“Иқтисодиёт назарияси" фани Ўқув-услубий мажмуа 92
яратади. 2016 йилда 609 та давлат активлари инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини
яратиш шарти билан “нол” харид қийматида сотилди.
Бугунги кунда 413 та давлат активлари, шу жумладан 65 таси “нол” харид қийматида
оммавий савдоларга қўйилди.
1
Ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидаги чора-тадбирларнинг
амалга оширилишини тақозо этади:
а) иқтисодиётда давлат монополизмининг ҳар қандай намоён бўлишини максимал даражада бартараф этиш. Бунинг учун тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодиётни
давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш учун нисбатан қулай шарт-
шароитларни яратишга қаратилган чуқур институционал ислоҳотлар зарур;
б) бозор шароитида вужудга келаётган монополияларнинг бозордаги ўз устунлик
мавқеларини суиистеъмол қилиш имкониятларининг олдини олиш. Давлат муассасалари
рақобатнинг ривожланишини таъминлашлари лозим. Бусиз самарали инновациялар, паст
харажатлар ва нархлар, маҳсулотнинг юқори сифатига эришиш, бошқача айтганда, бутун
иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мумкин эмас
2
.
Товар бозорида қайси хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг
улуши:
1)
эллик ва ундан ортиқ фоизни ташкилэтса;
2)
ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидагишартлар:
хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида
барқарор бўлиб туриши;
товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли
улушларнинг нисбий миқдорда бўлиб туриши;
ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига
имконият бўлиши шартлари белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки
шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади»
3
.
Республикада монополиялар рўйхатига кирган корхона (тармоқ) ларнинг бозордаги
мавқеини тартибга солишда давлат бир қатор усуллардан фойдаланади. Бу усуллардан
иккитасини ажратиб кўрсатиш лозим:
1.
Монопол мавқедаги корхоналар маҳсулотларига нархларнинг энг юқори даражасини
ёки рентабелликнинг чегарасини белгилабқўйиш.
2.
Ўз монопол мавқеини суиистеъмол қилган монополистик бирлашмаларни бўлиб
ташлаш ёки майдалаштириш. Бу усул Ўзбекистон Республикасининг (2001 йил 6 декабрдаги
310-II-сонли) қонуни билан тасдиқланган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча
масъулиятли
жамиятлар
тўғрисида»
асосида
амалга
оширилади.
Ўзбекистон
Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (1996 йил, 26
апрел) қонуни асосида ғирром рақобатга, шу жумладан Республика бозорларига белгиланган
талабларга жавоб бермайдиган товарларни чиқаришга йўл қўймайдиган механизмни
яратишга ҳам алоҳида эътибор берилади. Табиий монополияларни давлат йўли билан
тартибга солиш улар маҳсулот (хизмат)ларига нархлар ва тарифлар даражасини, шунингдек,
таклиф этиладиган товарлар ва хизматлар турига доир асосий кўрсаткичларни белгилашни ўз
ичигаолади.
Шу сабабли ҳам “мамлакатимизда яратилган технологияларнинг рақобатдошлигини
таъминлаш,
“ноу-хау”
намуналарини
яратиш,
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш, яъни юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш
бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш”
4
керак.
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси маълумотлари
2
Шадыбаев Т. и др. Особенности антимонопольной политики в Узбекистане: общие принципы и правовая база.
- Экономическое обозрение, №2, 2004, с.5.
3
Ўзбекистон Республикаси Қонуни.Рақобат тўғрисида. 2012 йил 6 январь.
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим