Фалсафий дунёқараш - Бу тушунчанинг мазмуни инсоннинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ўзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ўз умри ва унинг мазмуни каби кўпдан-кўп тушунчаларга муносабати, уларни англаши, тушуниши, қадрлашида намоён бўлади.
Фома Аквинский - (1224-1292) мўътадил реализмнинг яна бир йирик вакили бўлиб ҳисобланади. Фома ўша давр учун Арасту натур фалсафасини илоҳиёт билан бирлаштиришга ҳаракат қилган. Бунда у мўътадил реализм позициясида турган ва схоластиканинг энг йирик намояндаси бўлган.
Феноменология - хозирги замон фалсафасидаги ва маданиятидаги асосий оқимлардан бири.
Хулоса - ақлий билишнинг муҳим воситаларидан бири, янги билимлар ҳосил қилиш усулидир. Хулоса чиқариш индуктив ва дедуктив бўлиши, яъни айрим олинган нарсаларни билишдан умумий хулосалар чиқаришга ёки умумийликдан алоҳидаликка бориш орқали бўлиши ҳам мумкин.
Хиссий билиш - инсон билишининг дастлабки босқичи бўлиб, мияда предмет ва ходисаларнинг белгилари, сигналлари ва хиссий образларининг ҳосил бўлишидир.
Ходиса - нарса ва жараёнларни ташкил этувчи томонлар, хусусиятлар ва боғланишларнинг намоён булиш шаклидир
Ҳукм - Ақлий билиш нарса ва ҳодисаларга хос бўлган белги ва хусусиятларни тасдиқлаш ёки инкор этишни тақозо этади..
Ҳақиқат - инсон билимларида борлиқнинг тўғри инъикос этиши, предмет ва ходисалар асли қандай бўлса уларни инсон ўз миясида ҳудди шундай инъикос эттирган билимларидир.
Шакл - мазмуннинг мавжудлик усулини, унинг структурасини ифодаловчи, нарса ва ходисаларнинг ички ва ташки томонларининг бирлигидир.
Элей мактаби - пифагорчиларнинг иттифоқи каби Элладнинг Элей шахрида юзага келган. Бу мактабнинг асосий намоёндалари Ксенофан, Парменид, Зенон ва Мелисслардир. Элей мактаби таълимоти қадимги Юнон фалсафасининг шаклланишида, унинг категориялари, жумладан, борлиқ категориясининг ривожида янги қадам ҳисобланади. Ионияликларда борлиқ жисмий, пифагорчиларники эса математик булса, Элей мактабида у фалсафийдир. Элейликлар биринчилар қаторида борлиқ ва тафаккур ўртасидаги муносабат масаласини қуйдилар. Антик фалсафа шаклланишининг якуни Элей мактаби билан тугалланади.
Эпикур - (341-270 йиллар) — қадимги Юнон мутафаккири. Демокрит илгари сурган атомчилик таълимотини янада такомиллаштириб, уни юқори поғонага кўтарган ва тегишли қарашлар билан бойитган файласуф. Эпикур таълимотича, олам — моддий, абадий ва чексиз. Атомлар — бўлинмас, олам — жисм ва бўшлиқдан иборат, деб ёзган эди у. Барча жисмларни Эпикур икки гуруҳга бўлган. Биринчи гуруҳга жисмларни ташкил этувчи атомларни киритган бўлса, иккинчи гуруҳга атомларнинг бирлашишидан ташкил топган жисмларни киритган.
Экзистенциализм - лотинча «экзистенция» ёки интизча «экзистенсе» сузидан олинган булиб «мавжудлик», «мавжудбулмок», деган маънони англатади. Дастлаб ватани Россия булган (Бердяев, Шестов) кейинчалик Германияда кенг ривожланди (Хайдеггер, Ясперс, Бубер) Асл маънода ХХ аср маънавий хаётининг эхтиёжларига жавоб сифатида юзага келди ва ривожланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |