2-Мавзу; Турли жабхаларда психологик хизматнинг узига хослиги.
Коллежлардаги ва академик лицейлардаги психологик хизмат урта махсус таълимининг зарурий таркибий қисмидир. Бу хизматнинг зарурийлиги коллеж ва академик лицей эхтиёжларидан келиб чиқади. ¡ар бир ¢кувчида хаётга ижодий муносабат ва индивидуал хусусиятларнинг тараққиётини таъминлаганлигини психологик хизмат т¢Қри ташкил этилган дейиш мумкин.
Психолог узининг инсон хулқ атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг ёш қонуниятлари хақидаги касбий билимларига, уларнинг уқувчилар ва катталар, тенгдошлари билан узаро муносабат хусусиятларига, уқув – тарбия жараёнини ташкил этишга боҚлиқлигига таяниб, болага индивидуал ёндашув имкониятларини таъминлайди, унинг қобилиятларини аниқлайди, нормадан четлашишларнинг б¢лиши мумкин б¢лган сабабларини психологик-педагогик коррекция қилиш йулларини аниқлайди. Бу билан психологик хизмат мактабда ¢қув тарбия ишининг махсулдорлигини оширишга, ижодий фаол шахсни шакллантиришга имкон беради.
Психологик хизмат уч асосий буғиндан тузилган:
1) Аниқ укув муаммосида ишлайдиган болалар амалий психологи,
2) Туман халқ таълими қошидаги ташхис маркази.
3) Республика касб-хунарга йуналтириш ва психологик-педагогик ташхис маркази.
Психологик хизмат ходимлари барча муаммоларни хал қилишда болани хар томонлама ва гармоник ривожланиш вазифаларига ва унинг қишларига таянадидлар. Амалиётчи психолог уз фаолиятини педагогик жамоа ва ота-оналар билан яқин алоқада амалга оширадилар. Психологик хизмат уз фаолиятида тиббий, дефектологик ва бошқа хизмат турлари билан, бола тарбиясида ёрдам к¢рсатувчи жамоачилик ходимлари билан яқин алоқада иш олиб боради. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик асосида ва фикрларнинг бир-бирини узаро тулдириши асосида қурилади.
ўрта махсус, касб-хунар тизимидаги психологик хизматнинг маади-шахснинг хар томонлама гармоник камолоти, т¢лақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ¢тказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ¢қувчилар, махсус уқув юрти ва олий мактаб, коллеж талабалари, ¢қувчилар, ота-оналар б¢либ хисобланади, уларни алохида ёки гурухий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.
Психологик хизматнинг мазмуни: а)психопрофилактика,
б) психологик маориф ва маърифат, в) психодиагностика, г) психик ривожланитириш ва психокоррекция, д) психологик консультация.
Психологик хизмат хақида Низом 1996 йил Халқ таълими Вазири Ж.Г. Й¢лдошев томонидан тасдиқланган. 2001 йилда бу Низомга ¢згартириш киритилди.
Психологик хизмат методлари турли туман б¢лиши мумкин:
а) халқ таълими ва ¢рта махсус касб-хунар таълими ходимлари, ¢қувчилар, талабалар билан маърузалар туркуми ва треннинг машҚулотлари ¢тказиш ва ахолининг психологик маданиятини ¢стириш мақсадида, б) илмий оммабоп адабиётларни яратиш ва уларни тарқатиш, в) оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштириш,
г) психодиагностик тадқиқотлар ¢тказиш, методикалар ишлаб чиқиш /тест савол варақаси, тажриба, кузатиш, сухбат ва бошқалар/, д) психологик маслахат бериш, е) пcихологик консилиумлар утказиш, ж) таълим ва тарбия берувчи дастурлардан фойдаланиб психодрама, психокоррекцион тренингларни амалга ошириш, з) психологик тадқиқот объектининг психологик хусусиятларини хисобга олган холда ¢қув дастури, уқув тарбия режаларини тахлил қилиш ва хакозолар.
Психологик хизмат хақида Низом 6 булимдан иборат. Улар:
Умумий қоидалар.
Психопрофилактик ишлар.
Психоджиагностик ишлар
Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар.
Психологнинг маслахат бериш ишлари.
Психологик хизмат ходимларнинг масъулияти акс этган.
Умумий қоидалар қуйидаги бандларни ¢з ичига олган.
Психологик хизмат халқ таълими ва олий ¢рта махсус таълим тизимининг мухим таркибий қисми хисобланади.
Психологик хизмат мутахассислари барча муаммоларни хал қилишда хар қайси шахснинг /педагог, уқувчи, талаба, ота-она/ манфаати ва унинг хар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан холда ёндошади.
Психологик хизмат мутахассислари уз фаолиятиларини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, мухофаза қилиш ташкилотлари, муайян комиссиялар, балогатга етмаган усмирлар инспекцияси, ота-оналар қумитаси, ишлаб чиқариш, жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга оширадилар.
Амалиётчи психологлар уқитувчига берилган барча имтиёзлардан фойдаланиш хуқуқига эга. Уларнинг мехнат таътили муддати барча уқитувчилар билан баробардир. ўқувчилар сони 500 гача булган мактабларда 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Касб хунар коллежларида ¢қувчилар сони 250 та б¢лса, 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Богчаларда хар 2 богчада 1 психолог ишлаши мақсадга мувофиқ.
Олий ва урта махсус, халқ таълими тизимидаги психологларнинг фаолияти, психологик маслахат ва муаммоланинг ижтимоий-психологик фаол усуллари, психокоррекцион, психодиагностика, ижтимоий, педагогик, болалар психологияси сохалари буйича умум психологик тайёргарлик олган, психологик ихтисосга эга булган мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |