Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети “Умумий педагогика


– Мавзу: Иоган Генрих Пеcталоццининг педагогик назарияси



Download 0,98 Mb.
bet6/27
Sana12.06.2022
Hajmi0,98 Mb.
#658323
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5397974610543121702

4 – Мавзу: Иоган Генрих Пеcталоццининг педагогик назарияси.
Режа:
1. И. Г. Пеcталоццининг ҳаёти ва фаолияти.
2. И. Г. Пеcталоццининг ижтимоий, педагогик ва фалсафий қарашлари.
3. Пеcталоццининг элементлар таълим назарияси, унинг мазмуни.
4. Пеcталоццининг дидактик ғоялари.
Иоган Генрих Пеcталоцци Швецариянинг Цюрих шаҳрида шифокор оиласида дунёга келган. У онаси ҳамда деҳқон аёл тарбиясида ўсди. Пеcталоцци аввал бошланғич ва лотин (ўрта) мактабни тамомлайди, кейин юқори мактаб «Коллегиум королинум»да филология ва фалсафа бўлимида ўқиган. Ушбу мактабда асосан ижтимоий фанлар ўқитилган бўлиб, XVII асрда Франўия маърифатчиларининг таъсири остида ривожланган, Швецария буржук димократик фикрлар маркази бўлган. Пеcталоцци Швейўарияда буржуа-демократик ислоҳотлар ўтказишни талаб этган илғор талабалар сафига қўшилган эди. У ушбу соҳада тарғибот олиб боргани учун бир неча талабалар қатори қамоққа олинган. У «Ватанпарвар» тўгарагини ташкил этади, Пеcталоцци яшаган даврда Швейўария аҳолиси қашшоқ яшайдиган қолоқ мамлакат эди. Айниқса, деҳқонларнинг аҳволи оғир, ери йўқ камбағаллар кўп эди. Ушбу даврда халқ мактаблари, маориф ачинарли ҳолда эди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида деҳқонлар оммаси ва шаҳар меҳнаткашлари орасида норозилик кучайиб, феодал аслзодалар ҳокимиятига қарши курашлар кенг тус олди. Пеетолеўўининг дунёқараши халқ оммасининг машаққатли ҳаётини яхши билиш ва кузатишга қаратилган бўлиб, франўуз маърифатпарварларидан бири Жан Жек Руссонинг ғоялари билан танишади ва унинг ғояларига асосланади. Пеcталоцци 1769 йилда кичикроқ қўрғон ва ер сотиб олди, теварак-атрофдаги деҳқонларга ўз хўжаликларини унумдор хўжаликка айлантиришни ўргатиш мақсадида қарз олиб ферма ташкил қилмоқчи бўлди. Кўп ўтмай у бу ишдан айрилди. 1774 йилда ўзининг «Янги қўрғонида» «Камбағаллар муассасаси» очиб, етим ва боқувчисиз болалардан 50 оқинини ушбу муассасага тўплади. Пеcталоцци болаларни ишлатиб, ўз тирикчилигини ўтказишга ёрдам бермоқчи бўлди. Болаларнинг бир қисми дачада ишлар, тўқув ва йигирув қасқонларида ип йигирар, мато тўқир эдилар. Шу билан бирга Пеcталоцци болаларга ўқиш ёзиш ва хисобни ўргатар, уларни тарбиялар эди. Аммо бу иш ҳам тезда барбод бўлди, яъни сиёсий ҳокимиятни, тўпламагани, маблағ етишмаслиги сабабли бу иш ҳам барбод бўлди. Пеcталоцци 1798 йилда Швецария инқилоби натижасида етим қолган 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган 80 та болага мўлжалланган янги етимхона ташкил этди. Етимхонадаги барча болаларни тарбиялаш, овқатлантириш, улар билан ўйнаш каби фаолиятларни бир ўзи бажарар эди. Афсуски ушбу етимхона ҳам ёпилди. Кейинги 18 йил мобайнида Пеcталоцци ўша даврнинг энг муҳим масалалари ҳисобланган деҳқон хўжаликларини тиклаш, улар турмушини яхшилаш меҳнаткашларнинг аҳлоқий ва ақлий холатларини ўзгартиришга жамоатчилик диққатини тортиш интилди, адабий фаолият билан шуғулланди. У «Линград ва Геритруда» (1781-1787) номли ижтимоий-педагогик роман ёзди. Асарнинг бошида тарбияга аҳамият берди. XIX аср бошида Пеcталоцци «Гертруда ўз болаларини қандай қилиб ўқитади?», «Оналар китоби ёки оналар учун ўз болаларига кузатиш ва гапиришни қандай ўргатиш ҳақида қулланма», «Кузатиш алифбеси ёки ўлчам ҳақида кқрсатмали қўлланма», «Сон тўғрисида кўрсатмали таълим» каби китоблари босилиб чиқди, улардаги таълимнинг янги усуллари баён этилди. 1800 йилда Пеcталоцци раҳбарлигида институт ташкил этилди, институт таркибида интернат шаклидаги ўрта мактаб, ўқитувчилар таёрлаш семинарияси ҳам мавжуд эди. Бу институт бутун дунёга машҳур бўлди. 1895 йилда «Ивердал» институти ўқитувчилари орасида чиққан низолар натижасида ўз қишлоғи «Нефгов»га қайтди, у бу ерда 80 ёшида ўзини охирги «Оқ қуш қўшиғига» асарини ёзди.(1826)й, 1827 йилда вафот этди. Пеcталоцци ўзининг ижтимоий-педагогик қарашида халқини қийинчиликлардан асраш, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш «меҳнаткашларни ўқитиш ва тарбиялашни, шу асосда улар ҳаётини орзу қилди.» Халқ бошига тушган кулфатларнинг манбаий иқтисодий шароит эмас, маърифатнинг йўқлиги деб билди ва у Швейўарияда етимхона очади. У етимхона одамлар тарбия ва илм олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим, мактаблар жамоатини, ижтимоий ҳаётдан ўзгартириш мумкин, деб билди. Унинг фикрича, ҳар бир инсоннинг ҳақиқий инсоний кучларининг мустаҳкам бўлиши масалани Пеcталоцци фикрича, тарбиянинг мақсади одамнинг барча табиий кучларини ва қобилятларини тарбиялашдир. Пеcталоцци тарбиянинг моҳияти тўғрисидаги тасаввурига асосланиб инсоннинг кучини инсон табиати билан мувофиқлаштириш ўстиришга ёрдам берадиган методларни яратишга ҳаракат қилди. У «чинакам педагогика онани тўғри тарбиялаш, методларини ишлаб чиқиши ва оналарни улар билан қуроллантириш лозим»-дейди, чунки педагогика санъати эса шу методикани ҳар бир она жумладан, оддий детқон онага ҳам эгаллаб оладиган қилиб, соддалаштириб бериши лозимлигини таъкидлайди. У халқни меҳнаткашларни ўқитиш ва тарбиялаш йўли билан уларни турмушини ўзгартириш мумкин, деб билади. У халқ бошига тушган кулфатларнинг манбаий иқтисодий шароит эмас, маърифатнинг йўқлигида деб тушунади. У «Ҳамма одамлар тарбия, илм олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим мактаблар жамияти ижтимоий жихатдан ўзгартиришнинг муҳим воситаларидан бири бўлиши лозим»-деб таъкидлайди. Унинг фикрича, ҳар бир кишининг ҳақиқий инсоний кучлари ҳаракатга келиб мустаҳкам бўлгандагина энг муҳим ижтимоий масалалар ҳал қилинади. Меҳнат одамни тарбиялашнинг муҳим воситаси, меҳнат одамнинг жисмоний кучларигина эмас, ақлини ҳам ўстиради. Шу боис бичиш сезги аъзолари орқали идрок қилишади деб хисоблайди. Ижтимоий жихатдан хал этади, деб тушунди, чунки меҳнат одамни тарбиялайди, унинг ақлини оширади, деб билди. Пеcталоцци халқ бошига тушган кулфатларни манбаи иқтисодий шароит эмас, балки маърифатнинг йўқлиги деб билди. Унинг фикрича, ҳамма одамлар тарбия ва таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиши, мактаблар жамиятни ижтимоий жихатдан ўзгартириши лозим, деб тушунди. Яъни унинг фикрича, ҳар бир кишининг ҳақиқий инсоний кучлари ҳаракатга келиб, мустаҳкамлангандагина ижтимоий масалалар ҳал бўлади. Меҳнат одамни тарбиялашнинг энг муҳим воситаси бўлиш билан барча унинг ақлини ривожлантиради. Яъни инсонлар билиш сезиш орқали идрок қилади, ўз таъсаввурларини тиклайди. Пеcталоццининг дунёқараши инсонпарварлик, демократика, интилишлар руҳи билан суғорилган, айрим диалектик ғояларни ўз ичига олган. Унинг фикрича ҳар бир болага хос бўлган туғма куч ва қобилятларни табиий тартибда ўстириш лозим. Маълумки тарбия болага туғилгандан бошлаб берилади. «Бола туғилган соат унга тарбия беришнинг биринчи соатидир»-деб таъкидлайди. Пеcталоцци педагогика, аввало онани тарбиялаш методларини ишлаб чиқиш лозим, яъни ҳар бир болага хос бўлган туғма куч ва қобилятни табиий тартибда ўстириш лозимлигини таъкидлайди. Пеcталоцци элементар таълим назарияси ҳақида фикр юритиб, унга жисмоний тарбия меҳнат тарбияси, аҳлоқий ва эстетик тарбия, ақлий тарбия ва ўқитишни киритади, бунда инсон ҳамма томондан уйғун камолот топган шахс сифатида шаклланади деб тушунади. У инсон шахсини камолга етказишни жисмоний тарбиянинг аҳамиятини таърифлаб, болаларнинг ўсишига катталарнинг оқилона таъсир кўрсатишидир деб билади. У юқоридаги фикрлари билан унинг педагогик тажриба ва назариянинг уйғунлигидан иборат эди. Пеcталоцци аҳлоқий тарбия ҳақида фикр юритиб тарбиянинг асосий вазифаси келгуси ижтимоий ҳаётда қатнашиш, фойда келтирадиган ҳамма томонлама уйғун камол топган инсонни етиштиришдир деб, билади. Боланинг ахлоқида оилада асос солинади, яъни ота-онанинг уйи аҳлоқ мактабидир деб, таъкидлайди. Пеcталоцци ақлий тарбия тўғрисида ҳам ўзига хос бой мазмунли фикрлар билдиради. Унинг педагогик қарашида инсоннинг ҳамма жихатлари бир-бирига уйғунлашиб ривожланади, деган ғоясига таянган ҳолда ақлий тарбияни ахлоқий тарбия билан боғлаб олиб боришни талаб этади, ўз кузатишлари асосида болаларда кўриш, эшитиш сезгилари, фикрлаш ва сўзлаш эхтиёжини ривожлантиришни таъкидлайди. Инсон ўзининг сезги аъзолари ёрдамида ташқи дунёни идрок этади, таълимнинг вазифаси ҳам ана шунда деб билади. Таълимни соддалаштириш, уни психалогия негизида кўриш мактаб таълимини тубдан ўзгартириш, дарслар қаторига ўқиш, ёзиш, арифметика, геометриянинг бошланғич қисмларини яъни ўлчам, расм, чизиш ашула гимнастика, география, тарих, тиббиётга доир билимларни киритишни тавсия этади, мактабда таълим методини янгилаш, янги методларни ишлаб чиқиш ўқитиш методикасини янгилаш каби ғояларни илгари сурди. Пеcталоццининг элементлар таълим назарияси жисмоний тарбия, меҳнат тарбияси, аҳлоқий ва эстетик тарбияни ва ақлий тарбия бериш ва ўқитишни ўз ичига олади. Пеcталоцци ўзининг умумий дидактик қоидаларига таяниб, бошланғич синфнинг хусусий методикасини яратади. У она тили ўқитишнинг вазифалари, болалар нутқини ўстириш, сўз бойлигини оширишдан иборатдир днган ғояни илгари суради. Савод ўргатишда товуш методини биринчи ўринга ўуяди. Шунингдек Пеcталоцци зерикарли, бир хилдаги машқлар билан болани банд этишдан болаларни кузатиш нарса, ходисалар белгиларини аниқлаш, нарсани аниқ ва тўлиқ тасвирлаш малакасини хосил қилишни ёқлайди. У болаларда ёзув малакасини хосил қилиш элементларини чиздириш, машқ қилдиришни тавсия этади, ёзувга ўргатишни нарсаларни ўлчам, суратини чизиш, нутқини ўстириш билан боғлаб олиб боришни таъкидлайди. Пеcталоцци болаларга ўлчамни ўргатиш учун тўғри чизиқ чизиш сўнг бурчак, квадрат чизишни, бўлакларга бўлишни таклиф этади. Болаларда ёзув малакасини ўстириш аҳамияти беради. Унинг фикрича болаларда ёзув малакасини ошириш дастлаб тўғри ва эгри чизиқлар чизиш машқ қилдиради. Ўлчашни ўргатиш учун эса дастлаб тўғри чизиқ сўнг бурчак, квадрат чизиш билан турли геометрик шаклларни кўрсатиш, уларнинг номини айтиб беришга ўргатади. Бундай машқлар болаларни ёзувга ўргатишини асоси деб билади. Пеcталоцци педагогик назарияси ва юқоридаги каби тажрибаси орқали элементлар таълим назариясини яратди. Халқ мактабини ривожлантиришда Пеcталоцци назарияси муҳим рол ўйнади. У болани жисмоний тарбиялашга доир қимматли фикрлар билдирди. У бошланғич мактабда бериладиган билимнинг мазмунини кенгайтиришни талаб этди, бошланғич мактабни халққа оқинлаштиришига, уни халқ турмуши ва эҳтиётлари билан боғлашга болаларни меҳнатга ўргатишга, уларни турмушга таёрлашга эътибор берди.
Пеcталоццининг педагогик назарияси ва элементлар тарбия муҳим ўрин эгаллайди. У болаларни ақлий жихатдан тарбиялаш, бундай тарбияни бошланғич таълимдан бошлаб кенг фойдаланиши назарда тутади. У бошланғич таълимнинг хусусий методикасининг асосини яратди. Айниқса она тили, хисоб, география, ўлкашунослик фанларидан элементар билим беришнинг мазмуни белгилаб берди. Шунингдек, меҳнат тарбиясини, болаларга оддий турдаги туриш, кўтариш ташлаш, ирғитиш қулоч ёзиш курашиш каби жисмоний машқларни бажариш болани бақувват бўлиши, меҳнатга таёрлаши лозим деб тушунади.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish