8 - Амалий машғулот
Тишли ғилдиракларга ишлов бериш технологик жараён маршрутини лойиҳалаш.
1. Ишни бажариш учун зарур бўлган назарий маълумотлар.
Шаклига қараб тишли ғилдиракларнинг цилиндрик ва конуссимон , тишлари тўғри, қийшиқ ва эгри чизиқли хиллари бор. Цилиндрик ғилдираклар бир ва кўп винецли қилиб тайёрланади. Тузилиш бўйича тишли ғилдираклар диск. Фланец ва валчалар кўринишида бўлади. Диск кўринишидаги тишли ғилдиракларнинг тешиклари силлиқ, шонка учун пазли ва шлицали қилиб тайёрланади. Бу ғилдиракларнинг узунликлари тешик диаметрига нисбат бирдан катта бўлади. Фланец кўринишидаги ғилдиракларнинг бу нисбати бирдан кичик бўлади.
Енгил юкланган ғилдиракларни углеродли пўлат, чўян, рангли қотишмалар , пластмасса / текстолит, капрон ва б./ лардан тайёрлашади. Оғир юкланган ғилдиракларни углеродли легирланган пўлат / 45, 40X, 20X, 18XГТ ,35XМ ва б. / лардан тайёрлаб , уларга термик ишлов беришади / цементациялаш, цианирлаш, азотлаш ва юқори частоталиток ёрдамида тобланиш/. Червякли ғилдираклар бронза /БРАЖ9/ 4, БРОНФ, БРБ 10-1 / ва чўян/ СЧ 15 СЧ20/ лардан тайёрланади.
Диаметири 50 мм гача бўлган содда кўринишдаги тишли ғилдиракларнинг заготовкалари прокатни кесиш билан олинади. Донали ва майда серияли ишлаб чиқишда катта загатрвкаларни эркин болғалаш ва штампларда болғалаш йўли билан олинади. Серияли ва ялпи ишлаб чиқаришда заготовкаларни ёпиқ штампларда тайёрлашди. Думчали тишли ғилдиракларни горизонтал болғалаш машиналарида висадка усулида штамплашади. Бу усулда материал чиқими ва заготовкани штамплаш бурчаклари камаяди.
Чўян ва рагнли қотишмали заготовкалар қўйма усулида олинади. Бу усулда кейинги меҳаник ишлов берилмасдан туриб 10...12 чи аниқлик даражасида тишли венецлар олиш мумкин. Бундай тишли ғилдираклар қишлоқ хўжалиги ва юк кўтариш машиналарида қўлланилади. Чўян ғилдиракларнинг тишларини қўймада емирилишга чидамли юзалар билан тайёрлаш мумкин. Цементацияланган ғилдиракларнингзаготовкалари нормализацияланади. Цементацияланмайдиган ғилдиракларни НВ 220...260 қаттиқликкача яхшилишади. Пластмасса заготовкаларни пресслаш усулини қўйиш йўли билан олинади.
Базавийюзларни ва технологик жараённи ишлаб чиқиш, тишли ғилдиракнинг конструктив шаклига боғлиқ ҳолда қилинади.
Диаметри 500мм дан кичик бўлган цилиндрик , Фланецли ва конуссимон ғилдиракларнинг тишларига ишлов беришда база сифатида марказий тешик юзаси ва таянч чеккаси олинади . Вал- шестерня тишларига ишлов беришда деталғ люнетига ўрнатилади. Бундай детал ўрнатиш бўйини ва вал ёки катта диаметрли бўйин чеккаси бўйича базаланади. Ўрнатиш бўйинларига термик ишловдан кейин сўнгги ишлов беришни марказларга бажариш керак.
Тишли ғилдиракларга ишлов бериш теҳнологик марширути ва дастгоҳлар ғилдиракларни вазифаси, заготовка материали, ўлчамлар ва ишлаб чиқариш хажми бўйича танланади. Бу омилларни хисобга олган ҳолда ишлов беришни умумлашган усуллари мавжуд . Масалан, диаметри 500мм дан кичик бўлган цилиндрик ва фланецли тишли ғилдиракларга ишлов бериш учун қуйидаги марширут мавжуд:
Марказий тешикни пармалаш / зенкерлаш/ ва йўниб кенгайтириш, ҳамда ступица, ободни ташқи ва чекка сиртига бошланғич ишлов бериш.
Ғилдиракнинг ташқи юзаларига бошланғич ишлов бериш ва ўйиб ишлов бериш.
Марказий тешикни сидириш ҳамда шлицали ариқчаларни сидириш ва ўйиб ишлов бериш.
Ғилдиракнинг ташқи юзаларига охирги, ишловни бериш ва чекка сиртини йўниш.
Вал шестерняг ишлов бериш технологик жараёни марказий тешикларни концентраклашни таҳминлаб бериш керак. Чунки улар тишга ишлов беришда база сифатида ишлайди. Червякли шестерняги ишлов бериш технологик жараёни қуйидагилардан иборат : венец ва ступицани бошланғич йўниш ; марказий тешикка ва таянч чеккага ишлов бериш ; ташқи юзаларга сўнги ишлов бериш ва шпонка ариқчасини сидириш. Охирида тишли ғилдиракларни тишларини қирқиш ва безатиш ишлари бажарилади.
Дастгоҳсозликда, автомобилсозликда ва машинасозликда 7 ни аниқлик даражасидаги тез юрар ғилдиракларга ишлов бериш маршрути кўпинча ишлатилади . Аниқлик ўзини ичига : бошланғич ,тоза ва термик ишлов беришни шевинглашни, хонинглашни олади. Оғир юкланган ва бу аниқлик даражасидаги тез юрар узатмадаги тишли ғилдиракларга қуйидаги марширут бўйича ишлов берилади : бошланғич ва тоза тиш фрезалаш : термик ишлов бериш ва тиш жилвирлаш.
8 чи аниқлик даражасидаги тишли ғилдиракларга қуйидаги марширут бўйича ишлов бериш. Бу маршрут баҳзида ўзгаради , яҳни тоза тиш фрезалашдан сўнг цементация кейин эса шевинглаш ишлари бажарилади. Бунда шевинглаш цементациялаш вақтидаги деформация туфайли юзага келган тишни камчилигини йўқотади. Термик ишлов беришдаги деформацияни камайтириш учун , ундан олдинги операцияларда кесиш чуқурлигини камайтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |