Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети “Умумий педагогика



Download 0,98 Mb.
bet2/27
Sana12.06.2022
Hajmi0,98 Mb.
#658323
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5397974610543121702

АДАБИЁТЛАР:

  1. Педагогика тарихи. «Ўқитувчи» 1985 йил

  2. О.Хасанбоева, Ш.Хасанбоев, Х.Хамидов «Педагогика тарихи» дарслиги. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи. Т - 2004 йил. Ян Амсо Коменский 265-276 бетлар.

  3. Х.Комилов. Педагогика тарихи. Дарслик. А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. Т – 2005 йил.

  4. К.Хошимов ва С.Нишонова Педагогика тарихи. Дарслик. II қисм 269 – 274 бетлар. Н.А.Константинов, Е.Н.Мединский, М.Ф.Шабаева – История педагогика. М.Просвешение. 1982 год.

2 – Мавзу: К. Д. Ушинскийнинг ижтимоий педагогик фаолияти. К. Д. Ушинский тарбиявий халқчилик ғояси ҳақида.
РЕЖА:

    1. К.Д.Ушинскийнинг педагогик мероси.

    2. Ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари.

    3. Ушинский болалар меҳнати ҳақида.

    4. К.Д.Ушинскийнинг дидактика соҳасидаги қарашлари.

Машҳур рус педагоги, рус педагогикаси ва халқ мактабларининг асосчиси, «рус ўқитувчиларининг ўқитувчиси» Конститантин Дмитриевич Ушинский 1824 йилнинг 19 февралида Тула шаҳрида туғилди.
Ушинский 9 ёшга қадар оилада тарбияланиб, савод чиқарди. Сўнгра Новгород —Северск гимназиясига ўқишга кириб, уни 1840 йилда муваффақиятли тамомлади. Ўша йили Москва дорилфунунининг юридик факультетига ўқишга кирди ва ўша даврнинг машҳур профессори Редкиннинг бевосита раҳбарлиги остида таълим олди.
Ушинский 22 ёшида Ярослав лицейига камераль (юридик) фанлар профессори вазифасини бажарувчи сифатида хизматига кирди ва иш бошлади. У уч йиллик дастлабки педагоглик фаолиятида катта истеҳдод эгаси эканини намойиш эта олди. Шунингдек, Ушинский зўр иштиёқ билан ўқитувчилик ишини олиб бориб, талабаларга ҳавас билан билим беришга ҳаракат қилди, уларда илм — фанга нисбатан қизиқиш уйғотди, энг мухими, ўз ҳалқи ва она юртини жондан севиш, ардоқлаш ҳамда виждонан ҳалол меҳнат қилишга даъват этди, Бу ёш ва истеҳдодли профессорнинг мазмунли маърузаларини лицей талабалари мароқ билан тинглаб, чуқур ва мустаҳкам сабоқ олар эдилар.
К.Д.Ушинский педагоглик фаолиятини илмий — ижодий иш билан бирга қўшиб олиб борди. 1848 йилда унинг биринчи илмий иши — «Камерал фанларни ўқитиш ҳақида» деган асари нашр қилинди. Бу асарда Ушинский олий ўқув юртларидаги мавжуд ўқитиш тизимига нисбатан танқидий кўз билан қаради. Ҳукумат томонидан эркинлик берилишини талаб этди. Ўқитиш тизимини яхшилашга оид йирик услубий муаммоларни ўртага қўйиб, уларни қандай ҳал этиш йўлларини кўрсатиб берди.
Ушинскийнинг илм — фанни демократик тарзда тарғиб этиши реакцион доираларга маъқул тушмади. 1849 йил сентябрида Ушинский ва унинг дўстлари, демократик рухдаги ўқитувчилар, сиёсатда шубҳали, ҳукуматга ишончсиз кишилар сифатида лицейдан четлатилди. К.Д.Ушинский бошқа иш топиш мақсадида 1949 йилда Петербургга кўчиб бориб, жуда катта қийинчиликлардан сўнг 1850 йилда ички ишлар вазирлигида кичик бир амалдор вазифасида ишлашга мажбур бўлди ва у ерда тўрт йил ишлади.
Ушинский фақат 1854 йилдагина Ярославлъ лицейи собиқ директорининг тавсияси билан Гатчино институтида тил —адабиёт ва қонуншунослик ўқитувчиси бўлиб ишга киради ва у ерда тез фурсатда шу институтнинг синфлар инспектори вазифасига кўтарилади. Ушинскийнинг педагогик фаолияти том маъноси билан ана шу вақтдан бошланди. У 1859 йилда Смольний институтининг синфлар инспектори вазифасига тайинланиб, унга шу институтнинг жуда ачинарли ҳолга тушиб қолган илмий бўлим ишларини қайтадан тартибга солишдай муҳим топшириқ юкланди. Ушинский бу ишни эпчиллик билан пухта бажариб, педагоглик жараённи уюштириш соҳасида катта қобилият соҳиби эканини кўрсатди. Шу билан бирга унинг педагогика масалаларига бағишланган ва мунтазам чоп этилаётган назарий тадқиқотлари унинг фақат амалиётчи эмас балки ўз ихтисоси бўйича кучли назариётчи эканлигини кўрсатди.
Ушинский 1857 йилдан бошлаб «Тарбия журнали» («Журнал для воспитания»)да, сўнгра «Халқ маорифи журнали»да жуда кўп сермазмун мақолалар эълон қилди. 1860 йилда у «Халқ маорифи журнали»нинг мухаррири қилиб тайинланди. Ушинский 1861 йилда ўзининг «Болалар дунёси» («Детский мир») номли ўқиш китобини нашр эттирди. Бу китоб ўша йилнинг ўзидаёқ икки марта чоп этилди.
Ушинскийнинг педагогик фаолиятига соя солувчи (1862 йил) имзосиз хат уни ўз ишини тўхтатишга мажбур қилди. Бу хатда у гўё сиёсий жиҳатдан ишончсиз киши, деб айбланган эди. Бунинг оқибатида у чет эллардаги хотин — қизлар маорифининг йўлга қўйилишини ўрганиш ва педагогикадан дарслик ёзиш учун ўз ватанидан кетишга мажбур бўлди. У хорижий мамлакатларда юрган даврида ўзининг бутун куч — ғайратини таълим — тарбияга доир асарлар ёзиш ва уларни чоп эттиришга йўналтирди. Натижада, 1861 йилда унинг I ва II ўқув йиллари учун «Она тили» дарслиги нашр этилди ва унга «Муаллимлар учун қўлланма» деган методик асари илова қилинди. 1870 йилда эса III ўқув йили учун ҳам «Она тили» дарслиги босилиб чиқди. Бундан ташкдри, Ушинскийнинг педагогика соҳасидаги асосий назарий асари ҳисобланган «Инсон — тарбия предмети сифатида» («Педагогик антропологиядан тажриба») номли асари айрим жилдларга бўлиниб нашр қилина бошлади. 1867 йилда бу асарнинг I жилди, 1869 йил II жилди босилиб чиқди. Ушинский бу китобнинг ҳамма жилдларини қисқартириб инглиз тилига таржима қилиш мақсадида учинчи жилд устида зўр ғайрат билан ишлай бошлади. Афсуски, бу ишни тамомлаш унга насиб бўлмади. У Қримда даволаниш пайтида қаттиқ шамоллаб қолди. Бу шамоллаш ва зўр бериб ишлаши ҳамда хизмати билан боғлиқ бўлган кўнгилсизликлар орқасида заифлашиб толиққан эди. Натижада 1870 йил 21 декабрда Одессада зотилжам касалидан вафот этди.
К.Д.Ушинскийнинг педагогика назарияси халқчиллик ғояси асосида қурилгандир. «Ҳар бир мамлакатда болаларни тарбиялаш тизими, — деб айтган эди yr — халқнинг ривожланиш шароитлари, унинг эҳтиёж ва талаблари билан белгиланган». «Ҳамма учун умумий бўлган биргина тутма мойиллик борки, тарбия ҳамиша шунга таяниши мумкин; бу биз халқчилик деб атаган нарсадир. Халқнинг ўзи томонидан яратилган ва халқчилик асосига қурилган тарбия шундай тарбиявий кучга эгаки, бундай куч абстракт ғояларга асосланган ёки бошқа халқлардан олинган энг яхши тизимларда ҳам йўқдир...»
Ушинский халқчиллик деб ҳар бир халқнинг ўзига хослигини тушунар эдики, бу ўзига хослик ўша халқ яшаши ва мехнат қилиши лозим бўлган тарихий тараққиёт, географик ва табиий шароитлар билан ифодаланади.
У «Ижтимоий тарбияда халк, рухи» сарлавҳали мақоласида тарбиянинг халқчиллик рухида бўлиши кераклигини айтиб, бошқа халҳ педагогикасини механик суратда рус тупроғига кўчиришни ақлга мутлақо мувофиқ эмаслигини таъкиддайди.
Ушинский тарбияда халқ руҳининг энг яхши ифодаси она тили эканлигига, рус болаларини ўқитишда рус тили асос бўлишлигини; бошланғич мактаблардаги таълим ҳам болаларни рус тарихи, Россия географияси ва унинг табиати билан таништирмоғи лозим дейди.
Ушинскийнинг педагогика тизимида она тилининг тарбиявий ва таълимий аҳамияти тарбиянинг асоси бўлган халқчиллик билан чамбарчас боғлиқдир.
Ушинский ўзининг «Она тили» сарлавҳали мақоласида «Халқ тили — унинг қадим замонлардан бошланувчи бугунги маънавий ҳаётининг энг яхши, ҳеч қачон сўлмайдиган, доимо янгидан очилиб яшнаб турадиган гулидир. Бутун халқ ва унинг ватани тил билан тирикдир... буларнинг ҳаммаси халқ ижод этган тил орқали ифодаланади... Халқ авлодлари бирин —кетин яшаб ўтаверади, аммо ҳар бир авлод ҳаётининг натижалари кейинги авлоддарга тил орқали мерос бўлиб ўтади. Ҳар бир авлод ўз ҳис —туйғуларини, тарихий воқеалар, диний эътиқод, маслак натижаларини, бошидан кечирган қайғу ва хурсандчиликларини она тили хазинасига қўшади... Тил энг жонли, энг бой ва мустаҳкам алоқа воситаси бўлиб, халқнинг яшаб ўтган, яшаётган ва келажакда яшайдиган авлодларини бир —бирлари билан чамбарчас боғлайди, уларнинг улуғг тарихий, жонли бир бутунга айлантиради. Тил бор экан, халқ ҳам бор, халқнинг ҳаёт эканлигини тил орқали билиш мумкин. Тил халқнинг ҳаётидир. Халқ тили йўқолганида халқнинг ўзи ҳам йўқ бўлади», — деб уқтиради. Она тили — Ушинскийнинг фикрича — на китоб, на мактаб бўлмаган вақтда ҳам халқни ўқитган энг яхши халқ устозидир.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish