада кучланишни автоматик ростлагич 11 қўлланган. Ростлагич 11 синхрон генераторнинг якор чўлғами билан транформатор 10 ёрдамида уланиб, қўзғатувчи генераторнинг ёрдамчи чўлғами 5 ни ўзгармас ток билан таъминлайди. Ростлагич 11 статик элементлардан (магнит кучайтиргич, тўйинган трансформатор, ярим ўтказгичли тўғрилагич ва х.к). Бундай қўзғатиш тизимлари Pн=100 000 кВт синхрон генераторларда қўлланилади. Катта қувватли гидро ва турбогенераторларда қўзғатувчи генераторни роторга ўрнатиш қўзғатиш тизимида маблағ сарфни ортишига олиб келади. Шунинг учун катта қувватли синхрон машиналарнинг қўзғатиш тизимида ўзгарувчан ток генераторлари ва бошқариладиган (тристорли) ва бошқарилмайдиган ярим ўтказгичли тўғрилагичлар қўллланилади. Бундай қўзғатиш тизимлари «Электросила» заводларида ишлаб чиқариладиган номинал қуввати Рн=150 000 кВт ва ундан юқори қувватли синхрон машиналарда қўлланилади. Ишлаб чиқарилаётган катта қувватли турбогенератрларнинг қўзғатиш токлари ik=5000 ÷10000 A гача бўлиши мумкин, бундай токларни узатишда ўзгарувчан ток генераторининг контакт ҳалқалари орқали узатиш анча қийин шунинг учун катта қувватли синхрон машиналарда контактсиз қўзғатиш тизимлари қўлланилмоқда. Бу тизимда қўзғатувчи ўзгарувчан ток генерторининг якор чўлғами унинг асосий синхрон машинанинг валига ўрнатилган роторига жойлаштирилади, қўзғатувчи чўлғамни эса статорда ўрнатилади. Якор чўлғамида индукцияланган ўзгаруван ток асосий синхрон машинанинг қўзғатиш чўлғамига ярим ўтказгичли тўғрилагич орқали ўзгармас ток кўринишда ўзгартирилиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |