Маълумки, мамалакатимизда бугунги кунда туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шунингдек сўнгги йилларда кўчмас мулк сохасига алохида эътибор берилмоқда.Ушбу сохани ривожлантириш мақсадида хукуматимиз томонидан бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда хамда бир қатор қонун ва қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 05.09.2019 йилдаги “Иншоотлар қиймати тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга руҳсат этиш тўғрисида” ги № 740 сонли қарорини мисол қилиб келтириш мумкин. Шу билан бир қаторда кундан кунга кучмас мулкка бўлган талаб хам ортиб бормоқда.

Мамлакатда давлат геодезия тармоқлари ҳолати ва картографик материалларнинг жойнинг замонавий ҳолатига мувофиқлигини мунтазам таҳлил қилиш.
Ушбу курс ишининг мавзуси: Учкўприк туманидаги 27- умумий ўрта таълим мактаби биносини сметасини тузиш.
Курс ишининг объекти бўлиб, Учкўприк туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби танланган.
1.БОБ. Бинолар ва уларнинг сметасини тузиш усуллари, меъёрий ҳуқуқий асослари.
Намунавий лойиҳавий ёки намунавий лойиҳавий ечими таркибида ишланадиган смета ҳужжатлари қуйидаги максадларга хизмат қилади: лойиҳалаштирилаётган корхона, бино ва иншоотларнинг техник - иктисодий кўрсаткичларини аниқлаш ва унга баҳо бериш; йириклаштирилган смета меъёрларини ишлаш; қурилишнинг смета қийматини 1991 йил нархлари даражасида лойиҳани маҳаллий шароитга боғлаган ҳолда аниқлаш; қурилиш қийматини ҳозирги нархларда аниқлаш.
Смета нархлари қуйидаги жараёнларда аниқланади: ишчи ҳужжат ва ишчи лойиҳани тузиш жараёнида иш чизмалари ва шунга мослашган йириклаштирилган нархлар, булар бўлмаганда ускуналар монтажига доир бирлик нархлар ва нарх кўрсаткичлар асосида тузилган сметалар буйича аниқланади; лойиҳани ишлашда ўхшаш объектларнинг нархлари, йириклаштирилган смета меъёрлари, йириклаштирилган нархлар, йириклаштирилган қурилиш қиймати кўрсаткичлари (ЙККК) ва ўхшаш объектларнинг қиймат кўрсаткичлари буйича аниқланади, бунда смета ҳисобларида аниқланган қийматга кузда тутилмаган ишлар учун 5% қўшимча сумма ёзилади. Бино ва иншоотларнинг лойиҳа босқичида тасдиқланган смета қиймати ишчи ҳужжатларни тайёрлашда чегара ҳисобланади. Намунавий лойиҳаларнинг смета ҳужжатлари "Методические рекомендации по определению сметной стоимости строительствав республике Ўзбекистон" номли тавсиянома коидалари асосида тайёрланади. Қурилишнинг бирор конкрет ҳудуди учун ишланаётган корхона, бино ва иншоотнинг намунавий лойиҳадаги смета қиймати, лойиҳалаштиришнинг барча босқичларида маҳаллий нархларда ҳисобланади. Агар намунавий лойиҳа ҳужжатини ишлаш учун берилган вазифада қурилишнинг конкрет ҳудуди кўрсатилмаган бўлса, смета қиймати базис нархларда аниқланади. Базис сифатида Тошкент шахридаги нархлар қабул килинади.