Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти «электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари» кафедраси «Электротехниканинг назарий асослари»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ «ЭЛЕКТР ТЕХНИКАСИ, ЭЛЕКТР МЕХАНИКАСИ ВА ЭЛЕКТР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ» кафедраси «Электротехниканинг назарий асослари» (2-қисм: «Ночизиқли электр занжирлари назарияси») фани бўйича М А Ъ Р У З А МАШҒУЛОТИ
Электр занжирларнинг бир турғунлашган режимдан бошқасига ўтишини характерловчи жараёнлар ўткинчи жараёнлар деб аталади.
Электр занжирнинг иш режимини ўзгаришига олиб келувчи барча сабаблар оддий равишда коммутация ёки коммутацион жараёнлар натижасида вужудга келади.
Агар занжир фақат актив қаршиликдан иборат бўлса, занжирдаги хисобий режим коммутация содир бўлган ондан кейин бошланади.
Агар занжирда битта бўлса хам энергия тўпловчи элемент (сиғим ёки индуктивлик) бўлса, бу занжирни бир турғунлашган режимдан бошқасига ўтиши, бу элементларнинг магнит ва электр майдонларида тўпланган электромагнит энергиясининг миқдор жихатидан ўзгаришига боғлиқ бўлади.
Энергияни сон жихатидан чекли миқдорга ўзгариши бир зумда содир бўла олмаслиги туфайли, занжирнинг бир турғунлашган режимдан бошқасига ўтиши маълум вақтни талаб этади.
Коммутация қонунлари
Коммутация қонунлари
Коммутациянинг биринчи қонуни: Хар қандай индуктивликка эга тармоқдаги ток ва магнит оқими коммутация пайтида ўзини коммутацияга қадар бўлган қийматини сақлайди ива бундан сўнг анна шу қийматларидан бошлаб ўзгаради.
ёки
Буни индуктив ғалтакни ўзгармас кучланиш манбаига улаш мисолида кўриш мумкин. Агар коммутацияга қадар ғалтакдан ток ўтмаган бўлса, коммутация пайтида ғалтакдан ўтаётган ток ва хосил бўлган магнит оқими нолга тенг, яъни:
бўлса
бўлади
Бу миқдорларнинг 0 дан то барқарор миқдорларигача бирданига ошиб кетиши назарий жихатдан мумкин эмас, чунки бунинг учун ток ва магнит оқимининг ўзгариш тезлиги чексиз катта бўлиши керак, яъни:
Бу миқдорларнинг 0 дан то барқарор миқдорларигача бирданига ошиб кетиши назарий жихатдан мумкин эмас, чунки бунинг учун ток ва магнит оқимининг ўзгариш тезлиги чексиз катта бўлиши керак, яъни:
бўлиши керак.
Коммутациянинг иккинчи қонуни: Хар қандай тармоқда сиғимдаги кучланиш ва заряд миқдори коммутация пайтида ўзининг коммутацияга қадар бўлган қийматини сақлайди ва бундан сўнг ана шу қийматларидан бошлаб ўзгаради.
ёки
Конденсатордаги кучланиш ва заряднинг t0 пайтда бирданига ўзгариши мумкин эмас, чунки бу холда занжирдан ўтаётган ток чексиз катта бўлиши керак, лекин бу хол Кирхгоф қонунларига зид бўлади.
Конденсатордаги кучланиш ва заряднинг t0 пайтда бирданига ўзгариши мумкин эмас, чунки бу холда занжирдан ўтаётган ток чексиз катта бўлиши керак, лекин бу хол Кирхгоф қонунларига зид бўлади.
Коммутация пайтида электромагнит энергиянинг оний миқдорлари коммутацияга қадар бўлган ва ундан кейинги турғунлашган режимларда ўзаро тенг эмас, демак занжирда ана шу энергия фарқини компенсацияловчи куч мавжуд бўлиши керак.
Масалан, r ва L элементлари кетма-кет уланган занжирни ўзгармас кучланиш манбаига улашда t0 пайтда бир-бирига тенг бўлмаган иккита турғунлашган ток ўзаро туташуви керак
яъни:
яъни:
ва бўлса
бўлади, ёки
Расм-2.1 да берилган занжирнинг электр мувозанат тенгламаси Кирхгофнинг 2-қонунига асосан қуйидагича бўлади:
Расм-2.1
Бу ерда: i-токнинг t0 пайтдан то t гача бўлган вақтдаги оний қиймати.
Занжирда ўткинчи жараён тугаши билан манба кучланишининг ўзгариш қонунига бўйсунадиган турғунлашган мажбурий режим бошланади. Демек занжирнинг мувозанат тенгламасини қуйидагича ёзиш мумкин:
Занжирда ўткинчи жараён тугаши билан манба кучланишининг ўзгариш қонунига бўйсунадиган турғунлашган мажбурий режим бошланади. Демек занжирнинг мувозанат тенгламасини қуйидагича ёзиш мумкин:
Ўткинчи ток мажбурий, турғунлашган ва эркин токдан иборат, яъни: