ГЛОССАРИЙ Авторитет- ходимларнинг рахбарни хурмат қилиши, хурмат юзасидан унинг фикр-мул охазал ари га, маслахатларига қулоқ тутиши, унинг гапини икки қилмасликка, буйруқларини ўз вақтида ўринли бажаришга уриниши.
Адаптатция -ташқи (ички) мухитда объэктив тарзда мавжуд бўлган шарт- шароитларга кишининг (ёки ташкилотнинг) мослашиб бориши
Акция -акция сохибининг аксионерлик жамиятининг устама фондига маълум миқдордаги сармоя жойлаштирганини ва шунинг асосида диведенд шаклидаги фойда олишга хақли эканлигини англатувчи қимматли қожозлар тури.
Акцикреатция-(лот. ахио - қиммат, реатио - яратиш) - кишида (ёки ташкилот миқёсида) янгича қадриятлар тизимини шакллантириш ёхуд шу вақтга қадар мавжуд бўлган қадриятларни мохиятан ўзгартириш, мазмунан янгилаш, қайта кўриб чиқиш тизими.
Альтернатива- бир-бирига қарама-қарши, зид бўлган вариантлардан бирини танлаб олиш заруриятининг ифодаланиши.
Аппеляция- иерархия бўйича қуйи пожонадаги ташкилотнинг хатти- харакати (чиқарган қарорлари)дан норози бўлиб юқори пожонадаги ташкилотга ариза билан мурожаат этиш.
Арбитраж- низоли вазият қатнашчиларининг умумий розилиги билан қабул қилинган воситачи (суд органи) томонидан бахс-мунозарали масаланинг кўриб чиқилиши ва хукмни чиқарилиши.
Аттестатция -ташкилот (ёки алохида олинган ходим)нинг фаолияти белгилаб қўйилган хуқуқий меъёр ва талабларга нечожли мос эканлигини аниқлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар.
Ахборот -тақдим этилиш шаклидан қатъий назар, предмед, далил, воқеа, ходиса ва жараёнлар хақидаги маълумотлар.
Ахборот эгаси -қонун ёки ахборот эгаси томонидан белгиланган хуқуқлар доирасида ахборотга эга бўлган ва ундан фойдаланаётган хамда фойдаланиш ваколатларини амалга ошираётган субъект
Бандлик (ижтимоий) -фуқароларнинг махаллий қонунчиликка зид келмайдиган тарзда шахсий ва ижтимоий эхтиёжларини қондиришга йўналтириладиган фаолияти. Одатда, бу хилдаги фаолият фуқароларга мехнат асосида даромад олишга имконият яратиб беради.
Банкротлик (иқтисодий ночорлик)- хўжалик судининг қарорига мувофиқ бирон бир ташкил от ёхуд фуқаронинг иқтисодий (молиявий) жихатдан ночор ахволда эканлиги расман эълон қилинган юридик холат. Бундай холатдаги хужалик субъэкт ўз кредиторларининг талабларини тўлиқ хажмда қондира олмайди ёхуд мажбурий тўловларни амалга оширишга ночор бўлиб қолади.
Билимлар базаси (ББ) -аниқ бир предмет сохаси бўйича далиллар ва қоидалар шаклида расмийлаштириладиган билимлар тўплами.
Бюджет- муайян давр мобайнида алохида ташкилот ёхуд давлат томонидан қилиниши мумкин бўлган сарф-харажтларни чамалаш асосида хисоблаб чиқилиши; даромад ва харажатларни тақсимлаш, тизимлаштириш; турли хил ишларга мўлжалланган сарф- харажатларнинг, ресурсларнинг (вақт бюджети) тақсимланиши.
Бошқарувчи персонал- батамом ёхуд қисман бошқарувчилик фаолияти билан банд бўлган ходимлар мажмуи.
Бошқарувчилик фаолияти билан божлиқ риск-муайян даражадаги ноаниқлик элементи мавжуд бўлган шарт- шароитларда амалга ошириладиган бошқарувчилик фаолиятининг алохида хусусиятини ифодаланиши. Масалан, реал вазиятнинг қандайлигини бахолаш учун ахборотнинг этишмаслиги ёки унинг ишончли эмаслиги оқибатида менежер юзага келган муаммонинг эчимини излаб албтернатив вариантлардан бирини танлаб олишга мажбур бўлади. У танлаб олган йўл муайян даражадаги ноаниқлик элементи мавжуд бўлгани боис ташкилотга зиён ёхуд аксинча, фойда келтириши мумкин. Бу ўринда менежер рискка бориши лозим. Риск хар қандай бошқарувчилик фаолиятининг ажралмас элементи хисобланади
Вазият белгилаб қўйилган стратегик мақсад ёки умумеътироф этилган фаолият меъёрларига нисбатан ташкилот, бошқариладиган объэктнинг холатини бахолаш мумкин бўлган реал холат.
Венчур корхоналари илмий тадқиқотлар, мухандислик ишланмаларини амалга ошириш, инноватцион лойихаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш билан шужулланувчи, риск потенсиали нисбатан юқори бўлган кичик бизнес корхоналари.
Гарантия (кафолат)-бошланган ишнинг мауваффақиятли якун топишини таъминлай оладиган омиллар ва шарт-шароитлар; омадсизлик рўй берадиган эхтимол мавжуд бўлганида амалга ошириладиган ишнинг муваффақиятли якун топишини кафолатлаб ўз зиммасига масулиятнинг олиниши.
Гиперинфляция-бозорларда мавжуд товар махсулотлари (хизматлар)га нисбатан белгиланган нархларнинг ва муомаладаги пул массасининг узлуксиз юксалиб бориши оқибатида пулнинг қадрсизланиши. Бу хол ўз навбатида молиявий тизимдаги беқарорликка, пул муомаласининг издан чиқишига, қарор топган иқтисодий муносабатларнинг бузилишига, жамиятдаги тангликнинг ўсиб боришига олиб келади. Гиперинфлясияни ифода этувчи иқтисодий кўрсаткич сифатида - жорий ойдаги инфлясия кўламининг 50 % дан ошиб кетиши холати белгиланган
Депрессия- Ишлаб чиқарилган махсулотларнинг хажми нақд пул массасидан ошиб кетади; ахолининг турмуш даражаси пасайиб, ижтимоий танглик кучаяди, бошқарув механизмлари издан чиқади.
Дефляция-ортиқча пул бирликларини муомаладан чиқариб олиниши. Одатда, хукумат томонидан авж олаётган инфлясия суръатларини пасайтириш учун қўлланилади. Дефлясияни амалга оширишнинг қуйидаги услублари мавжуд: солиқларни ошириш, давлат тасарруфидаги мол-мулкни ва давлатнинг қимматли қожозларини савдога чиқарилиши, ташқи савдо оператсияларини ва валюта алмашинувини тартибга солиниши, бюджет хисобидан амалга ошириладиган сарф- харажатларнинг камайтирилиши, ойлик иш хақи даражасини бир маромда сақлаб турилиши. Дефлясиянинг оқибатлари: ижтимоий тангликнинг кучайиши, ижтимоий ихтилофлар, иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши
Диагностика -конкрет ташкилотнинг айни пайтдаги холатини унинг ривожланиш истиқболларини аниқлаш ва инқироз хавфининг олдини олиш мақсадларида тахлил қилиш, бахолаш
Дотатция-корхоналар, ташкилотлар ёки махаллий бюджетнинг камомадини қоплаш учун давлат бюджетидан қайтариб бермаслик шарти билан ажратиладиган пул маблажлари.