4. Ишлаб чиқариш омилларидан максимал фойдаланиш қуйидаги натижаларга олиб келади. а) аҳоли бандлигининг ошишига;
б) «технологик» ўсишга;
в) ишлаб чиқарилган неъматларнинг кўпайишига. Ишлаб чиқариш омилларини айтинг ва
тўғри жавобни беринг.
5. Қуйидаги фаолият турларини кўриб чиқинг .
а) автомобиль ишлаб чиқариш;
б) китоб ёзиш;
в) фильмни муратга тушириш;
г) савдо битими тузиш;
д) диссертация ҳимоя қилиш.
Сизнингча, бу фаолият турлари (ёки фақат моддийлари) натижаларининг барчаси жамият
бойлигининг элементлари бўла оладими?
6. Инсонларнинг чексиз эҳтиёжлари ресурслар камёблигини белгилайди. Сиз бу кўрсатмага қўшиласизми? Жавобингизни асосланг. 7. «Вақт – бу пул» деган фикр Бенджамин Франклинга тегишлидир. Ўз шархин- гизни беринг. 3-мавзу. Ижтимоий – иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари. 1. «Иқтисодий тизим» - .... Таърифни давом эттиринг.
359
2. Иқтисодий тизим турларини даврий кетма-кетликда ёзинг: -бозор иқтисодиёти;
-буйруқли иқтисодиёт;
-аралаш иқтисодиёт;
-анъанавий иқтисодиёт.
3. Формацияларни тўлдиринг: -Қулдорлик, капитализм.
4. Бир турдаги маҳсулот шлаб чиқаришга ёки бир хил ишни бажарувчилар меҳнати қайси технологик шаклга тегишли? 5. Турли иқтисодий тизимлар иқтисодиётнинг асосий муаммоларини қандай ечадилар? 6. Ҳар бир тизим аввалгисига қараганда самаралироқдир. Изоҳ беринг.
7. Моноструктурали ва полиструктурали тизимлар маъносини тушунтириб беринг .
8. Гиффен самараси нимани англатади? 4-Мавзу. Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши