Ишнинг бажариш тартиби.
1. Берилган вариантларни кўчириб чизмани кўчириб олинг .
2. Заготовка турини , уни олиш усулини танлаб олиб, эскизини чизинг.
3. Механик ишлов бериш режасини ўрнатинг/4,4А формадаги ГОСТ .3 . 1105-74 бўйича “Маршрут картасини тўлдиринг./.
Технологик базаларни танлаб олинг ;
Операциялар структураси ва уларнинг таркибини аниқланг.
Дастгохларни ,ёрдамчи ва кесувчи асбобларни ҳамда текшириш воситаларини аниқланг.
3.Топшириқ вариантлари.
8.1.Жадвал
Вариант №
|
Тишли ғилдирак ўлчамлари ,мм
|
Мо
дулғ
m
|
Тишлар
z
|
Материал
|
Ишлаб чиқариш турлари
|
D
|
B
|
b
|
d
|
d1
|
1.
|
160
|
40
|
20
|
75
|
32
|
4
|
40
|
Пўлат 45
|
Ўрта серияли
|
2.
|
180
|
60
|
30
|
80
|
42
|
4
|
45
|
Пўлат 40 X
|
Кўп серияли
|
3.
|
200
|
70
|
35
|
90
|
45
|
4
|
50
|
Пўлат 35
|
Ялпи и/ч
|
4.
|
203
|
85
|
40
|
100
|
50
|
3
|
71
|
ЧўянСЧ-18
|
Донли и/ч
|
5.
|
220
|
95
|
45
|
110
|
55
|
4
|
55
|
ЧўянСЧ-18
|
Майда серияли
|
6.
|
81
|
20
|
10
|
38
|
16
|
3
|
27
|
Чўян СЧ-15
|
Ўрта серияли
|
7.
|
90
|
30
|
15
|
40
|
21
|
3
|
30
|
Чўян СЧ-20
|
Кўп серияли
|
8.
|
100
|
35
|
18
|
45
|
23
|
2
|
50
|
Пўлат 25
|
Ялпи и/ч
|
9.
|
120
|
43
|
20
|
50
|
25
|
1,5
|
80
|
Пўлат 3
|
Донали и/ч
|
10.
|
150
|
54
|
27
|
68
|
35
|
2
|
75
|
Пўлат 30
|
Майда серияли
|
4. Адабиётлар
1. Обработка металлов резанием : Справочник технолога / Под ред. Г. А. Монахова, -М ; Машиностроение, 1974-598с.
2. Основқ технологии машиностоения /Под ред. В. С. Карсакова, -М : Машиностоение , 1977-416с.
3. Технология машиностроения / Спецалғная частғ, -М : Машиностоение, 1973-448с.
4. Справочник технолога – машиностроителя /Под ред. А. Г. Косилёвой и Р. К. Мешерякова,-М .: Машиностоение , 1985, Том 1-650с.
5. Справочник технолога – машиностоителя /Под. Ред. А.Г. Косиловой и Р. К. Мешерякова, -М : Машиностоение, 1985 Том 2
9- АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЙИҒИШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИХАЛАШ /2 қисмли/
1.Ишни бажариш учун зарур бўлган назарий маълумотлар.
1-қисм. Йиғишни технологик схемасини ишлаб чиқиш.
Йиғишни технологик жараёнларини ишлаб чиқиш учун махсулотни тузилишини ўрганиш, йиғиш чизмасини технологик текшириш ҳамда қабул қилинган техник шартлар билан танишиш керак.
Таҳлил асосида умумий ва қисмли йиғишни технологик схемалари тузилади. Умумий йиғиш схемаси бутун маҳсулот учун. Қисмли йиғиш схемаси маҳсулотни ҳамма алоҳида қисмлари учун тузилади.
Йиғишни технологик жараёнини лойиҳалаш учун йиғиш технологик схемалари асос бўлади. Олдин маҳсулотнинг умумий йиғиш схемаси, кейин эса қисмлари бўйича йиғиш схемалари ишлаб чиқилади. Қисмлар бўйича йиғиш технологик жараёнини бирданига бир неча технологик лойиҳалаганлиги сабабли ишлаб чиқаришни тайёрлашга сарфланган вақт камаяди.
Йиғиш технологик схемасини тузиш олдидан маҳсулотни таркибий қисмларга (йиғиш бирликларига) ажратмоқ керак.
Бу ишни қуйидагиларга асосланиб бажариш мақсадга мувофиқдир:
а) йиғиш бирлиги ҳажм ва оғирлиги жиҳатидан катта бўлмаслиги, шунингдек камроқ детал ва бирикмалардан ташкил топган бўлиши керак: махсулотни ортиқча йиғиш бирликларига ажратиш, йиғиш вақтида ташкилий қийинчиликларини туғдиради:
б) агар йиғиш жараёнида синаш ёки махсус слесарлик ишлари бўлса, уларни махсус бирлигига киритиш керак;
в) йиғиш бирлиги машинага ўрнатилгандан сўнг қайтадан ажратилишига йўл қўймаслик керак:
г) машина деталларининг кўпчиликги, асосий база деталлари ва резбали бирикмалардан ташқари, умумий йиғиш жойига алоҳида узатилмаслиги учун олдидан бирликларга киритилади;
д) йиғишдаги иш хажми; ҳамма йиғиш бирикмалари учун тахминан бир хил бўлиши керак.
Йиғиш бирлиги албатта базавий деталҳдан бошлаб йиғилади. Базавий деталғ бошқа деталларни йиғиш бирлигига нисбатан холатларини белгилаб беради. Махсулотни умумий йиғишни базавий қисмидан, яни умумий йиғмада бошқа йиғиш бирикмаларини ҳолатини белгилаб турувчи йиғиш бирлигидан бошланади.
Схемада усумий йиғиш жараёни горизонтал чизиқ билан белгиланади. Бу чизиқ базавий деталдан йиғилган махсулот томонидан ўтказилади. Юқорида махсулотдаги ҳамма деталларни шартли белгилари йиғиш кетма-кетлиги бўйича жойлаштирилади. Пастда махсулотга тайёр холатда бирикадиган йиғиш бирликлари жойлашади (2-11расм). Қисмли йиғиш технологик схемаларида йиғиш бирликлари янада юқори тартибдаги йиғиш технологик схемаларида йиғиш бирикмаларига ёки деталларга ажратилади. (212-расм). Бу схемаларда деталларни шартли белгилари уч қисмига бўлинган тўртбурчак кўринишда бўлади. Тўртбурчакнинг юқори қисмда деталнинг номи, пастки қисмининг чап томонида сонли хос рақами, ўнг томонида бирикмадаги деталларнинг сони ёзилган. Сонли хос рақам йиғув чизмадан олинади.
Йиғув технологик схемадаги йиғув бирикмасининг йиғиш характери тушунарсиз бўлса, схемага қўшимча сўзлар киритилади / масалан: парчинлаш, пайвандлаш, созлаш, мослаш, оралиқларни текшириш/. Баҳзи бир бирикмаларда машинага ўрнатилаётганда қисман ёки тўлиқ қайта ажратилади ва сўнгра қайта йиғилади. Масалан, паршенғ билан шатун олдиндан йиғилиб махсус мосламада текширилиб олинади. Машина йиғилаётганда /компрессор/ эса тирсакли вални шатун билан бириктириш учун шатун қопқоғини ечишга тўғри келади. Бундай қўшимча ишлар умумий йиғув технологик схемасида тушунтириш ёзув билан кўрсатилади.
2-Қисм. Йиғиш кетма-кетлигини, операция ва ўтишларни мазмунини ишлаб чиқариш.
Йиғиш технологик схемаси тузилгандан сўнг, технологик жараёнини лойихалашга ўтилади. Доналаб ишлаб чиқаришда йиғиш технологик жараёнини батафсил операция ва ўтишларга бўлиб ишлаб чиқиш, иқтисодий жиҳатдан ноқулай, чунки бу иш кўп вақт ва маблағни талаб қилади. Бу ҳолда фақат керакли тартибда, масалан, қуйидагиларни санаб ўтилади; цилиндрни олдинги қопқоғини йиғиш; поршенғ ва штокни йиғув бирлигини йиғиш; гидроцилиндрни йиғув бирликларини йиғиш; йиғилган цилиндрни созлаш.
Бу технология ва чизмадан фойдаланиб йиғув ишларини фақат юқори малакали ишчилар бажаришлари мумкин. Чунки йиғиш тартибини ва йиғишни қулай томонларини улар яхшироқ биладилар. Баҳзида йиғув технологик маршрутига қисқача кўрсатмалар киритилади, масалан: “станина бўйлаб столни шабрлаш”. /дет.10/; “Вални йиғув бирлигини йиғиш” /дет. 63/; “соқачали подшипникни” /дет.74/; шестерняни /дет.69/; втулкани /дет.54/ ва штифтни дет.85/, валга /дет.63/ ўрнатиш”.
Олдин айтиб ўтилганидек серияли ишлаб чиқариш учун операцияларни ва ўтишларни диференциаллаш ўзига хос хусусиятдир. Яни ишлаб чиқаришда эса деталлашган технологик жараён тузилади. Бу жараён операция ва ўтишлари қуйидагича бўлишлари мумкин. Таянчни йиғиш /2-13расм/
9.1.Жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |