НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
Оила нима? Уни ўз фикрингиз билан изоҳлаб беринг.
Оила тарбиясининг моҳияти нимадан иборат?
Оила тарбияси қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилади?
Оила ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик мазмунидан нималар акс этади?
Шарқ мутафаккирларининг оила ва фарзанд тарбиясини йўлга қўйиш борасидаги қарашларида қандай ғоялар илгари сурилади?
Оила тарбияси борасидаги мавжуд муаммолар нималардан иборат?
АДАБИЁТЛАР:
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.
Кайковус, Унсурулмаолий. Қобуснома. – Тошкент, Ўқитувчи, 1986.
Навоий, Алишер. Асарлар. Ўн беш томлик. Ўн учинчи жилд. – Тошкент, /./улом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1966.
Авлоний, Абдулла. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, Ўқитувчи, 1992.
Фитрат. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. –Тошкент, Маънавият, 1998.
Педагогика //А.қ.Мунавваров таҳрири остида. –Тошкент, Ўқитувчи, 1996.
19 – Мавзу: Педагогик маҳорат асослари.
РЕЖА:
Педагогик маҳорат тушунчаси. Педагогик маҳоратнинг моҳияти ва мазмуни, уни таркиб топтириш йўллари.
«Педагогик маҳорат» ва «педагогик фаолият» тушунчалари.
Педагогик маҳоратнинг асосий таркибий қисмлари.
Педагогик маҳоратнинг шаклланиши ва ривожланиши.
Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори бўлган баркамол авлодни маънавий – аҳлоқий жиҳатдан вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бу ишларни амалга оширишда узлуксиз таълим турлари, айниқса олий таълим ўқув муассасаларининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки ушбу масканда таълим олаётган ҳар бир ёш йигит-қиз фақатгина у ёки бу соҳа мутахассислигига эга бўлибгина қолмай, жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топади, жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этади. Ўзининг билими, маънавияти, маданияти билан Ўзбекистон тараққиётининг бош йўли бўлган озод ва обод Ватан учун меҳнат қил ади. Албатта, бундай улкан вазифаларни амалга оширишда олий таълим ўқув юртларида ўқитиладиган «Педагогик маҳорат» фанининг аҳамияти каттадир. Чунки «Педагогик маҳорат» талаба шахсини маънавий шакллантиришда, миллий истиқлол ғоясига содоқат руҳида тарбиялашда, уларнинг маданиятини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш каби мураккаб масалаларни муваффақиятли ҳал қил иш кўп жиҳатдан ўқитувчининг ғоявий эътиқоди, касбий маҳорати, билимдонлиги, маданиятига боғлиқдир. Замонавий педагог ўқувчига таъсир этиш, унинг исталлари, эътиқодини, қизиқиши ва имкониятларини шакллантира билиши керак.
Замонавий мактабларга педагог-усталар, юксак малакали ўқитувчилар ва тарбиячилар керак.
Махоратли
зукко
уста харакатчан
қобилиятли
саводли
тажрибали билимли
интилувчи
моҳир билағон иқтидорли
Do'stlaringiz bilan baham: |