Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим Вазирлиги Фарғ


-МАВЗУ: Борлиқ - фалсафа категорияси. Билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари



Download 4,57 Mb.
bet12/86
Sana17.04.2022
Hajmi4,57 Mb.
#559303
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86
Bog'liq
Фалсафа МАЖМУА

2-МАВЗУ: Борлиқ - фалсафа категорияси. Билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари
РЕЖА:
1. Борлиқ тушунчасининг таҳлили. Фалсафа тарихида борлиқ муаммоси.
2. Борлиқнинг шаклларининг таснифи.
3. Ҳаракат – материянинг яшаш шарти.

Мавзунинг таянч иборалари: Олам, монизм, дуализм, плюрализм, субстанция, субстрат, индивидуал олам, ижтимоий олам, реал олам, виртуал олам;борлиқ, йўқлик,мавжудлик, реаллик, материя, фазо, вақт, ҳаракат; нарсалар борлиғи, табиат борлиғи, инсон яратган буюмлар борлиғи, инсон борлиғи; маънавий борлиқ, индивидуал борлиқ, ижтимоий борлиқ.


Борлиқ нима деган масала ҳамиша фалсафий тафаккурнинг асоси бўлиб келган. Кишиларнинг олам тўғрисидаги илмий- фалсафий дунёқарашини таркиб топтиришда уларнинг борлиқ ҳақидаги қарашлари алоҳида ўрин тутган.


Ҳозирги замон фалсафий адабиётларида “борлиқ” тушунчасини тор ва кенг маънода қўллаш ҳолларига дуч келамиз. Тор маънода “борлиқ” онгга боғлиқ бўлмаган объектив олам, кенг маънода - бу барча мавжуд нарсалардир.
Борлиқ тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар қадимги достонларда, эртакларда, диний мадҳияларда учрайди. Бу масалада қадимги Ҳинд, Хитой, юнон ёдгорликлари катта материал бериши мумкин.
Қўҳна Ҳиндистонда яратилган қадимги диний мадҳияларда, хусусан “Махабҳарата”, “Ригведа”, “Рамаяна”, “Упанишад”ларда одамнинг яратилиши хусусида гап борганда, “йўқлик” ва “борлиқ” ҳақида маълумотлар берилади. “Ригведа”да айтилишича, оламнинг пайдо бўлишида “асат”деб аталувчи ибтидо бош ролни ўйнаган. “Асат” имконий борлиқ, яъни “йўқлик” демакдир. “Асат” аста-секин “сат”(”мавжудлик”)ка айланган.
Қадимги Хитойда кенг тарқалган даосизмнинг асосчиси Лао-цзининг фикрича, “борлиқ” асосида “дао” ётади. У “ци” элементи билан биргаликда ҳаёт негизини ташкил этади. Қадимги юнон фалсафасида, айниқса Гераклит қарашларида бу масала муҳим ўрин тутган. Унинг фикрича, айни бир жисм айни вақтда ҳам “мавжуд”, ҳам “мавжуд эмас”. Демокрит айтадики, “борлиқ” “йўқлик” бўлишини талаб этади. Борлиқ “қаттиқлик” ёки моддийликдир. “Йўқлик” эса “бўшлиқ”дан иборат, аммо ҳар иккаласи ҳам мавжуддир. Афлотун борлиқ деганда моддий жисмларни тушунган. Нарсалар борлиғини ғоялар дунёси борлиғидан фарқлаган. Афлотун борлиқни “чин” ва “чин бўлмаган”га ажратади. Ғоялар дунёси “чин”, нарсалар дунёси эса “чин бўлмаган”га киради. Афлотун оламни нарсалар борлиғига бўлиб юбориш билан бирга, айни вақтда “ғоялар” дунёси мавжудлигини нарсалар борлиғи билан қўшишга уринади.
Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасида Киндий, Форобий, Ибн Сино, Умар Ҳайём, Ибн Рушд кабилар борлиқни иккига - вужуди мумкин ва вужуди вожибга бўладилар. Уларнинг фалсафасида борлиқнинг бош сабабчиси Аллоҳ (вужуди вожиб)дир. Демак, Аллоҳ ва у яратган нарсалар бир-бирлари билан ўзаро боғланган бирликни ташкил этади. Чунончи, Жомий шундай ёзади: “Тангрини оламдан ажралган деб ҳисоблама, зероки, барча олам тангридадир, Тангри эса оламда”.(Қаранг: Б. Искандаров. Тасаввуф фалсафаси. Т. 1995, 21б.)
Борлиқ муаммосининг ҳаётий илдизлари ва фалсафий маъноси ни тушуниб етиш муҳимдир. Борлиқ ва йўқлик тўғрисидаги тасаввурлар қандай пайдо бўлган? Инсоният қадимдан бошлаб олам борлиғи, ўз борлиғи, ўзгалар борлиғи устида бош қотирган. Олам азалдан борми? Ёки яратилганми? Одамлар-чи? Одам туғилади, яшайди, вояга етади, бир кун келиб оламдан кўз юмади, у бор эди, бўлган эди, энди йўқ, ломакон бағрига сингиб кетади, йўқлик сари йўл олади. Туғилиш бор экан, ўлим ҳақ. Бу - ҳаёт қонуни. Самад Вурғун тўғри таъкидлаганидек, “тўрт фаслни ўтказмоқлик табиатга бир қонун, туғилмоқлик ва ўлмоқлик бу ҳаётга бир қонун”.
Инсон ҳаётидаги фожиалар ичида энг даҳшатлиси ўлимдир. Ўлиш ваҳимаси одамлар иродасини ўзига ром қилган. Ўлим нима? У борлиқми ёки йўқликми? Одамлар уни билишга қизиққанлар, жавоб излаганлар. Чунончи, В. Шекспир Гамлет тилидан қуйидагиларни баён қилган эди: “Яшаш керакми, ўлиш керакми? Надир афзал? Мана масала. Ўлиш унутилиш, у қандайин диёрки, унга борган йўловчи кўп, аммо ундан қайтган бирор бир йўлчи йўқ.”
Демак, борлиқ кенг маънода мавжудлик тўғрисидаги энг умумий тушунчадир. Борлиқ ва реаллик ғоят кенг тушунчалар - синонимлардир. Борлиқ мавжуд барча кўринадиган ва кўринмайдиган нарсалар. Булар - моддий нарсалар, жараёнлар (физик, кимёвий, биологик, ижтимоий, руҳий, маънавий ва х.к. ), бу -уларнинг хоссалари, алоқалари ва муносабатларидир. Фантазиянинг маҳсулоти бўлган эртаклар, мифлар, энг нозик хаёллар - булар ҳам маънавий реалликнинг кўринишлари, борлиқнинг таркибий қисми сифатида бор нарсалардир.
Борлиқнинг тескариси “Йўқлик” ҳисобланади. Борлиқ ва Йўқлик бири-бирисиз мавжуд эмас, агар уларнинг бир-бирига ўтиши бартараф қилинса, ҳамма нарса ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Нега? Чунки ҳаракат тўхташи мумкин, бунда мавжудлик ўзининг муҳим, асосий ва ажралмас белгиларидан маҳрум бўлади. Энг қаттиқ кристаллар, юлдузларнинг тўдаланиб тўпланиши, у ёки бу ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар гўё Йўқликдан келиб чиққандек бўлади, (улар худди шундай тарзда ҳеч қачон бўлмаган), борлиққа айланади. Нарсаларнинг борлиғи қанчалик узоқ вақт давом этмасин, ниҳоясига етади ва конкрет сифат тарзи (дейлик, шахсан шу инсон)да Йўқликка кетади.
Борлиқ ва Йўқлик муаммоси шу қадар ҳаётийки, у ҳозирги кунда ҳам долзарб бўлиб турибди. Инсониятнинг яшаб қолишини таъминлаш, борлиғини таъминлаш, термо-ядро урушининг Йўқлик сари даҳшатли қадам қўйишининг олдини олиш ҳамма вақт муҳим масаладир.
Олам борлиғи вақт ичида абадийми - ўткинчими? Фазода-чи? Маконда чекланганми ёки чекланмаганми? Ҳаёт ва мамот масаласи-чи? Бу саволлар борлиқ категориясини илмий ўрганишни кун тартибига қўяди. Яхлит олам борлиғи билан одам борлиғини қиёсласак, инсон ҳаёти бу жараёнда капалак умрига қиёс этгулик. (Ғ.Ғулом) Ҳаёт шу қадар тез ўтадики, конкрет одамнинг ҳаёти жуда қисқа эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Борлиқнинг фалсафий маъносини чуқурроқ тасаввур этиш учун унинг конкрет шаклларини кўриб чиқиш лозим бўлади.
Фалсафий адабиётларда борлиқнинг қуйидаги шакллари мавжудлиги эътироф этилади:

Download 4,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish