Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети география кафедраси


-Амалий машғулот: Агрогеографик тадқиқотларни ҳисобга олиб регионал ва маҳаллий башоратлар



Download 3,71 Mb.
bet47/61
Sana20.06.2022
Hajmi3,71 Mb.
#683708
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
8-сем АГ ММ ва АМ

5-Амалий машғулот: Агрогеографик тадқиқотларни ҳисобга олиб регионал ва маҳаллий башоратлар
Мақсад:Талабаларга Агрогеографик тадқиқотларни ҳисобга олиб регионал ва маҳаллий башоратларни хусусиятларини ўргатиш
Топшириқ: Қуйидаги маълумотлар асосида агрогеографик тадқиқотларни ҳисобга олиб регионал ва маҳаллий башоратларни хусусиятларини таҳлил қилинг.
Вақтга қараб башоратлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: оператив-1 ойга, жорий-1 ойдан бир йилгача; узоқ муддатли – 1 йилдан 5 йилгача; жуда узоқ муддатли – 5 йилдан 15 йилгача ва ундан кўпроқ.
Бунда ташқари ҳудудий башоратлар ҳам мавжуд. Улар сайёравий, минтақавий ва маҳаллий турларга бўлинади.
Йўналиш фаолияти бўйича башоратлар қидирув (тадқиқот) ва норматив синфларга бўлинади (дастурли, мақсадли, қидирув).
Ҳар бир башорат жуда кўп вариантларда ишлаб чиқилади. Улардан 5-6 таси танлаб олинади, сўнгра битта мақбул вариант танланади.
Башоратлар маълум бир босқичларда олиб борилади. В.А. Лисичкин башорат ишлаб чиқишни тўла даврини уч босқичга бўлади: ретроспекция (тарихий), диагноз (ташхислар), башорат.
Ретроспекция босқичида объектнинг ривожланиш тарихи, башорат фони тадқиқ қилинади. Мазкур босқичда башорат объектининг таркибий элементлари аниқланади ва ажратилади, уларнинг асосий белгилари ва ўлчамлари ҳамда таркибий бирликлари орасидаги алоқалар аниқланади.
Диагноз (ташхис) босқичида башорат олди ишлари амалга оширилади. Башоратнинг мақсади, аниқланган объект моделига тузатишлар киритилади, башорат методларини асосланади ва янги методлар ишлаб чиқилади.
Башорат босқичида қўйилган диагноз (ташхис) асосида ва қабул қилинган метод ёрдамида маълум бир вақт оралиқлари учун объектнинг ҳолати башорат қилинади.
Географик башоратларни амалга оширишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: тизимлараро таҳлил; баҳолаш; ландшафт индикацияси; палеогеографик; статистик; экстрополяция; экспертиза; моделлаштириш; ўхшатиш ва ҳ. к.
Ҳудудий географик башоратлар маълум бир ҳудудда атроф муҳитнинг ўзгаришини баҳолаш ва башорат қилишдан иборат. Улар сайёравий, минтақавий ва маҳаллий турларга бўлинади.
Сайёравий башоратлар. Сайёравий башоратлар Ернинг ривожланишидаги даврий эволюцион жараёнларни ўрганишга асосланган. Мазкур башоратларнинг объекти бўлиб, Ернинг географик қобиғи ҳисобланади. Бунда асосий эътибор инсоннинг хўжалик фаолияти оқибатларига, хомашё ва демографик муаммоларга қаратилади.
Атроф муҳитнинг жаҳон миқёсида ўзгариши ва ифлосланиши оқибатида жуда кўп мамлакатларда экологик, ижтимоий ва технологик башоратлар ишлаб чиқила бошлади. ХХ асрнинг 70-йилларида америкалик кибернетик олим Ж.Форрестер ижтимоий тизимларни моделлаштириш мумкинлигини назарий жиҳатдан исботлади. Д.Медоуз эса унинг ғоясини ЭХМда моделлаштирди. Уларнинг башорати бўйича XXI асрнинг биринчи ўн йиллигида саноат ишлаб чиқариши кескин ўзгаради. Бунинг олдини олиш учун улар аҳолининг ўсишини ва саноат ишлаб чиқаришини кескин камайтиришни таклиф қилишган.Шундан сўнг табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсирини башоратлашга бағишланган жуда кўп умумсайёравий башоратлар ишлаб чиқилди (М.Мессарович, Э.Пестел, Я.Тиберген, Э.Ласло, Д.Габор, У.Коломбо, В.Леонтьев ва бошқалар).
Сайёравий экологик башоратлар билан бир вақтда сайёравий географик башоратлар ҳам ишлаб чиқилди. Ана шундай башоратлардан бири Н.М.Сватков томонидан 1974 йили ишлаб чиқилди. У географик қобиқнинг иссиқлик бюджетини ҳисоблаш натижаларига асосланиб XIX асрдан бошлаб Ер юзасида ҳавонинг ўртача ҳарорати доимо ортиб боришини ва XXI асрнинг охирида ҳарорат 2,5°га ортишини башорат қилган. Бунинг оқибатида Н.М.Сватковнинг маълумоти бўйича географик қобиқда қуйидаги ўзгаришлар содир бўлади: музларнинг 1000 йил давомида аста-секин эриб кетиши; океан сатҳининг кўтарилиши; (XXI аср ўрталарида 70 см. га, охирида эса 150 см. га); қирғоқ текисликлари сув остида қолиб кетади. Унинг фикрича, ҳозирги пайтда инсон фаолияти таъсирида атроф-муҳитда чуқур ўзгаришлар содир бўла бошлади. Уларнинг олдини олиш учун энергия ишлаб чиқариш тартибини ўзгартириш, бунда қазилма ёқилғиларнинг улушини кескин камайтириш лозим деган фикрга келган.
Минтақавий башоратлар маълум бир ҳудудда экологик-географик шароитнинг ўзгаришини олдиндан илмий асосланган ҳолда башорат қилишдан иборат. Масалан, Орол денгизининг қуриши муносабати билан Ўрта Осиё табиий шароитидаги ўзгаришлар, Сибир дарёлари оқимининг бир қисмини Ўрта Осиёга буриш муносабати билан Сибир ва Ўрта Осиё табиатидаги ўзгаришлар ва ҳ.к.
Маҳаллий географик башоратлар табиий муҳитни айрим таркибий қисмларининг ўзгаришини ёки айрим жараёнларнинг содир бўлишини олдиндан айтиб беришга йўналтирилган. Масалан, фойдали қазилма конларини очиқ ёки ёпиқ усулда қазиб олишда, сув омборлари фаолияти натижасида, йўл қурилиши, шаҳарлар қурилиши ва уларнинг фаолияти оқибатида атроф-муҳитда бўладиган ўзгаришлар ва жараёнларни олдиндан айтиб бериш.
Фойдаланиладиган адабиётлар

1.Богорад Д.И. Конструктивная география района. М.: Мысль, 1965. 407с.
2.Звонакова Т.В. Прикладная геоморфология. М., Высшая школа, 1970. 242с.
3.Солиев А., Қаршибоева Л. Иқтисодий географиянинг назарий ва амалий масалалари.-Т.: Зиё, 1999.
4.Исаченко А.Г. Оптимизация природной среды. М, Мысль, 1980
5.Бабурин В.А., Мазурин Ю.Л. Географические основы управления.-М.: Дело, 2000.
6. Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг табиий географик атласи Т:,2017. 36-бет
7. www.gwpcacena.org
8. www.Ziyo.net
9. www.gwpcacena.org

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish