2010 йил “ “ – баённома.
Институт услубий кенгаши қарори
билан тасдиқланган.
2010 йил “ “ – баённома.
Тузувчилар: доцент Э.Т.Мамуров
МУНДАРИЖА
|
ЗАГОТОВКАЛАРНИ БАЗАЛАШ СХЕМАЛАРИНИНГ ЭСКИЗЛАРИНИ ТУЗИШ……………………………………….
|
6-10
|
|
ДЕТАЛ КОНСТРУКЦИЯСИНИ ТЕХНОЛОГИКЛИГИНИ ТАҲЛИЛИ ВА ТЕХНОЛОГИКЛИКНИНГ СОНЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ…………………………..
|
10-12
|
|
ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТЕХНИК МЕҲЁРЛАШ………………………………………………………
|
13-17
|
|
ГУРУҲЛИ ИШЛОВ БЕРИШДА КОМПЛЕКСЛИ ДЕТАЛНИ ЛОЙИХАЛАШ…………………………
|
17-18
|
|
ТАНАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН МАРШРУТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ………………………………
|
18-21
|
|
ВАЛГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН МАРШРУТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ…………………………..
|
21-24
|
|
РИЧАГ ВА ВИЛКАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН МАРШРУТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ………….............
|
24-26
|
|
ТИШЛИ ҒИЛДИРАККА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁН МАРШРУТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ……………………
|
26-29
|
|
ЙИҒИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИҲАЛАШ……
|
30-32
|
|
РЕЗБАЛИ БИРИКМАЛАРНИ ЙИҒИШ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ……………………………………………………..
|
32-34
|
|
ЎҚУВ – УСЛУБИЙ АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ......................
|
|
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЗАГОТОВКАЛАРНИ БАЗАЛАШ СХЕМАЛАРИНИНГ
ЭСКИЗЛАРИНИ ТУЗИШ
ИШНИ БАЖАРИШ УЧУН КЕРАКЛИ МАЪЛУМОТЛАР
Деталларни дастгоҳларда ўрнатиб ишлов беришда қўйидаги юзалар ва базалар мавжуд: ишлов берилаётган юза, базавий юзалар, ишлов беришда таҳминланадиган ўлчам учун ўлчов боши юзаси; маҳкамлашда қисиш кучини қабул қилувчи юза; ишлов берилмайдиган юза. База вазифасини юзалар, чизиқлар, нуқталар ва уларнинг йиғиндиси бажариши мумкин. Базаларнинг нимага мўлжалланганлигига кўра қўйидагича бўлиши мумкин: технологик базалар (технологик базалар ўрнатиш ва ўлчов базаларига, ўрнатиш базалари эса асосий ва ёрдамчи бўлади); ўлчов базаси; йиғиш базаси; конструктив база.
Деталларга механик ишлов беришда юқори аниқликка эришиш учун доимий равишда ўрнатиш базаси сифатида битта юзадан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ўрнатиш базаси алмашиши билан ишлов бериш аниқлиги пасаяди. Лекин, қатор операцияларни бажаришда фақат битта юзадан ўрнатиш базаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Бунга сабаб детал юзаларининг ўзаро жойлашиш тартиби, дастгоҳнинг технологик имкониятлари ва кесувчи асбобларнинг тузилиши бўлади. Демак, базаларнинг доимийлик тамойили деб технологик жараённинг барча операцияларини бажаришда деталнинг битта юзасидан ўрнатиш базаси сифатида фойдаланишга айтилади.
Агарда юкоридаги тамойилга амал килиш кийин булса, у холда ўрнатиш базаси сифатида бошка юзаларга нисбатан аник улчам билан белгиланувчи хизмат вазифасига бевосита таҳсир этувчи юза олинади.
Худди шунингдек, битта юза турли хил база вазифасини бажара оладиган килиб танлаб олиш керак, чунки бу хам детални тайёрлашда юкори аникликни таҳминлайди.
Шу максадда битта юзани хам улчов, хам ўрнатиш базаси сифатида фойдаланиш максадга мувофик булади. Агарда бу жуфтликка йигиш базаси хам кушилса янада юкори механик ишлов бериш аниклигига эришиш мумкин.
Худди шу ёндашиш базаларни кушилиш тамойили деб юритилади.
Улчов базасини ўрнатиш базаси сифатида фойдаланиш тугрисидаги карор деталнинг кайси улчами аник таминланиши ва кайси юзани улчов боши сифатида кабул килиш кераклигига боглик булади.
Масалан, 2.1а - расмда курсатилган холат учун Х улчам аник таминланиши керак, бу ўлчам учун ўлчов боши А-А юза. Ушбу юза бир ваҳтда хам улчов хам ўрнатиш базаси булиб хизмат килади. 21,б-расмда Y улчам аник таoминланиши керак, унинг учун ўлчов боши юза Б-Б, кайсики Б-Б юза шу холат учун улчов базаси, А-А юза эса ўрнатиш базасидир. Бундан куриниб турибдики, иккинчи мисолда базаларни кушилиш тамойили амал килмайди.
2.1-расм. Ўрнатиш ва ўлчаш базалари
Базаларнинг ўлчамлари деталнинг ишончли, мустаҳкам маҳкамлаш учун, натижада ишлов бериш жараёнида ўз ҳолатини ўзгартирмаслиги учун етарли бўлиши керак. Базавий юза қисиш (маҳкамлаш) кучлари таoсирида деформацияланмайдиган бўлиши ва имконияти борича кесиш ва қисиш кучларини бир ўйналишда қабул қилиб, ишлов берилаётган юзага яқин жойлашган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |