Ўқув фанининг мақсадива вазифалари
“Ижтимоий ишда бошқарув кўникмалари” фанини ўқитиш ва ўзлаштиришдан мақсад – ижтимоий ишда менежментининг хусусиялари, унда супервизияни юритиш, менеджмент усуллари ва босқичлари борасида магистрларнинг назарий билим ва кўникмаларини бойитишдан иборат.
“Ижтимоий ишда бошқарув кўникмалари” фанининг вазифаси магистрларнинг ушбу фан бўйича олган назарий билим ва амалий кўникмаларини амалий топшириқлар ва интерфоал вазифаларни бажариш орали амалиётда қўллай олиш кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Фан бўйича магистрларнинг билим, кўникма ва малакасига қуйидаги талаблар қўйилади: Магистр:
“Ижтимоий ишда бошқарув кўникмалари” фани бўйича магистр, ижтимоий иш соҳаси мутахассиси фаолиятининг назарий-методологик асосларини, ижтимоий ишда бошқарув кўникмаларини эгаллашда ижтимоий иш менежментининг усуллари ва технологиялари, ижтимоий иш таълим ва касб соҳасининг асосий йўналишлари, ижтимоий ишда бошқаришнинг аҳлоқий тамойиллари, ижтимоий ишда менежментида соҳалараро ёндашув, ижтимоий ишда менежментда башоратлаш, режалаштириш, назорат, персонал билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилишнинг фундаментал асослари ҳақида тасаввурга эга бўлиши шарт.
аҳоли турли қатламлари билан ижтимоий иш амалиётини юритишда ижтимоий иш ходимлари фаолитияни мувофиқлаштириш, йўналтириш, режалаштириш, башоратлаш ва лойиҳалашни билиши ва улардан фойдалана олиши керак.
Магистрлар учун маъруза машғулотлари мавзулари
№
|
Магистрлар учун маъруза мавзулари
|
соат
|
1
|
Илмий менежментнинг шаклланиши ва ривожланиши
|
4
|
|
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари ижтимоий фаолият сифатида
|
2
|
2
|
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмаларини шакллантиришда ижтимоий институтлар ва улар фаолиятини режалаштириш
|
2
|
3
|
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмаларини шакллантиришда қарорлар қабул қилиш.
|
2
|
4
|
Ижтимоий ташкилотда ўзгаришларни бошқариш
|
2
|
5
|
Ижтимоий ишда маҳоратли бошқарув ва ижтимоий хизмат раҳбарининг касбий сифатлари.
|
2
|
6
|
Ижтимоий ишда бошқарувчанлик кўникмалари орқали ходимлар мотивациясини бошқариш.
|
2
|
7
|
Ижтимоий хизмат ташкилотида ижтимоий ишчининг иш юкламаларини бошқариш
|
2
|
8
|
Кейс менежмент- ижтимоий ишчининг функцияси сифатида
|
2
|
9
|
Ижтимоий ишда супервизия
|
4
|
10
|
Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида назорат кураторлик функцияси
|
2
|
11
|
Ижтимоий ишда коммуникатив жараёнлар
|
2
|
12
|
Бошқариш жараёнида ахборот таъминоти
|
2
|
13.
|
Ижтимоий ишда иш юритиш ва архивларни бошқариш
|
2
|
14
|
Ижтимоий ишда менежмент тизими: ташкилий тузилма ва усуллари
|
2
|
15
|
Ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари бошқаришнинг институционал асоси сифатида
|
2
|
|
жами
|
34
|
Маъруза машғулотлари мултемидия қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда академик гуруҳлар учун ўтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |