Мижоз ахлокини ўзгартиришни фаол мотивациялаш ва ёрдам олишга “эҳтиёжни шакллантириш”.
Ходисага мажмуавий ёндошув, бунда мижознинг барча муаммолари ва эхтибжлари унинг жорий холати ҳамда ижтимоий мухитининг хусусиятларидан келиб чиккан холда куриб чиқилади.
Турли мутахассислар ишини уйгунлаштириш - ходисалар бўйича ишда турли соҳа вақиллари иштирок этадилар.
Ходисани соҳалараро идора қилиш технологиясини куллаш бирмунча химояга мухтож гуруҳдаги мижозлар нинг ёрдам олишини таъминлаш ва алохида ташки лотлар даражасида бўлганидай, турли хизматларнинг катта микдорини ўз ичига олган бир бутун тизим даражасида бундай ёрдамни самарали ҳамда тартибли курсатилишини уюштириш имконини беради. Ходисани соҳалараро идора қилиш халкаро амалиетда синовдан утган ва бирмунча мослашмаган мижозлар гуруҳи билан ишлашда фойдали ҳамда тежамли деб тан олинган. Ходисани сохалараро идора қилиш стандартлари Ушбу бўлимда такдим этилган ходисани соҳалараро идора қилишнинг умумий стандартлари АКШда ижтимоий ходимлари миллий ассоциацияси (NASW) томонидан 1992 йилда ишлаб чиқилган. Шуни таъкидлаш лозимки, гарчи бу стандартлар ижтимоий иш бўйича мутахассислар учун (куйида келтирилган хар бир стандартда гап ижтимоий иш бўйича мутахассис фаолияти ва шундай мутахассис малакаси хакида боради) ишлаб чиқилган бўлса-да, уларни соҳалараро команда таркибида ходисани идора қилиш бўйича ишда катнашувчи бир бирига якин бўлган ихтисосликларнинг вақиллари (психологлар, ижтимоий педагоглар, тарбиячи ва тиббийт ходимлари) фаолиятида ҳам кўллаш мумкин. Шунингдек, бу стандартлар АКШда ишлаб чиқилган ва кўлланаётганини ҳам инобатга олиш лозим. АКШ ижтимоий ходимлари миллий ассоциациясининг стандартлари ва уларга батафсил шархлар билан сайтда куйидаги манзил бўйича танишиш мумкин: www.social wоrkеrs.оrg/рrасtice/standards/sw_сasе_mgmt.asp150(инглиз тилида).
Бу ерда келтирилган ўрта стандарт анъанавий тарзда учта гуруҳга бўлинади: Мижоз билан ишлашга тааллукли стандартлар.
Уюшган даражада ишлашга тааллукли стандартлар.
Профессионал малака стандартлари.
1-стандарт ходисани идора қилиш билан шугулланвчи ижтимоий иш бўйича ходимнинг зарурий касбий малакасини белгилайди. 2-5 стандартлар мижоз билан бевосита ишлаш масалаларига тааллукли. 6-8 стандартлар мутахассиснинг ишни ташкил этиш масалаларига тааллукли: турли ташкилотлар билан ўзаро харакати, молиявий жавобгарлиги ва тегишли сифатли ёрдамни таъминлаш, шунингдек, самарадорликни баҳолаш. 9- ва 10- стандартлар яна касбий тапабларга мурожаат қилади ва муносиб мутахассисларни танлаш тамойилини белгилайди, шунингдек, профессионал мухитда муносабатларни аник белгилайди.