Жин бўлими асосий асбоб-ускуналари маҳсулот ишлаб чиқариш режаси
Кўрсаткичлар
|
Бирлик
|
Ин-декс
|
Пахта навлари
|
Жами
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
V
|
1.Тола миқдори
|
тонна
|
|
21.7035
|
21.290
|
20.475
|
19.656
|
18.4275
|
101.552
|
2. Жинлар сони
|
тонна
|
|
3
|
3
|
3
|
3
|
3
|
3
|
3. Арралар сони
|
тонна
|
|
130
|
130
|
130
|
130
|
130
|
130
|
4.Жин иш унум-дорлиги
|
тонна
|
|
0.053
|
0.052
|
0.050
|
0.048
|
0.045
|
0.248
|
5. Иш вақти
|
тонна
|
|
7
|
7
|
7
|
7
|
7
|
7
|
6.Самарали иш вақти
|
тонна
|
|
1050
|
1049
|
1050
|
1050
|
1049
|
5248
|
Жин бўлими ишлаб чиқариш дастур қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Пахта толасининг умумий ва навлар бўйича миқдори ИИ.3-жадвалдан олинади.
Жин маркаси ва ундаги арралар сони топшириқ ёки лойиҳалаштирилаётган корхона типига қараб аниқланади.
Ишлаб чиқариш қувватини ҳисоблашда олинган жиниш унуми навлар бўйича қуйидагича тақсимланади. Биринчи навда жин иш унуми ўртача плюс 1,0-1,5 кг/арра соат, Иккинчи нав - ўртача иш унумига; учинчи нав - ўртачадан 1,0÷1,5 кг/арра соат кам; тўртинчи нав - ўртачадан 2-3 кг/арра соат, бешинчи нав - ўртачадан 4-5 кг/арра соат кам олинади.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида (тола миқдори, машиналар сони, арра ва иш унуми) ҳар бир нав пахта учун жин ускунаси самарали иш вақти қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Жин ускунаси иш унуми навлар бўйича тўгъри тақсимланганлиги қуйидаги тенглик асосида аниқланади:
Агарда ушбу тенглик амал қилмаса, у ҳолда жин иш унуми навлар бўйича тўгъриланиб қайтадан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади.
ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАСИ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ПЕРСОНАЛИ СОНИ ВА ИШ ҲАҚИ ҲИСОБИ
Пахта тозалаш корхонаси персонали сонини режалаштириш
Асосий ишлаб чиқариш ишчилари сони машина операцияларида иштирок этишида белгиланган хизмат кўрсатиш меъёрига, агар қўл меҳнатида иштирок эца меҳнат сиғимига кўра аниқланади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар (механик тиклаш устахонаси, арра сехи, электр сехи в ҳ.к) ишчилари сони намунавий хизмат кўрсатиш меъёри ва пахта тозалаш саноатининг қайд этилган ишлаб чиқаришлари учун ишчилар малакавий таркибига кўра ўрнатилади.
Мухандис – техник ходимлар ва хизматчилар сони эса пахта тозалаш саноати учун МТХ ва хизматчилар намунавий ва штат жадвалига биноан ўрнатилади.
Иш ҳақи фондини режалаштириш
Пахта тозалаш саноатида ишчиларга иш ҳақи тўлашда ишбай ва вақтбай шакллар қўлланилади.
Асосий ишлаб чиқаришда ишлайдиган ишчиларга иш ҳақи, асосан, ишбай шаклда тўланади. Бунда бригада усули кенг равишда қўлланилади. Битта топшириқ (наряд) бўйича фаолият юритадиган ҳолда иш ҳақи фонди қуйидаги формула бўйича режалаштирилади:
Фбр = Қ Рбр
бу эрда, Фбр – бригада иш ҳақи фонди;
Қ – бригада томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;
Рбр – бригаданинг ишбай рассенкаси.
Рассенка қуйидагича аниқланади:
бу эрда, – ишчиларнинг соатбай тариф ставкаси;
н – ишчилар сони;
– бригаданинг соатда ишлаб чиқариш меъёри.
Ёрдамчи ишчиларга иш ҳақи вақтбай шаклда тўланади ва у қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
бу эрда, – вақтбай иш ҳақи фонди;
– вақтбай тариф ставкаси;
Т – иш вақти, соат.
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги банд бўлган ишчиларга мукофот ишлаб чиқариш меъёрини ошириб бажарганлиги, маҳсулот сифатини оширганлиги учун тўланади.
Мухандис – техник ходимлар ва хизматчилар иш ҳақи фонди қуйидаги формула бўйича режалаштирилади:
бу эрда, 12 – йилдаги ойлар сони;
О – ойлик оклад.
Ушбу оклад тармоқ бўйича ушбу тоифадаги ишловчилар учун ўрнатилган мансаб оклад (тариф разрядига кўра)ларига биноан аниқланади.
Асосий ишлаб чиқариш ишчилари сони ва иш ҳақини режалаштириш
Лойиҳада меҳнатни ташкил этиш ва рагъбатлантиришнинг бригада шакли қўлланилади.
Бир ишлаб чиқариш топширигъи бўйича фаолият юритадиган ишлаб чиқариш бригадаларига иш ҳақи ишбай шаклига биноан тўланади. Бригадага тола ва момиқ ишлаб чиқариш бўйича топшириқ белгиланиб, иш ҳақи фонди қуйидагича ҳисобланади:
бу эрда, ва – мос равишда пахта толаси ва момиқ ишлаб чиқарувчи бригада
ишчилари иш ҳақи фонди;
ва – мос равишда пахта толаси ва момиқ бўйича бригада
рассенкаси;
Қт ва Қм – йиллик пахта толаси ва момиқ ишлаб чиқариш ҳажми, тоннада.
ва – соат бўйича ишлаб чиқариш унумини 0,95 га кўпайтирганга тенг бўлган бригаданинг тола ва момиқ бўйича соатбай ҳисоб ишлаб чиқариш меъёри;
ва - тола ва момиқ бўйича бригада барча ишчилари тариф ставкани йигъиндиси;
н – тола ишлаб чиқариш билан банд бўлган бригада ишчилари сони;
м – момиқ ишлаб чиқариш билан банд бўлган бригада ишчилари сони.
Ишлаб чиқариш бригадалари сони ва малакавий таркиби намунавий хизмат кўрсатиш меъёрига биноан аниқланади ва 5 жадвалга жамланади.
5 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |