Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги фарғона политехника институти


Деталларни дастгоҳларда ўрнатиш усуллари. Олти нуқта қоидаси



Download 0,81 Mb.
bet3/16
Sana19.04.2022
Hajmi0,81 Mb.
#562752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 5229079600063054752

1.2. Деталларни дастгоҳларда ўрнатиш усуллари. Олти нуқта қоидаси


Деталларга ишлов бериш учун улар турли усуллар ёрдамида ўрнатилиши мумкин.

  1. Деталнинг бевосита дастгоҳ столига ўрнатиш. Бу усул донали ва кичик серияли ишлаб чиқариш шароитида қўлланилади. Бу усулни қўллашнинг асосий сабаби махсус мослама тайёрлашни иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигида.

  2. Аввалдан белгилаб олиш усули билан Деталнинг дастгоҳ столига ўрнатиш. Аввалдан белгилаб олишда ишлов бериладиган юзаларнинг ҳолатини белгиловчи ўқ ва бошқа чизиқларни хомашё юзасида ҳосил қилинади.

Бунинг учун хомашё юзаси бўёқ билан бўяб олинади. Чизиқлар штангенциркуллар, штангенрейсмуслар, бурчаклилар, парраклар ёрдамида ўтказилади.
Аввалдан белгилаб олиш юқори малакали ишчининг кўп вақтини талаб қилади. Бу усл ёрдамида юқори аниқликка эришиш қийин. Шунинг учун бу усулдан катта ўлчамдаги мураккаб қуйма деталларга ишлов беришда фойдаланилади.

  1. Деталларни махсус мосламаларга ўрнатиб ишлов бериш. Бу усулдан фойдаланилганда махсус мослама ёрдамида деталга кесувчи асбобга нисбатан аниқ ҳолатда берилади. Махсус мосламалардан фойдаланилганда хомашё аввалдан чизиқлар ўтказиш уни дастгоҳга ўрнатишда созлаш ишларини бажариш керак эмас.

Махсус мосламалар ёрдамида Деталнинг дастгоҳга ўрнатиш тез ва осон бажарилади. Мосламалардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги донали ва кичик серияли ишлаб чиқариш шароитида кўриб чиқилиши мумкин. Кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитида мосламалардан фойдаланиш мажбурий кўринишга эга. Акс ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришиш мумкин эмас. Бу ишлаб чиқариш шароитларида ҳар-бир амални бажариш учун алоҳида мослама лойиҳалаш тақозо этилади.
Махсус мосламаларда деталларни базалаш учун ўрнатиш юзалари назарда тутилади.
Қаттиқ жисмлар механикасидан маoлумки, улар фазода олтита эркинлик даражасига эга. Бу ихтиёрий танланган учта ўзаро перпендикуляр X,Y,Z ўқлар бўйича илгариланма-қайтма ва шу ўқлар атрофида айланма харакатлардан иборат (2-расм).
Деталнинг ҳар бир эркинлик даражасини йўқотиш учун уни маoлум бир қўзғалмас нуқтага қисиш (жипслаш) керак. Бу нуқталар ўз навбатида мослама ёки дастгоҳ столининг қўзғалмас нуқталари бўлиши мумкин. Ҳар бир қўзғалмас бир нуқтали таянч Деталнинг битта эркинлик даражасини йўқотади. Деталнинг барча олтита эркинлик даражасини йўқотиш учун уни олтита қўзғалмас таянчга базалаш демакдир.
Бу олти нуқта учта ўзаро перпендикуляр текисликда жойлашган бўлиши керак: 1,2,3, нуқталар XОZ да; 4 ва 5 YОZ да; ва 6эса XОY да.

2.2-расм. Деталларни базалаш схемаси (олти нуқта қоидаси): Р1,Р2,Р3- Деталнинг базалашда таoсир этувчи кучлар.

Учта 1,2,3 нуқталар Деталнинг XОZ текислигига нисбатан ҳолатини ифодалайди ва бу текислик ўрнатиш текислиги деб юритилади. Учта таянч нуқта Деталнинг Y ўқи бўйича силжишини ва X,Y ўқлари атрофида айланишини йўқотади.


Иккита 4 ва 5 нуқталар Деталнинг XОZ текислигига нисбатан ҳолатини ифодалайди ва бу текислик йўналтирувчи текислик деб юритилади. Иккита таянч нуқта Деталнинг Х ўқи бўйича силжишини ва Y ўқи атрофида айланишини йўқотади.


2.3-расм. Цилиндрик Деталнинг призмада базалаш схемаси:
1,2,3,4,5,6 – таянч нуқталари.
Битта 6 - нуқта деталнинг XОY тексилигига нисбатан ҳолатини белгилайди ва бу текислик таянч текислик деб юритилади. Бу таянч нуқта Деталнинг Z ўқи бўйича силжиши бўлган охирги эркинлик даражасини йўқотади.
Масалан, цилиндрик Деталнинг призмага базалашда (2.3-расм) унинг 4 та эркинлик даражаси тўртга (1,2,3,4) қўзғалмас нуқталар ёрдамида йўқотилади, қолган икки эркинлик даражаси призма бўйлаб силжиши ва ўз ўқи атрофида айланиши 5 ва 6 таянчлар ёрдамида йўқотилади. Бунинг учун 5 нуқтада таянч қўйилса, 6 нуқтада шпонка ўрнатилади.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish