2. Молиявий стратегия ва тактика, уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларнинг характерига, мураккаблигига ва даврини узоқлигига қараб, молиявий сиёсат:
1. Молиявий стратегия.
2. Молиявий тактикага бўлинади.
Молиявий стратегия деб корхонани молиявий ресурслар билан таъминлаш учун тузилган асосий режанинг тарзига айтилади. Корхонани молиявий стратегияси ўз ичига корхонанинг молиявий аҳволининг таҳлилини асосий ва айланма маблағларини оптималлаштириш, даромадни тақсимлаш, нақд пулсиз тулашларни, солиқ ва нархлар сиёсатини, қимматли қоғозлар жараёнидаги сиёсатни олади.
Молиявий стратегия корхонани молиявий имкониятларини, ички ва ташқи факторларни холисона характерини ҳамма томонлама эътиборга олади. Агар молия стратегияси корхонани ресурслар бозорида мавжуд бқлган молиявий-иқтисодий имкониятларига жавоб бермаса у муваффақияцизликка учраши мумкин, ёки банкрот бўлиши мумкин.
Молия стратегия асосий ва оператив бўлиши мумкин.
Асосий молия стратегияси деб, корхонани фаолиятини аниқловчи бюджетни ҳамма даражасида бўладиган ўзаро муносабатларига, корхонани даромадларини ташкил этиб уни сарфлашга, эҳтиёжлик миқдорини ва бир йилда молиялаштириш манбаларига айтилади.
Оператив молия стратегияни, асосий молиявий стратегиядан фарқи, у ўз ичига ялпи даромдларни ва маблағларни кўпайишини (иш ҳақи, сотилган маҳсулот учун сотиб олувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, кредит операцияларидан тушумлар) ва ҳамма ялпи харажатларини (таъминловчилар билан ҳисоб-китоб, иш ҳақи, ҳамма даражадаги бюджетлар ва банклар билан мажбуриятларини узмоқ) олади.
Молиявий стратегия – ижтимоий ва иқтисодий стратегияни белгилаб берган узоқ истиқболга мулжалланган ва йирик масштабдаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, у молия ривожланишининг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, молиявий муносабатларни ташкил этиш тамойилларини белгилашни кўзда тутади. Молиявий стратегия узоқ муддатли мақсадларни танлаш ва мақсадли программаларни зарур молиявий ресурслар билан таъминлаш, уларни иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг асосий йўналишларида мужассамлаштиради ва кўзда тутади.
Молиявий тактика – стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишининг конкрет босқичида молиявий муносабатарни ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади.
Ривожланишнинг ҳар бир босқичининг молиявий стратегияси объектив иқтисодий шароитни ҳисобга олувчи иқтисодий стратегиянинг вазифалари билан белгиланади. Масалан, мамлакат иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказишнинг дастлабки босқичида давлат иқтисодий сиёсатининг асосий стратегик мақсадлари қўйидагича белгиланади:
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини боқичма-босқич шакллантириш;
Кўп укладли иқтисодиётни яратиш: хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилиниши таъминлаш;
Корхоналар ва фуқародарга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлат тмонидан арлашувида маъмурий-буйруқбозлик усуллари ва рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш;
Иқтисодиётда чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.
Мазкур иқтисодий стратегик вазифаларни амалга оширишда қўйидаги йўналишларда молиявий тактика ишлаб чиқилади ва тегишли молия механизми шакллантирилади:
қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети дефицитини иложи борича камайтириш, дотация ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириб бориш;
бюджетдан маблағларни энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина ажратиш;лар;
инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш;
солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадаларини барқарор бўлиб туришини таъминлайдиган пишиқ-пухта солиқ сиёсатини олиб бориш ва ҳ.к.
Молиявий сиёсатнинг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғлиқдир. Тактик вазифаларни ҳал қилиш учун стратегия қулай шарт-шароит яратади.
Тактика эса, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ривожланишнинг ҳал қилувчи жойларни ва муҳим муаммоларни аниқлаб молиявий боғлиқликларни ташкил этиш шакллари ва усулларни ўз вақтида ўзгартириш йўли билан стратегия балгилаб берган вазифаларни қисқа муддат ичида, энг кам харажатлар билан амалда бажаради.
Молия тактикаси молиявий алоқаларни ташкил этиш, молия ресурсларини тақсимлашни ўз вақтида ўзгартириш йўли билан жамият ривожланишининг муайян босқичи вазифаларини ҳал этишга йўналтирилади. Молия стратегиясининг нисбатан барқарорлигида молия тактикаси узгарувчанлиги билан фарқланиши лозим бўлиб, бу иқтисодий шарт-шароит, ижтимоий омиллар ва бошқаларнинг харакатчанлиги билан шартланади.
Молиявий тактика – стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишининг конкрет босқичида молиявий муносабатарни ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади.
Ривожланишнинг ҳар бир босқичининг молиявий стратегияси объектив иқтисодий шароитни ҳисобга олувчи иқтисодий стратегиянинг вазифалари билан белгиланади. Масалан, иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказиш босқичида давлат иқтисодий сиёсатининг асосий стратегик мақсадлари қўйидагича белгиланади:
1. Бозор иқтисодиётини боқичма-босқич шакллантириш;
2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш: хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлат томонидан аралашувда ҳуқуқий асослар ва иқтисодий воситалардан фойдаланиш;
4.Иқтисодиётда чуқур таркиби й ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.
Мазкур иқтисодий стратегик вазифаларни амалга оширишда қўйидаги йўналишларда молиявий тактика ишлаб чиқилади ва тегишли молия механизми шакллантирилади:
самарали молия сиёсатини амалга ошириш, давлат бюджети тақчиллигини иложи борича камайтириш, дотация ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириб бориш;
бюджетдан бериладиган маблағларни энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учун ажратиш;
инвестиция учун кредитлардан кенг фойдаланиш;
солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадларини барқарор бўлиб туришини таъминлайдиган мустаҳкам солиқ сиёсатини олиб бориш ва ҳ.к.
Молия сиёсатининг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғлиқдир. Тактик вазифаларни ҳал қилиш учун стратегия қулай шарт-шароит яратади.
Тактика эса, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ривожланишнинг ҳал қилувчи жойларини ва муҳим муаммоларни аниқлаб молиявий алоқаларни ташкил этиш шакллари ва усулларини ўз вақтида ўзгартириш йўли билан стратегия белгилаб берган вазифаларни қисқа муддат ичида, энг кам харажатлар билан амалга оширади.
Молия сиёсатининг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғланган. Стратегия тактик вазифаларни хал этиш учун мақбул имкониятларни яратади. Иқтисодиёт ва ижтимоин соҳа ривожланишинииг хал қилувчи участкалари ва асосий муаммоларни аниқлаган ҳолда тактика молия алоқаларини ташкил этиш усуллари, шаклларини ўз вақтида ўзгартириш йўли билан молия стратетяси томонидан белгиланган вазифаларни янада қисқа муддатларда, энг кам талафот ва харажатлар билан хал этиш имконини беради.