ГЕОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ
“АМАЛИЙ ГЕОГРАФИЯ” ФАНИДАН НАМУНАВИЙ ФАН ДАСТУРИ АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ИШЛАНМАЛАРИ
А.А. ҲАМИДОВ
ФАРҒОНА -2019
1-Амалий машғулот: Табиий шароит ва табиий ресурслар ҳамда хўжалик тармоқларининг ҳудудий таркибидаги ўзаро алоқадорликларини таҳлил қилиш.
Мақсад:Талабаларга табиий шароит ва табиий ресурслар ҳамда хўжалик тармоқларининг ҳудудий таркибидаги ўзаро алоқадорликларини таҳлил қилишни ўргатиш
Топшириқ: 2018 йилда нашрдан чиқарилган Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси атласининг 4-5,10,11, 12,13,14,15,16-17,18-19,20, 21, 22,23,24-25,26-бетларидан табиий шароит ва табиий ресурслар ҳамда хўжалик тармоқларининг ҳудудий таркибидаги ўзаро алоқадорликларини таҳлил қилинг.
Табиий ресурслар классификацияси.
Табиий ресурслар бир канча турларга бўлинади. Минерал ресурслар, сув,. ўсимлик, тупрок, иқлим, биологик ресурслар.
Табиий ресурсларни халк хўжалигида ишлатилишига караб ҳам бир неча турларга бўлиш мумкин. Энергетик (ёкилғи, гидроэнергетик, ноананавий энергетика ресурслари). ўрмон, агроиқлим.. рекреацион ресурслар ва бошкдлар.
Кўпроқ. ресурслар қўйидаги классификациям ажратилади.
1.Ер ресурслари 2.Сув ресурслари 3.Гидроэнергетика ресурслари 3.Минерал ресурслар
4.Ноананавий энергетика ресурслари 5Агроиқлим ресурслари 6.Биологик ресурслар 7.Рекреацион ресурслар 8.Дунё океани ресурслари 9.Ресурслар билан таъминланганлик фойдаланиш куламига боглик бўлганлиги сабабли, бу тушунча табиий тушунча бўлмай, социал - иқтисодий тушунчадир.
Жамиятнинг табиий шароит ва ресурслардан фойдаланиш тарихини бешта ижтмоий-иктисодий формацияларга ажратишни купгина олимлар таклиф этишади.
1. Ибтидоий жамоа тузуми. Бу даврда ибтидоий одамлар оддий мехнат куролларига эга эди. У куроллар асосан овчилик ва тирикчилик учун нарсалар туплашга кулланилган. Бу боскичда табиатхает кечириш воситаларини бевосита бераверган ва шу боис олдинига уларни ишлаб чикаришга эхтиеж булмаган.
2. Кулчилик даври. Бу давр одамига ишлаб чикариш воситалари ва умуман табиат бойликларига нисбатан хусусий мулкчиликнинг пайдо булишини, шунингдек, металлардан ясалган мехнат куроллари янада ривож топиши хамда уларни куллаш доираси кенгайишини уз ичига олади. Мазкур куроллар ердамида инсон табиат боскичларини уз эхтиежларига ижодий равишда мослаштиришга тобора фаолрок киришади.
3. Феодализм боскичи. Жамиятнинг табиатга таъсир утказиш шакллари жихатидан бу давр иккинчисидан кам фарк килади. Иккинчи давр билан учинчи давр уртасидаги жиддий фарк шундаки, кулчилик шаклларининг крепостной карамлик билан алмашиши ишлаб чикариш кучларини ривожлантириш, табиатни билиш ва узгартириш учун янги имкониятлар очиб берди.
4. Бу давр капитализм тузумини уз ичига олади. У икки боскичга булинади.
машиналашган ишлаб чикаришни пайдо булиши, фан ва техникани замонавий цивилизация турли шаклларининг гуркираб ривожланиши билан богликдир. Фан ва техника тараккиети жамиятнинг табиатга таъсир утказиш имкониятларини шу кадар ошриб юборадики, В. И. Вернадский таъбирича, "Инсоният умуман олганда, табиий мухитни узгартирувчи ва кайта тузувчи кудратли геологик кучга айланади".
капитализмнинг монополистик погонаси билан богликдир. Капитализм ривожининг бу боскичида машиналашган техникани еппасига куллаш, ракобат ва ишлаб чикариш анархияси шароитларида жамиятнинг табиатга вахшиена муносабати сакланиб колади. Жамият ва табиат уртасидаги зиддият анча кескинлашади, экологик бурон хавфи руй-рост вокейликка айланади. Биосфера бойликлари чек-чегарасиз ва битмас-туганмаслиги тугрисидаги гаплар чиппакка чикади.
5. Бу давр социализм давридир. Бу даврнинг биринчи боскичи табиатдан фойдаланишнинг капиталистик ва социалистик тизимлари амал килиши билан тавсифланади. Бу тизимлар нафакат "инсон-жамият" муносабатлари шамойили буйича хам бир-бирига карама-каршидир. Бу тизимларнинг мавжудлиги узаро биргаликда уларнинг табиатга булган муносабатларида хам муайян из колдиради. Бу даврнинг иккинчи боскичи янги экологик тафаккурнинг пайдо булиши умуминсоният манфаатлари йулида табиий мухитни гоят катта микесларда кайта куриш зарурияти билан богликдир.
Бу боскичда табиатни жуда катта микесларда окилона узгартириш сохаси оекка туради ва ривожланади. Адабиетларда жамиятнинг табиий шароит ва табиий ресурслардан фойдаланиш тарихини 4 даврга булиш кенг урин олган: яъни 1)узиники килиб олиш, 2) аграр, 3) индустриал, 4) ноосфера даврлари
Фойдаланиладиган адабиётлар
1.Богорад Д.И. Конструктивная география района. М.: Мысль, 1965. 407с.
2.Звонакова Т.В. Прикладная геоморфология. М., Высшая школа, 1970. 242с.
3.Солиев А., Қаршибоева Л. Иқтисодий географиянинг назарий ва амалий масалалари.-Т.: Зиё, 1999.
4.Экологический алтас Узбекистана. Т:. 2015.
5.Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси атласи (8*синфлар учун) Т:, 2018.
Do'stlaringiz bilan baham: |