Объектлар қурилишининг бошланғич нархи танлов савдоларини ўтказишда мўлжал ҳисобланади ва пудрат шартномасини тузиш учун асос бўла олмайди.
Танлов савдоларида иштирок этаётган пудрат ташкилотлари (даъвогарлар) танлов нархларини қуйидагилардан келибчиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар: ускуналар сони ва номенклатурасидан; меъёрий иш ҳажмидан;
Намунавий лойиҳавий ёки намунавий лойиҳавий ечими таркибида ишланадиган смета ҳужжатлари қуйидаги максадларга хизмат қилади: лойиҳалаштирилаётган корхона, бино ва иншоотларнинг техник - иктисодий кўрсаткичларини аниқлаш ва унга баҳо бериш; йириклаштирилган смета меъёрларини ишлаш; қурилишнинг смета қийматини 1991 йил нархлари даражасида лойиҳани маҳаллий шароитга боғлаган ҳолда аниқлаш; қурилиш қийматини ҳозирги нархларда аниқлаш (келишилган нархлар). Смета нархлари қуйидаги жараёнларда аниқланади: ишчи ҳужжат ва ишчи лойиҳани тузиш жараёнида иш чизмалари ва шунга мослашган йириклаштирилган нархлар, булар бўлмаганда ускуналар монтажига доир бирлик нархлар ва нарх кўрсаткичлар асосида тузилган сметалар буйича аниқланади; лойиҳани ишлашда ўхшаш объектларнинг нархлари, йириклаштирилган смета меъёрлари, йириклаштирилган нархлар, йириклаштирилган қурилиш қиймати кўрсаткичлари (ЙККК) ва ўхшаш объектларнинг қиймат кўрсаткичлари буйича аниқланади, бунда смета ҳисобларида аниқланган қийматга кузда тутилмаган ишлар учун 5% қўшимча сумма ёзилади. Бино ва иншоотларнинг лойиҳа босқичида тасдиқланган смета қиймати ишчи ҳужжатларни тайёрлашда чегара ҳисобланади.
2.3. Бинолар сметасини тузишда рақамли иқтисодиётдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллар.
2.3. Бинолар сметасини тузишда рақамли иқтисодиётдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллар.
Смета-бюджет йули билан молиялаштиришнинг мохияти шундаки, моддий неъмат ишлаб-чикариш сохасига оид булмаган ва уздаромадларига эга булмаган давлат ва махаллий муассасалар уз кундалик харажатлари ва фаолиятини кенгайтириш чикимларини молиявий режалар-харажатлар системаси асосидаги бюджет маблаглари хисобидан коплайдилар. Смета-бюджет йули билан молиялаштириш, бу молиялашнинг умумий коидалари асосида пул маблагларини кайтармаслик ва хак туламаслик шарти билан берилишидир. Шу билан бирга смета-бюджет йули билан молиялаштириш узига хос хусусиятларга эга булади. Смета-бюжет йули билан молиялаш ижтимоий соха муассасалари Маориф, согликни саклаш, жисмоний тарбия, маданият муассасаларига нисбатан амалга оширилади. Булар каторида маориф ва хак талими муассасалари мухим уринни эгаллайди.
Узбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги «Таълим тугрисидаги» конуннинг 42 моддасида айтилишича «Давлат тасарруфидаги таълим муассасаларини пул билан республика ва махаллий бюджетлар хисобидан давлат меёрлари асосида амалга оширилади. Хозирги шароитда ижтимоий маданий тадбирларнинг молиявий таъминлашнинг узига хос хусусияти сифатида фан, маданият, таълим, согликни саклаш муассасалари фаолиятида тижорат тамойилларининг ривожланаетганлиги ушбу муассасалар томонидан конунларга риоя килган холда тулик кушимча хизматлар курсатишга рухсат этилгани кайд этилиши мумкин. Давлат харажатларининг анча кисми узок муддатли иктисодий меёрлар асосида согликни саклаш сохасига сарфланади. Яна жисморий тарбия, ёшлар сиёсати сохасидаги тадбирлар, техника тараккиёти учун хам бюджет хисобидан молияиаштирилади. Миллий мудофаа харакатлари (армияни саклаб туриш, курол-ярок ва харбий техника сотиб олиш, илмий текшириш, капитал курилиши, харбий хизматчиларнинг нафака таъминоти) хам давлат бюджети хисобидан копланади. Смета- бюджет оркали молиялаштириш тартиби хукук тартибот, хавфсизлик идоралари, суд ва прокурорларнинг маблаг билан таъминлашда кулланилади. Смета-бюджет йули билан молиявий таoминлаш тартиби конун хужжатлари билан белгилаб куйилган булиб, унинг асосида смета, яъни муассаса, ташкилотларни саклаб туриш учун кузда тутилган маблаглар микдорини белгилаб берувчи молиявий режа ётади.