Лаборатория эксперименти идрок, хотира, диққат асосларини, дунёнинг когнитив манзарасини қуриш усулларини тадқиқ қилишга имкон беради. Бунда асосий шарт шуки, одамнинг когнитив қурилмаси дисгормония холатида бўлмаслиги керак. Агар шундай холат вужудга келса, одам психик жараёнлар мувозанати ва уйғунлигига эришгунга қадар бу холатни ўзгартиришга ўз интилишини юқори даражада йўналтиришга мажбур бўлади.
Лаборатория эксперименти билан бирга когнитив психологияда тестлар, сўровнома, корреляцион тадқиқотлар, кузатиш, библиографик методлар ҳам қўлланади. Когнитив психологияда лаборатория эксперименти тест, сўровнома ва кузатишдан қуйидаги мезонлари билан фарқ қилади: аниқ мақсадга йўналтирилган экспериментал босим ўтказишнинг мавжудлиги, босимни назорат қилиш ва экспериментал тадқиқотда олинган натижаларни қайд этиш.
Бироқ, санаб ўтилган методлардан фарқ қилиб, лаборатория эксперименти сабаб-оқибат боғланишларини ўрнатишга имкон беради. Лаборатория экспериментида олинган натижалар психологик феноменлар ва когнитив жараёнлар асосида айнан қандай механизмлар ётгани, уларнинг ривожланиши ва сифат жихатидан қайта қурилишига нималар сабаб бўлиши хақида хулосаларни шакллантиришга имкон беради.
Когнитив психологиянинг амалий тақиқотлари ва назарий изланишлари натижалари когнитив ёндашув ва когнитив-хулқий психотерапия доирасида фаолият кўрсатаётган психологларнинг амалий фаолиятларида фойдаланилади.
Когнитив-хулқий психотерапия индивиднинг билиш жараёнларига таянган холда одамнинг хулқини тушунтиришга йўналтирилган. Амалиётчи мутахассис-психологлар когнитив психология методикалари ёрдамида билим биринчи навбатда одамларнинг хулқига ва одамнинг атроф муҳит қўзғовчиларига реакцияларига таъсир қилишини исботлашга ҳаракат қилишади.
Вербал ва новербал қўзғовчилар идрокидаги фарқлар, у ёки бу образнинг кучи ва давомийлиги ўрганилади. Когнитив-хулқий психотерапия айнан шунга асосланади, бунда шундай қоидага амал қилинадики, ҳамма психик жараёнлар бузилишлари, шунингдек, нерв ситемаси қатор касалликларининг сабаблари идрок ва тафаккурдаги хатолар ҳисобланади.
Бу холатда идрок сезги органларига бевосита таъсир этиб турган прелмет ва ходисларни яхлит акс эттириш, тафаккур эса атроф олам қонуниятларини моделлаштириш жараёни, одам томонидан ахборотни қайта ишлашнинг олий босқичи, деб қаралади, айтиш мумкинки, тафаккур, бу – шахсни бошқарадиган олий психологик жараёндир. Бугунги кунда тафаккурни математик моделлаштириш когнитив психологлар илмий назарий ва амалий изланишларининг асосий майдони ҳисобланади.
Когнитив-хулқий психотерапия қуйидаги мақсадларда кўплаб психик касалликларни комплекс даволаш сифатида фойдаланилиши мумкин:
Касаллик симптомларини камайтириш ёки бартараф қилиш, яъни касаллик симптомлари билан курашишда;
Психик касаллик пайдо бўлишининг олдини олишда;
Медикаментоз даволаш самарасини яхшилашда;
Мижозга жамиятга мослашишда ёрдам беришда;
Дезадаптив психологик паттернлар ва “лангарлар”ни ўзгартириш ва коррекция қилишда.
Когнитив-хулқий психотерапия хулқ “схемаси”нинг иккита турини ажратади: адаптив, қайсики конструктив хулққа олиб борувчи ва дезадаптив — мослашолмаслик хулқига ва когнитив бузилишлар пайдо бўлишига сабаб бўлувчи. Агар олдиндан тузилган схема нотўғри бўлса, ташқи қўзғовчини адекват идрок қилишда узилишлар вужудга келади. Психикадаги оғиш ўз-ўзини англаш жараёнининг бузилиши ва ташқаридан келаётган маълумотларни қайта ишлашдаги хатолар билан изохланади. Нотўғри тузилган шаблон ёки схемани излаш – когнитив-хулқий психотерапиянинг асосий вазифасидир.
Замонавий когнитив психология перцепция, хотира, диққат, хотирада ахборотни сақлаш ва саралаш хусусиятлари, онгсиз хулқни тадқиқи қилиш, билиш, идрокни ўрганиш каби умумий мақсадлар билан бирлашган кўплаб концепциялар ва тадқиқот йўналишларидан иборат.
Когнитив психология йўналган энг асосий мақсад – бу, одамнинг хулқини унинг билиш жараёнларига таянган холда тушунтириш, билиш жараёнларини ўрганиш эса ижтимоий психология, педагогик психология, сунъий интеллект назариялари, психолингвистика каби сохалар вакиллари томонидан ҳам амалга оширилади. Демак, когнитив психология сезги, идрок, образларни таниш, тушунчаларни шакллантириш, тафаккур, тасаввур каби барча когнитив жараёнларни ўрганади.
Замонавий когнитив психологиянинг асосий йўналишларига кўп мамлакатларда кенг тарқалган когнитив қурилмалар тараққиёти психологияси, тил ва нутқ психологияси, одам ва сунъий интеллект назарияларини ишлаб чиқиш кабиларни киритишади. Хозирда, одам томонидан ахборотни қайта ишлаш имкониятининг чегараси қандай, деган муаммо долзаб ҳисобланади.
Лекин, шуни ҳам унутмаслик керакки, билиш жараёнларини ўрганишда когнитив психология эмоциялар, одамнинг билишга ва ҳаракат қилишига сабаб бўлган ниятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олмайди.
Когнитив психология хозирда психологиянинг ҳамма бўлимларига таъсир ўтказмоқда, шу билан бирга когнитив психологияда таълимга алохида эътибор қаратилмоқда (Д.П. Озбел, Дж. Брунер). Когнитив психология таълим билан боғлиқ шундай қоидани таъкидлайдики, олдиндан субъект эга бўлган билим ва кўникмалар билан боғлиқ янги материал мавжуд когнитив қурилмага қўшилиб кетгандагина таълим самарага эришади.
Айни пайтда когнитив психология кўплаб ижтимоий ва клиник психологлар томонидан самарали фойдаланилади.
Собиқ совет психологиясида борлиқни психик акс эттириш сифатида билимларнинг шаклланиши ва амалда ишлашини тахлил қилиш субъектнинг амалий ва назарий фаолиятини, унинг олий ижтимоийлашган шаклларини ҳам қўшиб ўрганишни тақозо қилади, деб ҳисобланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |