ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
СОЛИҚ АКАДЕМИЯСИ
Рўйхатга олинди
№ _____________________
2015 й. «____» ____________
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ва илмий ишлар
бўйича проректор
Б.К.Тухлиев
__________________________
2015 й. «___» ______________
|
«ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ» фанининг
ИшЧи ЎҚув дастурИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
-
Билим соҳаси:
|
200000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230000 – Иқтисод
|
Таълим йўналиши:
|
5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш
|
ТОШКЕНТ – 2015
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув, ишчи ўқув режа ва ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчи:
А.Яхшиев
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди
|
Тақризчилар:
|
| -
А.Xолиқулов
|
ЎзМУ «Ўзбекистн тарихи» кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди
| -
И.Шамсиева
|
ЖИДУ Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди
|
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедрасининг 2015 йил “___” ________ даги “_____” – сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва Солиқ академияси Кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.
Кафедра мудири: _______________ А.Яхшиев
Фаннинг ишчи ўқув дастури Солиқ академияси Кенгашида муҳокама этилган ва фойдаланишга тавсия қилинган (2015 йил “___” ________ даги “_____” – сонли баённома).
КЕЛИШИЛДИ:
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ____________ Умаров И.Ю.
© «Ўзбекистон тарихи» фани (Ишчи ўқув дастури). – Т.: Солиқ академияси, 2015. – 49 б.
КИРИШ
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиши туфайли халқимизнинг асрий орзуси ушалди, ўз тақдири ва келажагини ўзи яратадиган бўлди. Тарихан қисқа даврда жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида кескин бурилиш ясалди. Мамлакатимизни модернизация қилиш, фаол демократик янгиланишларни амалга ошириш билан боғлиқ қатор ислоҳотлар ўтказилди. Жумладан, ана шу буюк ўзгаришларни асрлар давомида орзу қилган халқимизнинг кўҳна тарихига бўлган муносабати тубдан ўзгарди. Зеро, Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”1. Айниқса, бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва янада юксалтириш, ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилишда Ватан тарихини ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этиш, бирламчи манбаларга таяниб талқин этиш, келажак авлодга ҳақиқий тарихимизни ўқитиш орқали уларни юксак маънавиятли шахслар этиб тарбиялаш долзарб аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз тарихида янги давр – мустақил тараққиёт даври бошланди. Халқимиз демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қуриш йўлида дастлабки синовлардан ўтди. Истиқлол йилларида юртимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Демократик ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда.
Янги жамият қуриш, аввало, ёшларга, уларнинг маънавий дунёси, касб-маҳоратига боғлиқ. Бинобарин, ёш авлодда миллий ғояни, юксак маънавий фазилатларни шакллантиришда, миллий онг ва соғлом фикрни уйғотиш, уларни Ватан, халқ ва истиқлол тақдири учун ғоявий курашчанлик руҳида тарбиялашда, юксак маънавиятли комил инсон бўлиб шаклланишида, шунингдек, халқимизнинг маънавий юксалиши йўлида “Ўзбекистон тарихи” фанининг аҳамияти катта. Ушбу фаннинг барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда мактабларда ўқитилиши ҳам ана шу юксак аҳамият билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |