I давр — қадимий давр.
У эрамиздан олдинги 9—7 мингинчи йиллардан тахминан XIX асргача бўлиб, энг узоқ даврни ўз ичига олган.
У билимнинг мустақил соҳаси бўлиб ажралгунга қадар, инсоният бошқариш тажрибасини зарралаб йиға бошлади. Биргаликда меҳнатни тартибга солиш ва ташкилқилишнинг энг биринчи, оддий, бошланғич шакли ибтидоий жамоа тизими босқичида мавжуд бўлган.
Бу даврда бошқариш уруғ, жамоа, қабила аъзолари билан биргаликда маслаҳатлашиб амалга оширилган. Уруғ ва қабила сардорлари ва оқсоқоллари бу даврдаги бошқаришнинг бошланғич асосларини ўзларида мужассамлаштирганлар. Шу даврларда Яқин Шарқнинг баъзи жойларида ўзлаштириш хўжалигидан (ов, мевалар териш ва ҳ. к.) маҳсулот олишнинг принципиал янги шаклига — уларни ишлаб чиқаришга ўтиш амалга оширилди (ишлаб чиқарувчи, иқтисод). Ишлаб чиқарувчи иқтисодга ўтиш менежмент яратилишининг бошланғич нуқтаси ва кишилар томонидан бошқариш соҳасида маълум билимларни тўплаш босқичи бўлди.
Қадимий Мисрда давлат хўжалигини бошқариш бўйича бой тажриба тўпланди. Бу даврда (эрамиздан аввалги 3000—2500-йиллар) етарли даражада ривожланган давлат бошқариш аппарати ва унга хизмат қилувчи қатлам (амалдор-мирзалар) шаклланди. Биринчилар қатори бошқаришга фаолиятнинг алоҳида соҳаси сифатида тавсиф берган СУҚРОТ дир (эрамиздан аввалги 480—397-йиллар). У бошқаришнинг турли шаклларини таҳлил қилиш асосида бошқаришнинг универсаллик принципини тадқиқ қилди. ПЛАТОН (эрамиздан аввалги 428—394-йиллар) давлат бошқариш шакли классификатсиясини яратди. Бошқариш органлари функцияларини чегаралашга ҳаракат қилди. АЛЕКСАНДР МАКЕДОНСКИЙ (эрамиздан аввалги 365—323-йиллар) ҳарбийларни бошқариш назарияси ва амалиётини ривожлантирди. Келтирилган материаллар бошқариш соҳасида билимларни тўплаш жараёнини у ёки бу томондан тавсифласада, барча воқеалар ва саналарни қамраб ололмайди, аммо ушбу шарҳ янги фан ва санъат менежментнинг бошланғич ривожланиш босқичида нималарга эътибор берилганлигини тасаввур қилиш имконини беради.
II давр — индустриал давр (1976—1890-йиллар).
Бу даврда давлат бошқаруви ҳақидаги тасаввурни ривожлантириш соҳасида
Адам Смитнинг хизмати каттадир. У нафақат синфий сиёсий иқтисоднинг вакилигина эмас, балки бошқариш соҳасида мутахассис сифатида танилди, чунки у меҳнат тақсимотини турли шаклларини таҳлил қилиб, шоҳ ва давлат мажбуриятларига тавсиф берди.
Ҳозирги даврда шаклланган илмий йўналишлар ва менежмент мактаблари шаклланишига Роберт Оуеннинг таълимоти ҳам катта таъсир кўрсатди. Унинг ишлаб чиқариш бошқаришини инсонпарварлаш ҳамда ўқитиш заруриятини тан олиш, ишчиларни меҳнат ва маиший шароитларини яхшилаш бўйича ғоялари бугунги кунда ҳам долзарб масаладир.
Бошқариш назарияси ва амалиётида биринчи бурилиш ҳисоблаш техникасининг яратилиши ва қўлланилиши билан боғлиқдир.
1983-йили англиялик математик Ч. Беббидж ҳозирги замонавий ҳисоблаш техникаси — «аналитик машиналар» намунаси лойиҳасини ишлаб чиқди ва унинг ёрдамида ўша даврда бошқариш қарорлари тезлик билан қабул қилина бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |