2007 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-618-сонли Қарори билан “2007 - 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш Дастури” ҳамда “Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.
Шунингдек мазкур қарорга мувофиқ қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сонли буйруғи билан (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 29 январда 2190-сон билан рўйхатга олинган) “Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги НИЗОМ” тасдиқланди. 2012 йил 17 декабрда хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-339-Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари хусусий банк ва молия институтларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашдан, банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратишдан, банк хизматлари ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатни кенгайтиришдан ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги “Суғурта фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 298-сонли Қарори билан:
Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом;
Суғурталовчиларнинг суғурта захираларини хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларига жойлаштиришни келишиҳс тартиби тўғрисидаги Низом;
Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш тартиби тўғрисидаги Низом;
4. Суғурта фаолиятини юритишда суғурталовчиларнинг хизмати каттадир. Чунки суғурта иши уларнинг асосий фаолиятидир. Шунинг учун суғурталовчи атамасига қуйидагича тариф берамиз:
Суғурталовчи – суғурта хизматларини кўрсатишга ихтисослашган ва тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар. Тадбиркорлик фаолиятининг муҳим бўғини. Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига кўра, суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс суғурталовчи деб ҳисобланади. Суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминловчи унсурлардан бири унинг устав капиталидир.
Суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғурталовчиларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг ҳудудий тармоқларини кенгайтириш ва суғурта компанияларининг инвестицион жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-872-сонли Қарори билан2010 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги соҳаларда фаолиятни амалга оширадиган суғурталовчилар учун устав капиталининг энг кам миқдорлари белгиланди:умумий суғурта соҳасида - 750 минг еврога эквивалент суммада; ҳаётни суғурта қилиш соҳасида - 1000 минг еврога эквивалент суммада; мажбурий суғурта бўйича - 1500 минг еврога эквивалент суммада; фақат қайта суғурта қилиш бўйича - 4000 минг еврога эквивалент суммада.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги пқ-1438-сонли қарорига мувофиқ ҳамда суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғуртачиларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек суғурта хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 майдаги "Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1544-сонли Қарори эълон қилинди ва мазкур Қарорда суғурта фаолияти турларига қараб, суғуртачиларнинг устав капитали минимал миқдорларини 2012-2014 йиллар мобайнида босқичма-босқич, табақалаштирилган тарзда ошириб бориши белгилаб қўйилди.