Педагогик махоратнинг мохияти-бу муаллим шахсий маданияти, билимлари ва дунё караши, унинг укитиш ва тарбиялаш усулларини юкори маънода билиши ва янги тажрибалар ва педагогик техника буйича хар томонлама тайёргарликларининг узига хос котишмасидир.
Педагогик махоратнинг асосий белгиларидан бири укитувчи педагогик техникасининг юкори даражаси хисобланади.
Укитувчи-уста педагогик воситаларнинг барчасини билган холда улардан оптимил холатли лойихалаштирилган холга етказувчи энг арзон ва самарадорини ажратиб олади.
Педагогик техниканинг эгалланганлик даражаси педагогик кобилиятнинг ташкилий кисмидан иборат булиб, у педагогика, психология ва алохида амалий тайёрланганлик буйича чукур булишини талаб килади.
Педагогик техниканинг ташкилий кисми-тарбиячининг укувчилар эътибори ва узининг эътиборини бошкара олишидан иборат. Педагогик техниканинг ташкилий кисми бу педагогик таъсир-характерлардаги темпни, тезкорликни сезиш.
Педагогик мулокот махорати. Педагогик мулокот-тарбия максадларида педагог билан тарбияланувчилар орасидаги контактлардир. У педагогнинг укувчиларга касбий таъсиридан иборат ва у укув тарбия фаолиятини ва улар орасидаги муносабатларни оптималлаштиришга каратилган.
Педагогик мулокот техникаси учун нутк маданиятига эга булиш, тугри нафас олишни ишлаб чикиш энг катта-энг асосий кийматдир. Огзаки нутк махоратини юксалтириш, нафакат хикоя ва тушунтириш, балки ургу берилган суз хам педагогик таъсир усулларидан яхширок фойдаланишга имкон яратади.
Педагог узининг овозини ва куринишини бошкаришни билиши, ташки киёфани, мимикани ушлаб туришни билиши зарур.
Мен факат «буёкка кел» ни 15-20 хилда гапира олганимдан, афт, ташки киёфа ва овозни 20 куринишда бера олганимдан сунггина хакикий мастерга айландим,- дейди буюк педагог А.С. Макаренко.
Бугунги кунда ўқитувчилар ўз фаолиятларида илғор методлардан фойдаланиб, қизиқарли дарс ташкил этмоқдалар. Глобал таълим лойиҳаси бўйича интерфаол усуллар асосида дарс ўтаётган ўқитувчилар бир соатлик дарсда бир неча усулларни қўллаб, юксак самарадорликка эришмоқдалар.
Илғор педагоглар ўз фаолиятида – суҳбат, семинар – тренинг, мунозара, мулоқот, диаграмма, инсерт, кластер, ақлий ҳужум, фикрлар ҳужуми, “Бумеранг”, “Скарабей”, “Тарози”, “Елпиғич” технологияси, “Зикама – зика” технологияси, “Чархпалак”, “3Х4” технологияси, “Резюме”, “Муаммо”, “Лабиринт” технологияси, “Блиц – сўров” усули, ФСМУ технологияси, “Муносабат” технологияси, “Ташвиқот гуруҳи” технологияси, “Сценарий”, Ажил технологияси, “ИМАК” – (ишонтириш мактаби), “САН” – (самарали, аҳлоқий, назокатли) каби бир қанча технологияларни дарс жараёнида ишлата олиши учун ўқитувчининг янги педагогик технологиялар қўллашнинг назарий ва амалий асосларини эгаллаш, билиш керак.
Олий мактаб ўқитувчиси фаолиятининг турлари:
-
Ўқув – педагогик фаолиятлар
-
Ўқитувчининг илмий – тадқиқот фаолиятлари
-
Назарий ва амалий фаолият
Ўқитувчи педагогик фаолиятининг таркибий қисмлари:
А) конструктив
Б) ташкилий
С) гностик
Д) коммуникатив
Ўқитувчи фаолиятига қўйиладиган баҳо даражаси:
-
Репродукдив, адаптив, локал модули, модул – тизимли билимлар, модул – тизимли фаолият
Ўқитувчи фаолиятининг педагогик вазифалари:
- стратегик вазифалар;
- тактик вазифалар;
- долзарб масалалар.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти:
-
Ўқитувчининг инновацион фаолиятига акмеологик ёндашув;
-
Талаба шахсига социогенетик ёндашув:
-
Психогенетик ёндашув;
-
Психодинамик ёндашув.
Do'stlaringiz bilan baham: |